project.gov.uz 20.01.2022 101 фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига
тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;”.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил
26 ноябрдаги ПҚ–4537-сон қарорида:
6-банднинг “б” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“б) умумий ўрта таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва
мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб:
2021 йилдан бошлаб Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида — “Халқ
таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш
объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар
корхонаси (кейинги ўринларда — “Инжиниринг компанияси” ДУК)”, қолган ҳудудларда —
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари
ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари белгилансин.
Бунда, 2022 йилдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларини янгидан қуриш,
реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш
ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда буюртмачи вазифаси «Инжиниринг
компанияси» ДУК томонидан амалга оширилади.”;
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада
қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув
тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон
қарорида:
а) 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли
давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига ўтказиладиган алоҳида функциялари ва
ваколатлари рўйхатининг
10-позициясидаги “Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ
таълими бошқармалари” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ҳужжатлари билан тузилган, 2020 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган алоҳида идоралараро
коллегиал органлар рўйхатининг
28-позицияси чиқариб ташлансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4592-сон қарорининг 10-бандида:
“б)” кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка
чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга
қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари
билан боғлиқ харажатларни қоплашда;”;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.