Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Капитал қурилиш 

асосий фондларни янги корхона 
қуриш, мавжуд корхоналарни қайта тиклаш, кенгайтириш, 
техник 
жиҳатдан 
қайта 
қуроллантириш 
ва 
замонавийлаштириш 
йўли 
билан 
яратиш 
ва 
мукаммаллаштириш жараёни. 
Картел
– бир тармоқ тадбиркорлари ўртасидаги нархлар, 
маҳсулот сотиш бозорлари, ишлаб чиқариш умумий 
ҳажмидаги уларнинг улушлари, маҳсулот ўлчамлари ва шу 


- 190 - 
кабилар ҳақидаги келишувдир. Картел (фр. ва итал. - қоғоз, 
ҳужжат)- монополистик бирлашма шакли; бир тармоққа оид 
корхоналар ўртасида баҳо, мақсулот сотиш бозори, ишлаб 
чиқаришнинг ҳажми, па-тентларни алмашиш, ишчи кучи 
ёллаш ва шу кабилар тўғрисидаги томонлар келишуви. Картел 
келишуви ҳамма вақт ҳужжат билан расмийлаштирилмаслиги 
мумкии. Мазкур келишувда қатнашаётган барча фирмалар 
ўзларининг ҳуқуқий, молиявий, ишлаб чиқариш ва тижорат 
эркинлигини сақлаб қоладилар. Дастлабки картеллар XIX 
асрнинг охирларида вужудга келган эди. Fapбий Европа 
мамлакатларида картеллар тегишли давлат органлари 
томонидан қайд қилиниши шарт. Картеллар АКШда қонун 
билан бекор қилинган. Бироқ хозирги халқараро иқтисодий 
муносабатлар ва жахон бозорида бундай битимлари кенг 
қўлланилади. 
Касаначилик – 
йирик саноат корхоналари билан тузилган 
шартнома асосида уй шароитида маҳсулот ишлаб чиқариш ёки 
хизмат кўрсатиш. 
Касса лимити
- корхона кассасида доим бўлиши мумкин 
бўлган пул маблағларининг суммаси. Бу сумма кунлик майда 
харажатлар учун ишлатилади. Уни банк корхона билан 
келишган ҳолда шу корхона шароитини ҳисобга олиб 
белгилайди. Лимитдан ортиқ суммадаги меҳнат ҳақини тўлаш 
учун банкдан олинган кундан ташқари уч кунгача бўлган 
муддатда бўлиши мумкин. Назорат вақтида кассада сабабсиз 
лимитдан ортиқча пул маблағи аниқланса, 80 - счетнинг 
кредитига ёзилади ва кассир қоидани бузган ҳисобланади. 
Кассир
- касса пулни қабул қилиш, сақлаш ва бериш 
мажбурияти юклатилган жавобгар шахс. Кассир ёзма равишда 
моддий жавобгарлик ҳақида мажбуриятни ўзининг бўйнига 
олади. Кассир ўз иши жараёнида касса жараёнлари ҳақидаги 
низомга амал қилиши зарур. Пулни қабул қилиш ва беришда 
кассир корхона раҳбари ва бош бухгалтернинг имзолари 
билан тасдиқланган ҳужжатларга асосланади. Кассадаги пул 
маблағлари ҳисобини кассир кассанинг китобида олиб боради.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish