Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Мураккаб утилитаризм
– индивид томонидан ўз 
фойдалилигининг самарали фаолият асосида оширилишидир. 
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) – 
ушбу 
минтақавий ташкилот собиқ СССР айрим республикалари 
томонидан тузилган эди. У 1991 йил 8 декабрда Минскда 
Белорусия, Россия ва Украина томонидан имзоланган 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш тўғрисидаги 
битим, 1991 йил 21 декабрда (Бўлтиқбўйи республикалари ва 
Грузиядан ташқари) 11 собиқ иттифоқ республикалари 
томонидан Олмаотада имзоланган битимга протокол ва 1991 
йил 21 декабрда имзоланган Олмаота декларацияси асосида 
ташкил этилган. 1993 йил 22 январда Минскда бўлиб ўтган 
Мустақил МДҲ давлат бошлиқлари кенгашида (Арманистон, 
Белоруссия, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон 
номидан) МДҲнинг низоми қабул қилинди. Ҳамдўстликнинг 
мақсади қуйидагилардан иборат: 1. Сиёсий, иқтисодий, 
экологик, инсонпарварлик, маданий ва бошқа соҳаларда 
ҳамкорликни амалга оширади; 2. Умумий иқтисодий макон 
яратиш; 3. Умуминсоний тамойиллар ва Европада хавфсизлик 
ва ҳамкорлик ташкилотининг меъёрларидан келиб чиқувчи 


- 259 - 
инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш; 4. 
Аъзо давлатларнинг ҳалқаро тинчлик ва хавфсизликни 
таъминлаш 
ҳамда 
қуролсизланишга 
йўналтирилган 
ҳамкорликни 
амалга 
ошириш; 
5. 
Аъзо 
давлатлар 
фуқороларининг ҳамдўстлик мамлакатлари ҳудудида эркин 
юришлари ва мулоқотларини таъминлаш; 6. Ҳуқуқий 
муносабатларнинг бошқа соҳаларида ўзаро ёрдам ва 
ҳамкорликни йўлга қўйиш; 7. Ҳар қандай низо ва 
тортишувларни тинч йўл билан ҳал этиш. МДҲ ўз фаолиятини 
ҳалқаро ҳуқуқининг умумий тан олинган тамойиллари асосида 
ташкил этади. Шунингдек, давлатлараро муносабатларда 
халқаро 
ҳуқуқнинг 
устуворлиги, 
ўзаро 
ҳамдўстлик 
манфаатларидан келиб чиқиш, биргаликда ҳаракат қилиш ва 
бир – бирини қўллаб - қувватлаш, ҳар бир аъзо давлат халқи 
маънавиятини муҳофаза қилиш, қадриятларни асраш ва 
маданий алмашиниш соҳасида ҳамкорлик қилиш каби 
қўшимча тамойиллар ҳам ишлаб чиқилган. Ҳамдўстлик давлат 
бўлмагани учун миллий ваколатларга эга эмас. Бу ҳалқаро 
ҳуқуқнинг тенг субъектлари томонидан миллий суверенитет 
асосида ташкил этилган давлатлар бирлашмасидир. Унинг 
низомида ҳамдўстлик манфаатларининг мавжудлиги тан 
олинади ва 1991 йил 8 декабрда имзоланган битим асосида 
давлатларнинг ҳамкорлик соҳалари белгиланади. Улар 
жумласига: 1. Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлаш, 
ташқи 
сиёсатни 
мувофиқлаштириш; 
2.
УмумЕвропа ва Евроосиё бозорлари умумий иқтисодий 
ҳудудини яратиш ва ривожлантириш йўлида ҳамкорлик 
қилиш; 3. Божҳона сиёсати; 4. Транспорт ва алоқа 
тизимларини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилиш; 5. 
Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; 6. 
Ижтимоий ва миграциявий сиёсат масалалари; 7. Уюшган 
жиноятчиликка қарши кураш; 8. Ташқи чегараларни қўриқлаш 
ва мудофаа масалалари кабилар киради. МДҲ давлатларининг 
ўзаро манфаати, умумий мақсади, бирга фаолият олиб бориш 
соҳалалрининг мавжудлиги уни ваколати ва ҳуқуқий 


- 260 - 
субъектлиги шартномавий асосга эга бўлган ҳалқаро 
ҳукуматлараро ташкилот деб аташга имкон беради. 
Ҳамдўстлик низомидан келиб чиққан ҳолда унда таъсис 
этувчи ва аъзо давлатлар аниқланади. Биринчи гуруҳда 1991 
йил 8 декабрда имзоланган ҳамдўстликни ташкил этиш 
тўғрисидаги битим ва унга қўшимча 1991 йил 21 декабрда 
имзоланган протоколни ҳамдўстлик низомининг қабул 
қилиниши вақтига қабул қилган ва ратификация қилган 
давлатлар, аниқроғи, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, 
Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон ва Украина киради. 
Ҳамдўстликка қабул қилинади аъзо давлатларнинг розилиги 
билан унинг мақсад ва тамойилларни қабул қилувчи, низомда 
кўрсатилган мажбуриятларни унга қўшилиш йўли билан қабул 
қилувчи ҳар бир давлат учун очиқ ҳисобланади. Шунингдек, 
баъзи давлатларнинг ҳамдўстликнинг айрим фаолият 
соҳаларида қўшилувчи аъзо сифатида иш олиб боришлари 
имконият ҳам кўзда тутилган. МДҲнинг олий органи давлат 
бошлиқларининг кенгаши бўлиб, у аъзо давлатлар, 
умумманфаатлари доирасида давлатлар фаолиятини муҳокама 
этиш ва қарор қабул қилиш ваколатига эга. Кенгаш йилда 
икки марта йиғилади ва аъзо давлатлардан бирининг 
ташаббуси билан навбатдан ташқари йиғилиш ҳам ўтказиши 
мумкин. МДҲ ҳукуматлари раҳбарларининг кенгаши ижроия 
кенгаши ижроия органларининг умумманфаатлари доирасида 
иқтисодий, 
ижтимоий 
ва 
бошқа 
соҳаларни 
мувофиқлаштиради. Кенгаш йилда тўрт марта чақирилади ва 
бунда ҳам аъзо давлатлардан бирининг ташаббуси билан 
навбатдан ташқари йиғилиш ҳам ўтказиши мумкин. Иккала 
кенгашининг қарорлари ҳам ўзаро розилик (консенсус) асосда 
қабул қилинади. Бирор давлатнинг маълум соҳага қизиқиш 
билдирмаслиги 
қарор 
қабул 
қилинишига 
тўсқинлик 
қилмаслиги керак. Ташқи алоқаларни мувофиқлаштирувчи 
орган ташқи ишлар вазирлари кенгаши ҳисобланади, 
жамоавий хавфсизлик ва ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик соҳасида 
мудофаа вазирлари кенгаши, бирлашган қуролли кучлар олий 


- 261 - 
қўмондонлиги, чегара қўшинлари қомондонлари кенгаши 
тузилган. Шунингдек, тармоқлар бўйича ҳамкорликни 
мувофиқлаштириш назарда тутилиб, темир йўл транспорти 
кенгаши, давлатлараро фазовий йўллар кенгаши, давлатлараро 
экологик масалалар бўйича кенгаш ҳам мавжуд. Ҳамдўстлик 
доирасида 
иқтисодий 
мажбуриятларнинг 
бажарилиш 
жараёнида келиб чиқувчи, шартнома ва бошқа иқтисодий 
хужжатларни таҳлил қилишдан келиб чиқадиган фарқларни 
ечиб берувчи иқтисодий суд. Ҳамдўстлик аъзолари олган 
мажбуриятларидан 
келиб 
чиқувчи 
инсон 
ҳуқуқлари 
таъминланишини 
назорат 
қилувчи 
инсон 
ҳуқуқлари 
комиссияси мавжуд. Ҳамдўстлик доирасда доимий фаолият 
кўрсатувчи ижроия органи сифатида 1993 йил апрелда 
Минскда бўлиб ўтган давлат бошлиқлари кенгашида жорий 
этилган 
координацион-консулътатив 
қўмита 
фаолият 
кўрсатади. У давлат бошлиқлари кенгаши тайинлайдиган 
қўмита координатори ва ҳар бир аъзо давлатнинг иккитадан 
доимий муҳтор вакилидан иборат. Қўмита ҳамдўстликнинг 
барча фаолият соҳалари бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва 
юритади, иқтсодий ҳамкорликнинг аниқ соҳалари бўйича 
шартномаларнинг бажарилишига имкон яратади. Унинг 
қошида котибият ташкил этилган. Қўмита ва котибият 
Минскда жойлашган. Ҳамдўстлик ҳалқаро ташкилот сифатида 
бирмунча ўзига ҳосликларга ҳам эга. Унинг таъсис этувчи 
ҳужжатлари ҳамда низоми ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг 
ташкилот фаолиятида қисман иштирок этишига ҳам имкон 
беради. Жумладан, Минскда 1991 йил 8 декабрда имзоланган 
битимнинг 10-моддаси иштирокчиларга битимни тўлалигича 
эмас, балки унинг айрим қисмларини тўхтатиб қўйиш 
имконини беради. МДҲ низомининг 23-моддаси унинг 
аъзоларидан маълум масалаларга қизиқишини йўқлигини 
маълум қилиш ҳуқуқини берилишини такидлайди. 43 - 
моддасига кўра эса таъсис этувчи давлатлар низомни 
ратификация қилиш вақтида қуйидаги масала ва бўлимлар 
юзасидан бир томонлама ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига 


- 262 - 
эга: 3 бўлим “Коллектив хавфсизлик ва ҳарбий-сиёсий 
ҳамкорлик 
масалалари”, 

бўлим 
“Парламентлараро 
ҳамкорлик”, шунингдек, координацион-консулътатив қўмита, 
Мудофаа вазирлари кенгаши, иқтисодий суд ва инсон 
ҳуқуқлари бўйича комиссия фаолиятларига тегишли 28,30,33 - 
моддалар ҳисобланади.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish