ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
ЎСИМЛИКШУНОСЛИК ВА МОЙЛИ ЭКИНЛАР КАФЕДРАСИ
Ўсимликшунослик фанидан амалий машғулот
Ловия систематикаси ва морфологияси
катта ўқитувчи Ч.Х.Улуғов
Тошкент 2022 - йил
Ловия систематикаси ва морфологияси
Дарс мақсади: талабаларга ловия турларининг тузилиши, умумий морфологик белгилари тўғрисида гапириб бериш ва талабаларда кўникма ҳосил қилиш.
Кўргазма материал: ловия турлари, донлари ва мевалари, гербарий, ўсимлик боғламлари.
Услубий материаллар- тарқатма материаллар, ўқув қўлланмалар
Ловия - Рhazeolus L. авлодига мансуб бўлиб 200 та турни ўз ичига олади, шулардан 20 таси экилади, қолгани ёввойи ҳолда ўсади. Ловиянинг барча тури келиб чиқишига қараб икки гуруҳга - Америка ва Осиё ловияси гуруҳларига бўлинади. Бу гуруҳлар уруғнинг, дуккагининг катталиги, шакли билан фарқ қилади.
Америка гуруҳига кирадиган турларидан қуйидагилари кўп тарқалган:
1) оддий ловия - Phaseolus vulgaris Savi
2) лима ловияси-Phaseolus lunatus L.
3) ниш баргли ловия (Тепари)-Phaseolus acutifolius Aza Gerau
4) кўп гулли ловия - Phaseolus multiflorus willd. Шу турлардан оддий ловия кўп тарқалган бўлиб, дони озиқ-овқатда ишлатилади.
Осиё ловияларининг дони майда цилиндрсимон, дуккак ва шарсимон ёнбарглар билан ажралиб туради. Осиё ловияларидан қуйидагилар кўп тарқалган:
1) Осиё ловияси (мош) - Phaseolus aureus Piper.
2) Адзуки ловияси - Phaseolus angularus widht.
3) Гуручсимон ловия - Phaseolus calcaratus Piler.
Бу турларнинг орасида мош кўп
тарқалган. Ловиянинг асосий турларининг таснифи 1- жадвалдакелтирилган.
1-жадвал
Ловиянинг асосий турларининг тавсифи
Белгилари
|
Оддий ловия
|
Лима ловияси
|
Кўпгулли ловия
|
Тепари ловияси
|
Осиё ловияси
|
Уруғпалла
си
|
Ер юзигачиқади
|
Ер юзигачиқади
|
Ер юзигачиқмайди
|
Ер юзигачиқади
|
Ер юзигачиқади
|
Майса
|
Ўрта
ва йирик, кам тукланган
|
Ўрта ва йирик бирин-чи барги мум ғубар билан, туксиз
|
Йирик, кам тукланган
|
Майда ва ўрта бирин-чи барги тухумсимон,-чўзинчоқ, тупли ва тупсиз
|
Майда, биринчи барги ингичка узун тукли.
|
Гултўплам
Гуллар
|
Гулларни сони
2-12 та
Йирик, оқ, пушти, бинафша
|
Гулларни
сони 30-60та
Майда ва ўрта,оқ,яшил, тўқпушти ранг
|
Гулларни сони 16-40 та
Йирик, қизил, пушти,
оқ, чиннирангли
|
Гулларни сони кам
2-5 та.Ўрта, оқ, бинафша
|
Гулларни сони кам 2-4та. Йирик, ўрта оч ва тўқ сариқ, сариқ яшил рангли.
|
Дуккак
|
Тўғри, ханжарсимон, цилиндрсимон,
силлиқ 4-10 та уруғ,
учи ўткирлашган
|
Калта, кенг 2-3та уруғ, учи ўткирлашган
|
Йирик, кенг ғадур-будир, 2-6 та уруғ, учи ўткирлашган
|
Калта, тўғри, ингичка,
Ясси цилиндрсимон,
4-5та уруғ,
учи ўткирлашган.
|
Узун, цилиндр-симон, ингичка 7-10та уруғ, ўткир учи йўқ, тупли.
|
Уруғлар
|
Майда, йирик,1000 дон вазни 140-1100 г, думолоқ, тухумси-мон, пилласимон.
|
Ўрта ва йирик, 1000та дон вазни 240-1150 г, ясси, думалоқ, ясси буйраксимон, пиёзсимон.
|
Жуда йирик,1000 дон вазни 700-1350г. ясси, эллипсимон, уруғ кертиги чуқур жойлашган ёки уруғ юзасида бўлади.
|
Майда, 1000 дон вазни 100-130г, буйраксимон, ясси понасимон.
|
Майда,1000 дон вазни 25-60г, думалоқ цилиндрсимон.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |