Техника бўлими. Унинг фаолияти: фан ва техника тараққиётининг илғор ютуқларини лойиҳага татбиқ этиш, ишлаётган корхоналарнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, ишлаб чиқаришнинг янги ютуқлари хусусидаги маълумотларни тўплаш, лойиҳалар бўйича экспертизаларни ташкил этиш. Институтнинг техник кенгаши ишини ташкил этиш ва ишлаб чиқариш бўлимлари билан биргаликда янги техника ҳамда режаларни татбиқ этиш мумкин бўлган объектларни аниқлаш.
Режалаштириш ва молиялаштириш ва бўлими. Мазкур бўлим институтнинг ва унинг бўлимларини ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий кўрсаткичлари бўйича истиқболдаги режаларини ишлаб чиқади. Институтнинг йиллик мавзувий режалари лойиҳасини тайёрлайди ва уларни республика Давархитектқурилиш қўмитасида мувофиқлаштирилишида иштирок этади. Лойиҳанинг Бош инженерлари томонидан берилган талабномалар бўйича техник бўлимларга лойиҳавий-тадқиқот ишларининг буюртмаларини тақдим этади. Марказий ишлаб чиқариш ва бўлимлар фаолиятининг умумий режасини тузади. Амалга ошириш ва даромад режаларини, шунингдек ишлаб чиқариш ходимларининг лавозим таркибини (штатное расписание) тузади.
Булардан ташқари институтда ташкилий ва маиший қўллаб қувватлаш мақсадида таъмирлаш, транспорт, таъминот ва кадрлар бўлинмалари фаолият юритади.
Юқорида санаб ўтилган барча ишлаб чиқариш ходимлари устидан институтнинг Бош инженери-директорнинг биринчи ўринбосари раҳбарликни амалга оширади ва институт фаолиятини тўғри юритилиши бўйича масъулиятни ўз зиммасига олади ҳамда директор бўлмаган вақтда унинг зиммасидаги вазифаларни бажаради.
У институтнинг барча бўлимлари, лойиҳанинг Бош инженери ва барча саноат-техникавий жихатдан юритилаётган фаолият юзасидан бошқарувни амалга оширади.
Foydanilgan adabiyotlar
Yunus A. Cengel. Heat transfer. A Practical Approach. Seventn edition. Copyright © 2011 by John Wiley & Sons, Inc.
RashidovYu.K. Gаztа'мinоtitiziMlari. 3580400 - “мuhаndis1iк коммитк^^а1ап qurilishi” tаyyorlоvyo'mHshmmg 3580401 -“Suv, gаztа'мinоtivа каnаlizаtsiyat^mUrim моntаjqilishvа tа'мirlаsh” rasb -hunаrKollej мutахаssis1igiuchundаrs1iк, «Yanginashr», 2010.- 80 b.
Программа расчетов элементов инженерных систем valtec.prg., руководство пользователя. Vesta trading. 2015.
СНиП 2.04.01-85* «Внутренний водопровод и канализация зданий».
КМК 2.04.05-97 "Отопление, вентиляция и кондиционирование". Государственный комитет Республики Узбекистан по архитектуре и строительству. Ташкент 1997.
КМК 2.01.01-94 "Климатические и физико-геологические данные для проектирования" Государственный комитет Республики Узбекистан по архитектуре и строительству. Ташкент 2008.
Интернет ресурслари:
http://www.potok.ru
http://www.twirpx.com
http://www.autocad.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |