«Лолалар»дан тортиб фонд бозоригача — Тарихда юз берган жаҳон инқирозлари ҳақида биласизми?


Темир йўллардаги чайқовчиликдан тортиб валюта таназзулигача — жаҳон инқирозларининг қисқача шарҳи



Download 30,34 Kb.
bet2/4
Sana04.06.2022
Hajmi30,34 Kb.
#636116
1   2   3   4
Bog'liq
Иқтисодий инқироз

Темир йўллардаги чайқовчиликдан тортиб валюта таназзулигача — жаҳон инқирозларининг қисқача шарҳи
Муқаддам жаҳонда рўй берган глобал инқирозлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ёзилган адабиётларни (манбаларни) ўрганган ҳолда, улар тўғрисида қисқача маълумотларни бериб боряпмиз. Бу бугунги пандемия шароитида инқирозларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини чуқур ўрганиш нуқтаи назаридан ҳам долзарбдир.
Демак, жаҳон иқтисодий тизимига таъсир кўрсатган энг муҳим инқирозлар хронологиясини беришни давом эттирамиз.
6. 1847 йил. Европада фонд бозори инқирози. Ушбу инқироз Лондонда темир йўл компаниялари акцияларининг фонд бозорида чайқовчилик нуқтаи назаридан кескин ошиб кетиши оқибатида вужудга келган. 19-асрнинг бошида Европа фонд бозорида темир йўл компаниялари акциялари энг нуфузли ва ликвидлиги юқори активлардан бири ҳисобланган. Аммо вақт ўтиши билан жуда кўплаб темир йўл компаниялари инвесторларнинг ишончини оқлай олишмади ва айримлари банкротлик ёқасига келиб, фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлди. Шундан фонд бозорида инқироз юзага келиб, аста-секин Англия, Германия ва Голландиянинг банк секторига таъсир кўрсата бошлаган.
Ушбу жараёнларнинг кескинлашуви оқибатида Буюк Британия савдо балансида дисбаланс ҳосил бўлган. Бунга жавобан Англия банки яна ҳисоб ставкасини кўтарган. Бундай қарор халқаро кредит бозорига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб, Германия ва Голландияни қамраб олган.
7. 1857 — 1858 йиллар. Биринчи жаҳон иқтисодий инқирози. Ушбу инқироз ўша пайтдаги барча ривожланган мамлакатларни қамраб олган. Бошқа инқирозлар сингари мазкур инқироз асосан ўша маҳалда саноат ва савдо гегемони бўлган Буюк Британияга катта таъсир кўрсатган.
Аммо бу сафарги инқирознинг келиб чиқиши АҚШдан бошланиб, Франция ва Германияни ҳам ўз домига тортади. Аста-секинлик билан молиявий-хўжалик муносабатлари ва ижтимоий ҳаётга таъсир кўрсатиб, бутун Европани ва Лотин Америкасини қамраб олади.
Инқирознинг келиб чиқиши сабаби ва бош объекти сифатида АҚШ темир йўл компаниялари акциялари олди-сотди савдосидаги чайқовчиликнинг авж олиши ва давлат томонидан ерларнинг тарқатилиши натижасида содир бўлган. Англияда ва Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам темир йўл ва оғир саноат акциялари савдоси билан боғлиқ бўлган чайқовчиликнинг олдини олиш, унга чек қўйиш мақсадида пул массаси кенгайтирилади. Яъни АҚШда олтиннинг кириб келиши ва банклараро операцияларнинг кенгайиши; Англияда эса, банкларнинг қўшилиши ва банклараро операцияларнинг тўғри йўлга қўйилиши таъминланади.
АҚШга Англиядан ликвидли маблағларнинг кириб келиши ва Англиянинг ўзида 1844 йилда қабул қилинган Актнинг (банклар фаолиятига тегишли бўлган АКТ) вақтинчалик бекор қилиниши ва Англия банки томонидан банкнотлар эмиссиясига қўйилган чекловларнинг юмшатилганлиги ҳамда Гамбургда қўшимча равишда кумушнинг кириб келиши инқирознинг чекинишини таъминлаган.
8. 1861 йил. Америкада валюта инқирози. Шимолий ва Жанубий Америка ўртасида бошланган фуқаролик уруши даврида мамлакат Ғазначилиги Америка банкларидан молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилади.
Америка банклари ҳукуматга ёрдам қўлини чўзиб кредит ажратади, албатта, кредитлар маълум бир шартлар ва қайтариб бериш муддати билан берилган бўлади. Бироқ ҳукумат заёмни белгиланган вақтда қайтара олмайди. Бунинг оқибатида банк тизимида ликвидлик инқирози вужудга келиб фуқаролик уруши тугагунга қадар давом этади (1865 йилгача).
9. 1873 — 1878 йиллар. Иккинчи жаҳон молия инқирози. Инқироз 1873 йилда Австрия-Венгрия ва Германияда бошланган.
Ушбу инқирознинг вужудга келишига Англия томонидан Лотин Америкасига тақдим этилган кредитлар миқдорининг ошиб кетиши, шунингдек, Германия ва Австрия-Венгрияда Франция-Пруссия ўртасида бўлиб ўтган уруш натижасида кўчмас мулк савдоси билан боғлиқ чайқовчилик ҳаракатларининг кескин ошиб кетиши сабаб бўлган.
1873 йилда Австрия-Германияда кўчмас мулк савдоси билан боғлиқ бўлган сунъий кўтарилиш охир-оқибатда Вена фонд бозорининг таназзулга юз тутишига олиб келган. Унинг изидан аста-секинлик билан Амстердам ва Сюрих бозорлари ҳам талафотга учрай бошлаган. Германиядан АҚШга эса, Германия банкларининг кредитларни узайтиришдан бош тортиши билан боғлиқ сабаблар оқибатида Европа ва Америка қитъасидаги мамлакатлар иқтисодиётида рецессия ҳолати (ўсишдан тўхташ) бошланади ва Лотин Америкасининг экспорт ҳажми қисқариб, давлат бюджети даромадларининг кескин пасайиши юзага келади.
Ушбу инқироз 1878 йилгача давом этиб, турли чора-тадбирлар натижасида халқаро молия бозорида аҳвол олдинги ҳолига кела бошлаган.
10. 1890 йил. «Баринг»(House of Baring – қадимги Англия банкларидан бири ҳисобланади. Тарихда темир йўллар ва асосий инфратузилмалар қурилиши лойиҳаларини кредитлашда катта ҳисса қўшган) инқирози. Европа қитъаси, хусусан Англиядан ўша йиллари Лотин Америкасининг Аргентина ва Уругвай давлатларига темир йўллар ва инфратузилмалар қурилиши лойиҳаларига жуда ҳам катта миқдорда кредит маблағлари йўналтирилади.
Ушбу кредитларнинг катта салмоғи унчалик ҳам етарлича молиявий барқарор бўлмаган Аргентина провинциялари банкига тўғри келган. Инқироз 1890 йил 8 ноябрда Англиянинг йирик банкларидан бири бўлган «Баринг» ўзини тўловга лаёқатсиз эканлигини эълон қилган кундан бошланади. Аргентина, Уругвай ва Бразилияга йўналтирилган кредитлар тўхтатилганидан сўнг инқироз аста-секинлик билан бутун Лотин Америкасини қамраб ола бошлайди.
Англия банки ушбу шов-шув ва аҳоли, бизнес вакиллари, кредиторлар томонидан ошиб бораётган саросиманинг олдини олиш мақсадида «Баринг» банки билан боғлиқ санацияни амалга оширади. Бунинг учун Франция ва Россия давлатларининг Марказий банкларидан кредит маблағларни жалб этади.
Санация амалга оширилгунига қадар «Баринг» туфайли юзага келган инқироз 1893 йилда АҚШ ва Австралия товар ва хизматлар бозорларига ҳам ўз таъсирини ўтказиб бўлган эди.

Download 30,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish