«Локомотивларга депода техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими» Маъруза режаси



Download 0,98 Mb.
Sana24.06.2022
Hajmi0,98 Mb.
#698307
Bog'liq
diagnostika 3-mavzu


«Локомотивларга депода техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими»
Маъруза режаси:
1. Локомотивларни техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга қўйиш.
2. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашгада ишлар ҳажми.
Хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил қилиш. Темир йўл транспортида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг режали-олдини олиш тизими, яъни техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг тартиблаштирилган бажарилиши қабул қилинган.
Бу тизимга қуйидагилар хос:

- локомотивларнинг меъёрлаштирилган йўл босиб ўтилганидан ёки 361-Н буйруғида белгиланган ишлаш вақти ўтганидан сўнг таъмирлашга қўйилиши;
- таъмирлаш ишларининг қайд этилган (белгиланган) ҳажми;
- таъмирлаш ишларининг профилактика тарзида, яъни ускуналар ишдан чиққанидан кейин эмас, балки аввалдан, уларнинг олдини олиш мақсадида амалга ошириш;
- турли мураккаблик даражасига эга таъмирлашларнинг навбати ва уларнинг маълум таъмирлараро босиб ўтилган йўлдан сўнг такрорланиши.
Техник хизмат кўрсатишлар ва таъмирлашларда бажариладиган ишлар. ТХК-1 техник хизмат кўрсатиш. ТҲТ га хизмат кўрсатишнинг ана шу тури, яна хизмат таъмири деб ном олган бўлиб, локомотив бригадалари томонидан локомотивни асосий ва айланма депо йўлларида қабул қилиш-топширишда, локомотив бригадалари алмашиниш пунктларида, станция йўлларида, оралиқ станцияларда тўхтаганда ва йўл давомида бажарилади. ТХК-1 пайтида бажариладиган ишлар рўйхатига экипаж қисми, ҳамда носозлиги локомотив хавфсизлигига таҳдид қиладиган бошқа узел ва деталлар (тормоз ускуналари, қум идишлари, тезлик ўлчагич, радиостанция, локомотивнинг автомат сигнализацияси) ҳолатини текшириш кабилар киради. Бундан ташқари, локомотивни қабул қилишда белгиланган жойларда пломбалар мавжудлиги, асбоблар инвентар, эҳтиёт қисмлар ва сигнал ашёлари борлиги ва улар ҳолати текширувдан ўтказилади.
ТХК-1 ҳажмига тормоз ричаги узатмани ростлаш, болт ва гайкалар маҳкамланганлигини текшириш, механик ва электр ускуналарнинг барча уланмаларида нуқсонли шплинтлари ва шайбаларини, куйган чироқларни, эрувчан муҳофазалагияларни, тугал (сўнгги) ва ўтиш рукавларни алмаштириш, тортув электр двигателлар ва кўмакчи машиналарни кўздан кечириш, ҳаво йўлларидаги ҳаво чиқиб кетишларини бартараф этиш кабилар киради. Локомотив бригадалари автотормоз магистралининг ҳаво резервуарлари, кир йиққичлар ва мой ажратгичларни вақти-вақти билан ҳаво ёрдамида (пуфлаш билан) тозалаб туришлари керак.
Эксплуатациядаги локомотивга хизмат кўрсатиш шу билан бирга дизел, компрессор ишида, электр машиналари подшипниклари кабиларда бегона шовқинлар пайдо бўлишининг сабабларини аниқлашни ҳам кўзда тутади. Локомотивни қараш бўйича хизмат таъмирини (ТХК-1) ташкил этадиган ишлар рўйхати жадваллар кўринишида локомотивни бошқариш кабинаси деворида жойлаштирилади
ТХК-1 бўйича ишларни ажратилган қисқа вақт мобайнида (15-30 дақ) тўлиқ бажариб улгуриш учун технологик ва маршрут карталар ишлаб чиқилиб, уларда локомотив бригадаларининг (локомотивни топширадиган ва қабул қилиб оладиган) ҳар бир аъзоси ҳаракатлари кўрсатиб қўйилади.
ТХК-2техник хизмат кўрсатиш. Поезд локомотивлари ТХК-2дан в усталар раҳбарлигида юксак малакали мутахассислар ишлайдиган махсус техник хизмат кўрсатиш пунктларида ўтказиладилар (ЛТХКЖ). Бириктирилган локомотив бригадалари томонидан бажариладиган маневр ва олиб чиқадиган локомотивларнинг ТХК-2таъмири ана шу бригадалар кучлари билан, локомотивни ёрдамчисиз бир машинист бошқарганида эса — бириктирилган машинистлар иштирокида махсус чилангарлар бригадалари томонидан бажарилади. ТХК-2ишларига катта уста ва смена усталари бошчилик қиладилар. профилактика ишлари ҳажмининг мажбурий бажарилишини ҳисобга олган ҳолда тайинланадиган ТХК-2давомлилиги юк локомотивлари учун (қуйида санаб ўтилганларидан ташқари) кўпи билан 1 с, йўловчи локомотивлари ва МВХТ лар учун — кўпи билан 2 с, уч секцияли локомотивлар учун — кўпи билан 1,5 с, юк тепловозлари учун 2ТЭ116, 2ТЭ123 — кўпи билан 1,2 с ни ташкил қилади.
ТХК-2 бажарилиш вақтида (меъёрдан ортиқ бўлмаган) локомотив эксплуатация қилинаётган парк таркибидан чиқариб юборилмайди. ТХК-2ни ўтказиш вақт меъёридан ўтказиб юборилган ҳолда локомотив эксплуатация қилинмаётган парк таркибига, носоз локомотивлар ҳисобига ўтказилади (режадан ташқари таъмирлаш).
Локомотивларнинг ТХК-2техник хизмати кўрсатилганида қуйидаги асосий профилактика ишлари бажарилади.
Механик ускуналар бўйича: мотор-ўқ подшипник шапкаларининг болтлари маҳкамланишини текшириш билан юриш қисмларини, тишли узатма кожухларини ва шу кабиларни кўздан кечириш, қум трубаларини, бандажлар “ўтиришини” текшириш билан ғилдирак жуфтликларини, экипаж ишқаланадиган қисмлари мойланишини, рессорали осилмани, тормознинг ричагли тизимини, тормоз колодкаларини кўздан кечириш.
Электр қисми бўйича: тепловоз тортув генераторлари тортув электр двигателлари коллекторлари, шекалар ва чўткали аппаратлар, айлана ўт кўчиб ўтишининг изларини бартараф этиш, электр машиналарини ҳаво ҳайдаб ишлатиш, реле, контакторлар, контроллерлар, резисторлар созлигини, электр аппаратлар аниқ ишлаб кетишини, аккумулятор батареяларидаги электролит даражасини текшириш, электролит етишмаган ҳолларда – ўрнини тўлдириш. Электровозларда қўшимча равишда ток қабул қилгичлар иши кўтарилиш ва тушишга, сирпанғичлар ва контакт қўйилмалари ҳолати, шарнирли бирикмалар, шунтлар, улар маҳкамланмалари, изоляторлар бутунлигини текшириш, яшиндан асраш ва бошқа шу каби аппаратларни кўздан кечириб чиқиш кўзда тутилади.
Дизели ишлаб турган тепловозларда қуйидагилар текширилади: агрегатлар бегона тақиллаш ва шовқинлар йўқлигига; мойнинг ҳаво келтиргич, турбокомпрессор ва редукторлар подшипникларига келиб тушиши; совутгич вентилятори редукторлари иши, жалюзининг очилиши ва ёпилиши; мой, ёқилғи, сув ва ҳаво ўтказгич қувурлари, ёқилғи, сув ва ҳаво, совутгич секциялари, форсункалар ва ёқилғи насослари, ёқилғи босими, мой ва ҳаво зичлиги; дизел картеридаги сийраклашиш дифманометрга кўра текширилади; дизел вали айланиш частотасини ростлагич иши.
Тўхтатиб қўйилган дизелда куч агрегатлари, механизмлар ва улар юритмалари маҳкамланиши, қайиш ва кардан каллакларининг ҳолати, ёқилғи насослари, дизелнинг ҳаво фильтрларидаги мой даражаси, совутгич вентиляторлари ҳолати, агрегат тагликларидаги йиғилиб қолган мой ва ёқилғи тўкиб ташланади, пластина-тирқишли мой тозалаш фильтрлари тутқич ёрдамида 2-3 марта айлантириб юборилади.
ТХК-2 бажарилганлиги ва машинистлар томонидан қайд этилган носозликлар бартараф этилганлиги тўғрисида, шунингдек локомотивнинг техник ҳолати, локомотив бригадалари томонидан амалга оширилган қаров сифати тўғрисида ЛТХКЖ устаси Локомотивнинг техник ҳолати тўғрисидаги Журналга қайд киритади. Локомотив узеллари ишончлилиги таҳлили ва ЛТХКЖ чилангарлари ишини назорат қилиш мақсадида усталар ТХК-2ни амалга оширишда қўшимча ишларни қайд этиш китобини ҳам юритадилар (ТУ-29 шакли).
ТХК-3 техник хизмат кўрсатиш. Асосий локомотив деполарида локомотивлар ускуналарини ревизия қилиш учун мўлжалланган ТХК-3 комплекс ва ихтисослаштирилган бригадалар томонидан бажарилади. ТХК-3 пайтидаги ишлар рўйхати ўз ичига масъул узел ва деталлар: экипаж қисми, тортув электр двигателлари, кўмакчи машиналар, аккумулятор батареялари, юқори вольтли аппаратура, пневматик ускуналар кабиларни кўрикдан ўтказишни олади.
Электровозларда қўшимча равишда қуйидагилар ҳам текширилади: трансформатор (маҳкамланиши, киришлари, изоляторлар), ток қабул қилгичлар, томдаги ускуналар, тепловозларда - дизелнинг рамага маҳкамланиши, шатун ва туб подшипниклар ҳолати; шу билан бирга форсункаларни пресслаб маҳкамлаш, ёқилғи, мой ва ҳаво фильтрларини алмаштириш ва ювиш ҳам бажарилади.
Навбатдаги ТХК-3 вақтида ғилдирак жуфтликларини юмалатиб чиқармаган ҳолда бандажларни йўниш, яъни ТХК-4 бажарилиши мумкин. Мос равишда йўниладиган ҳар бир ғилдирак жуфтлигига 1-1,2 с ҳисобидан ТХК-3 нинг бажарилиш вақти ҳам узаяди.
ЖТ-1, ЖТ-3 жорий таъмирлари айрим узеллар, деталлар ва агрегатларни ревизия қилиш, таъмирлаш ва алмаштириш, ускуналарни ростлаш, синаш ва шунингдек қисман модернизациялаш йўли билан ТҲТ асосий эксплуатация тавсифларини ва иш қобилиятини тиклаш учун амалга оширилади.
КТ-1, КТ-2 капитал таъмирлари агрегатлар, узел ва деталларнинг эксплуатация тавсифларини, созлиги ва ресурси(хизмат муддати)ни тиклаш, шунингдек локомотивларни модернизациялаш учун бажарилади. КТ-2 жараёнида, КТ-1 да кўзда тутилган ишлардан ташқари, базавий агрегатлар, узеллар ва деталлар тикланиб, электр симлар ва кабеллар эса тўлиқ алмаштирилади.
Барча таъмирлаш турларидаги ишлар ҳажми махсус адабиётларда батафсил кўриб чиқилган бўлиб, электровозлар, тепловозлар, дизел ва электр поездларни таъмирлаш Қоидаларида келтирилган.
Темир йўллар тармоғининг баъзи деполарида манёвр тепловозлари учун, машинистлар томонидан ҳар навбатчиликда бажариладиган ТХК-1 ишларидан ташқари, тўрт суткада бир марта амалга ошириладиган қўшимча кўрик ҳам кўзда тутилган. Бундай ишларга қуйидагилар оид ҳисобланади:
- тортув генераторини, икки машинали агрегатни, аппарат камерасини, ёқилғи насосининг электр двигателини сиқилган ҳаво билан пуфлаш;
- машина хонасидаги пастилалар тагида, агрегатлар (компрессор, редуктор) остида ва совутгич шахтасида тозалаш;
- кўздан кечириш, аккумулятор батареяларини сиқилган ҳаво билан тозалаш, уларга дистилланган сув қўшиш;
- механик қисмини ҳаво билан пуфлаб тозалаш, электр кабеллари, ҳаво ва қум тизимлари трубаларини ташқи кўздан кечириш.
маневр локомотивларининг ТХК-2, одатда, экипировкалаш билан бирга амалга оширилиб ЛТХКЖда, ёки бевосита маневр ишлари ҳудудида кўрик ўтказиш зовурлари билан жиҳозланган темир йўл изларида бажарилади. ТХК-2 даврийлиги 2 суткадан бошлаб маневр локомотивларидан фойдаланиш интенсивлигига боғлиқ ҳолда кўпроқ ҳам бўлиши мумкин ва у ўзгариб туради.
ТХК-2 даги ишларни комплекс ва ихтисослаштирилган бригада чилангарлари машинистлар иштирокида бажарадилар. Баъзи йўлларда машинист ёрдамчилари штати қисқартирилганида манёвр ишлари ҳажмига боғлиқ равишда икки-тўртта тепловозлар гуруҳига битта ёрдамчи қолдирилиб, у фақат кундузги сменада бир сутка ўтказиб ишлайди. Унинг ёрдамида локомотив машинистлари ТХК-2техник хизмат кўрсатишни амалга оширадилар.
Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish