2022 йил 1 июндан бошлаб
:
project.gov.uz
11.02.2022
3
профессионал таълим муассасаларига бўйсунувидаги вазирлик
ёки идоралар билан келишган ҳолда дуал таълим шаклини жорий қилишга рухсат этилади;
профессионал таълимнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам давлат гранти ажратилади;
дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга тегишли
иш берувчилар томонидан тўланадиган иш ҳақи даромад солиғи
ва ягона ижтимоий солиқ тўловларидан озод этилади;
дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга ташкилотлардаги меҳнат фаолияти
учун иш стажи ҳисобланади;
профессионал таълим муассасаларига дуал таълим шаклини жорий қилишда таълимнинг
амалий қисми ўтилмаслиги натижасида тежаб қолинган давлат гранти ва тўлов-контракт
маблағлари ҳисобидан
иш берувчиларга субсидия тўлаш ҳуқуқи берилади;
дуал таълим шаклини жорий қилган энг яхши 100 та профессионал таълим муассасаларига
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 50 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Бунда,
профессионал таълим муассасасига ушбу маблағларни ходимларни моддий рағбатлантириш ва
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун ишлатишга рухсат этилади;
дуал таълимда иштирок этаётган иш берувчиларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
ўқувчиларга бириктирилган устозларнинг малакасини ошириш харажатларини қоплаш учун ҳар
бир устоз учун бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида субсидия
ажратилади;
профессионал таълим муассасалари Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, харид
қилинган товарлар ва хизматлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда тасарруфидаги
маблағлар, моддий бойликлар
ва мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига мунтазам
жойлаштириб боради;
“Ишга марҳамат” мономарказларидаги қисқа муддатли ўқув курслар ва уларнинг
битирувчилари учун жорий этилган имтиёзлар
ва молиялаштириш механизмлари профессионал таълим муассасаларининг қисқа муддатли ўқув
курслар ва уларнинг битирувчилари учун ҳам қўлланилади.
4. Дуал таълим шаклини жорий қилган профессионал таълим муассасаларига қуйидаги
масалалар бўйича бўйсунувидаги вазирлик ёки идоралар билан келишилган ҳолда мустақил қарор
қабул қилиш ваколати берилсин:
дуал таълимга тегишли бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича қабул параметрларини
тасдиқлаш;
дуал таълимнинг ўқув режасига мувофиқ белгиланган фанлар бўйича ўқитиш
материаллари тўпламларини, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий
этиш;
ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда дуал таълим учун зарур бўладиган ўқув
адабиётлар шу жумладан хорижий ўқув адабиётлар ва қўлланмаларни харид қилиш;
дуал таълим шаклидаги гуруҳларда таълим олаётган ўқувчиларни бир таълим
муассасасидан бошқа таълим муассасасидаги дуал таълим шаклидаги гуруҳга ўқишини
кўчиришни ўзаро келишув асосида ҳал этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |