Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 
Аграр муносабатлар
– ерга эгалик қилиш, тасарруф 
этиш, ундан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини 
ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар. 
Аграр сиёсат
– давлатнинг аграр муносабатлар (қишлоқ 
хўжалиги) соҳасидаги фаолияти бўлиб, у аграр масалаларни, 
қишлоқ хўжалигини, ерга бўлган мулкчилик муносабатларини 
ва ҳоказоларларни ривожлантириш йўллари ҳақидаги 
масалаларни ҳал қилишга қаратилган сиёсатнинг бир тури. 
Агробизнес
– тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ 
хўжалиги ва у билан боғлиқ соҳалардаги намоён бўлиш 
шакли.

Агросаноат интеграцияси
– қишлоқ хўжалиги билан 
унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб 
берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш 
алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш 
жараёнидир. 
Агросаноат инфратузилмаси
– бевосита қишлоқ хўжалик 
ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатувчи соҳалар. 
Агросаноат 
мажмуаси 
– 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларини етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва 
истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ хўжалик 
тармоқларининг 
бирлиги. 
Агросаноат 
мажмуасини
истеъмолчиларнинг талабини қондириш имкониятига эга 
бўлган 
маҳсулотларни 
ишлаб 
чиқариш 
мақсадида 
иқтисодиётнинг айрим ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, 
қайта ишлаш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи соҳаларнинг 
иқтисодий уйғунлашуви ташкил этади. 
Адаптация
- инсоннинг ёки корхонанинг мавжуд ёки 
ўзгарувчи шароитларга мослашиш жараёни. 
Айирбошлаш. 
Айирбошлаш 
жараёни 
яратилган 
неъматлар ва бойликларнинг ишлаб чиқарувчилар ва 
истеъмолчиларини боғловчи бўғин ҳисобланади. Бунда ишлаб 


- 10 - 
чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида иқтисодий алоқа, 
яъни – айирбошлаш жараёни пул воситасида амалга 
оширилади. Айирбошлаш тарихан икки шаклда мавжуд 
бўлган: биринчиси – бартер, иккинчиси, товар айирбошлаш. 1. 
Бартер
, бунда бир маҳсулот бошқасига тўғридан - тўғри ва 
маълум миқдорий нисбатда айирбошланади. Бу ерда пул 
иштирок этмайди. Бартер айирбошлашнинг архаик, яъни ўта 
кўхна шакли, махсулот турлари кўпайиб айирбошлаш 
кенгайган шароитда у иш бермай қўяди, чунки маҳсулотлар 
ғоят кўп бўлганидан бир маҳсулотни бошқа керак маҳсулотни 
топиб, унга айирибошлаш қийин бўлади, бу операция узоқ 
вақт талаб қилганидан эҳтиёжни қондириш кечикади ва бу 
қимматга тушади. 2. 
Товар айирбошлаш усули
. Бу усул юз 
берганда бир товар бошқасига пул воситасида айирбошланади, 
яъни товар пулга сотилади ва шу пулга бошқа товар харид 
этилади. Бу усул эҳтиёжни ўз вақтида кам зарар қилган холда 
қондириш имконини яратади, чунки пулга ҳоҳлаган нарсани 
ҳоҳлаган вақтда сотиб олиш мумкин бўлади. Бу усул 
бартердан фарқли ўлароқ айирбошлашни тез бўлишини, 
бинобарин товар топиш учун зарур вақтнинг тежалишини 
таъминлайди. Айирбошлаш жараёнида у қандай бўлмасин 
пировард натижада эҳтиёж учун зарур маҳсулот ва 
хизматларга эга бўлинади.


Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish