учрайдиган бирикмалар. Бундай моддаларни айни шу усимликда
терапевтик ахамияти булмаса-да, асосий таъсир этувчи бирикма-
ларнинг таъсир кучини узгартириши (кучайтириши) хамда организм-
га сурилиши натижасида таъсирини тезлатиши мумкин. Б аъзан
асосий таъсир этувчи модда билан бирга учрайдиган бошка
бирикмалар организмга биргаликда (комплекс) таъсир курсатиши
хам мумкин. Масалан, ангишвонагул таркибидаги стероид сапо-
нинлар шу усимликни асосий таъсир этувчи бирикмаси — юрак
гликозидларини организмга сурилишини тезлатиб, махсулотнинг
доривор препаратлари таъсирини тезлатади ва кучайтиради.
3. Терапевтик ахамияти булмаган, кераксиз, балласт модда
лар. Бу моддалар усимликларнинг асосий таъсир этувчи ва улар
билан бирга учрайдиган бирикмалар сингари кимёвий тузилиши
буйича хар хил моддалар булиши мумкин. Углеводлар, смолалар,
эфир мойлари, ёглар, органик кислоталар, оксил, минерал ва
бошка моддалар шулар жумласига киради. Улар маълум шароитда
терапевтик таъсирга эга булган бирикма хисобланса хам, бошка
усимликда балласт (кераксиз) модда сифатида учраши мумкин.
Шунинг учун балласт моддаларни доимо бир хил, маълум гурухга
кирадиган бирикмалар дейиш хато булади. Масалан, канакунжут,
зайтун, бодом ва бошкаларнинг уругидан олинадиган мойлар асосий
37
таъсир этувчи бирикмалар хисобланса, шодкуя замбуруги хамда
строфант уругида учрайдиган ёглар шу усимликлардан дори турлари
тайёрлашда ва мах,сулотни саклаш да балласт модда хисобланади.
Худди шунингдек, сано баргнда смолалар, шохкуя таркибида сут
кислота
хам
курсатилган
махсулотлар учун
балласт
модда-
лардир.
Фармакогнозия фанини асосий кисмини — мазмунини усим
ликлардан, кисман хайвонлардан олинадиган доривор махсу
лотлар
хамда
уларни
урганиш
ва
тахлил
(анализ)
килиш
ташкил килади. Фан дастури ва режасига биноан урганиладиган
доривор махсулотлар руйхати анча катта ва улар таркиби турли
кимёвий бирикмалардан ташкил топган (асосий таъсир этувчи
моддалар ва бош калар). Бу моддаларнинг тахлил (анализ) килиш
усуллари хам турлича булиб, буни бажариш учун узига хос шароит
булиши'шарт. Шу юкорида курсатилган сабабларга кура доривор
махсулотларни
айрим
гурухларга - - синфларга булиб,
ургани-
лади.
Доривор махсулотларни синфларга булишда турли омиллар
асос килиб олинган: доривор
махсулотларнинг фармакологик
таъсири, уларнинг морфологик тузилиши (ер устки кисми, барги,
гули, меваси, ер остки органлари ва бош калар), доривор махсулот
таркибидаги айрим бирикмаларнинг хоссалари (масалан, сапо-
нинларнинг тургун купик хосил килиши) ва бошкалар. Натиж ада
уз вактида доривор махсулотларнинг фармакологик, ботаник ва
бошка таснифлари — классификациялари булган ва шу асосида
улар урганилган. Хозирги кунда хам доривор усимлик махсулотла
рини урганишда айрим холларда фармакологик таснифдан фойдала-
нилади-
Доривор махсулотларнинг асосий таъсир килувчи моддалари
ажратиб олиниб, кимёвий тузилиши аниклангандан сунг уларнинг
кимёвий таснифи тузилди. Бу тасниф доривор усимликларнинг
асосий таъсир килувчи бирикмасини кимёвий тузилишига асослан-
ган.
Кимёвий тасниф — классификация буйича доривор усимлик
лар ва уларнинг махсулотлари фармакогнозия фанида куйидаги
синфларга булиб укилади:
1. Таркибида полисахаридлар булган доривор усимликлар ва
махсулотлар.
2. Таркибида витаминлар булган доривор усимликлар ва
махсулотлар.
3. Таркибида липидлар (ёглар ва ёгсимон моддалар) булган
доривор усимликлар ва махсулотлар,
4. Таркибида терпеноидлар булган доривор усимликлар ва м ах
сулотлар.
5. Таркибида алкалоидлар булган доривор усимликлар ва мах
сулотлар.
6. Таркибида гликозидлар булган доривор усимликлар ва мах
сулотлар.
38
Do'stlaringiz bilan baham: |