раҳбарлик ва ўқитувчи лавозимига тайинланиши тақиқланади. 9. Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Марказий банк (Нурмуратов), Транспорт вазирлиги
(Махкамов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Хидоятов), Молия вазирлиги
(Ишметов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Рафиков) халқ таълими тизимидаги
ходим ва педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш мақсадида улар учун арзон уй-
жойларни сотиб олиш бўйича ипотека ва автотранспорт воситасини сотиб олиш ҳамда бошқа
мақсадларда бериладиган имтиёзли истеъмол кредитлари, шаҳар йўловчилар транспорти ва
коммунал хизматлар борасида имтиёзлар бериш бўйича таклифига розилик берилсин.
Бунда:
умумтаълим мактаблари раҳбарияти ва педагоглари учун шаҳар йўловчи транспортидан
фойдаланишида 50 фоиз чегирма берилади;
Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган рўйхат асосида тизимда фаолият
юритаётган педагог ва ходимларга уй-жой сотиб олиш учун 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда йиллик
3 фоиз ставкаси билан 20 йил муддатга ипотека кредитлари ажратилади;
халқ таълими тизимидаги ходимларга ҳар йили умумий ходимлар сонига нисбатан бир
фоиздан кам бўлмаган миқдорда фоизсиз муддатли тўлов асосида автотранспорт воситаларини
сотиб олиш имкониятини яратилади;
педагог ва бошқа ходимларга ер ва мол-мулк солиғи ҳамда коммунал хизматларга ҳақ
тўлаш бўйича 50 фоиз миқдорида имтиёз берилади;
15 йилдан ортиқ тизимда фаолият юритаётган раҳбар ходимлар ҳамда олий ва биринчи
малака тоифасига эга ўқитувчиларни бир йилда бир марта имтиёзли шартларда санаторий-курорт
шароитида даволанишга юборилади.
10. Белгилаб қўйилсинки, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча турдаги
умумий ўрта таълим ташкилотлари ўз фаолиятларини методик ва ташкилий жиҳатдан Халқ
таълими вазирлигининг буйруқлари ҳамда кўрсатмаларига асосан фаолиятини юритади.
11. Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва
педагогларининг жамиятдаги мавқеи ва мақомини ошириш, уларнинг меҳнатини муносиб
қадрлаш ва фаолият самарадорлигини кўтариш мақсадида фаолияти тугатилаётган “Меҳрибонлик
уйи” қошидаги оромгоҳларда ўқитувчиларни соғломлаштириш ва ўз устида ишлашлари учун дам
олиш масканини барпо этиш таклифи маъқуллансин.
Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги (А.Бобоев), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) 2022
йилдан бошлаб босқичма-босқич ушбу дам олиш масканини қуриш бўйича Инвестиция дастурига