- 269 -
ўзаро алоқаларида фаолият юритади. Улар
инсон капиталини
такрор ишлаб чиқаришда фаол иштирок этадилар ва
иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш ва фуқаролик
жамияти
шаклланишига
кўмаклашадилар.
Нотижорат
ташкилотлар тижорат ташкилотларидан фарқли ўлароқ ўз
олдиларига фойда олиш ва уни иштирокчилари ўртасида
тақсимлаш мақсадини қўймайди. Улар диний гуруҳлардан
ташқари, юридик шахс мақомига эга бўлиб, хўжалик
юритишда ёки жорий бошқарувида мол – мулкига эга бўлиб,
ўз мажбуриятлари учун мулки билан жавобгар бўлади, ўз
номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларни қўлга киритиши
мумкин. Юридик шахс сифатида мустақил балансига, ҳисоб
рақамига, харажатлар сметасига, муҳрларига эга ҳамда давлат
регистрациясидан ўтади.
Нотижорат ташкилот мулки
таркибида бино, иншоатлар, уй фонди, асбоб – ускуналар,
инвентарь, пул маблағлари, қимматли қоғозлар, ер
участкалари ва бошқа мол-мулклар. Улар ўз
уставида
кўрсатилган мақсадларга эришиш мақсадидагина тижорат
билан шуғулланиш, товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар
кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.
Нотижорат ташкилотлар
мавжудлиги қуйидаги сабаблар билан изоҳланади
: 1)
бозор ва
давлатдаги узилиш, камчиликларни тузатиш, тўлдириш
зарурияти;
2)
истеъмолчилар
ва
фойдаланувчилар
манфаатларига йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш
зарурияти; 3) давлат ва бизнес, инсон ва жамиятнинг ўзаро
алоқасини таъминлаш учун оралиқ
нотижорат ташкилотлари
зарурдир.Нотижорат ташкилотлар иқтисодий фаолият суъекти
сифатида ЯИМни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда
даромад олиш, ундан фойдаланиш ва қайта тақсимлашда
иштирок этади. Улар томониданяратиладиган ЯИМ иш ҳақи,
фойда ва амортизация қиймати суммасига, ишлаб чиқариш
нуқтаи назаридан улар томонидан ишлаб чиқарилган товар ва
хизматларнинг моддий харажатларни айириб ташлагандан
қолган қийматига мувофиқ бўлади.
- 270 -
Нотис
- фъючерли биржаларда сотувчи томонидан
белгиланган
шаклларда бериладиган, сотувчида биржа
битимларини бажариш учун товар етказиб бериш иштиёқи
борлигнни билдирувчи маълумотнома.
НОУ-ХАУ
(инглизчадан - «биламан қандайлигини»)
ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш
учун зарурий илмий-техникавий, тижорат, ташкилий
бўлимлар ёки «Ноу-Хау» - янги ғоя, фикр, технологиялар ёки
муаммоларни ўзига хос ечиш.
Унинг таркибига тижорат
сирлари, патент қилинмаган технологик жараёнлар, ишлаб
чиқариш ҳамда савдога тааллуқли бўлган маълумотлар
киради.
Ноу-хау
— муаллифлик гувоҳномаси (патент) билан
ҳимояланмаган ишлаб чиқариш тажрибаси ва маҳорат
сирлари.
Do'stlaringiz bilan baham: