4110 – “Амортизацияланадиган қийматда баҳоланадиган узоқ муддатли молиявий
мажбуриятлар” амортизацияланадиган қийматда баҳоланадиган узоқ муддатли молиявий
мажбуриятлар ҳисоби учун фойдаланилади;
4120 – “Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган узоқ муддатли
молиявий мажбуриятлар” фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган узоқ
муддатли молиявий мажбуриятлар ҳисоби учун фойдаланилади;
4130 – “Иштирокчилар (акциядорлар) даромади ва дивиденди бўйича узоқ
муддатли қарз” устав капиталида улушга эга бўлган юридик шахс иштирокчиларга
даромадлар ва акциялар бўйича дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш бўйича операциялар
ҳисоби учун фойдаланилади;
4140 – “Узоқ муддатли тўланадиган фоизлар ва бошқа даромадлар” молиявий
ижара, олинган қарзлар, чиқарилган қимматли қоғозлар ва ишончли бошқарув
шартномаси бўйича ҳисобланган даромадлар бўйича ҳисобланган тўланадиган
даромадларнинг мавжудлиги ва ҳаракати билан боғлиқ операциялар ва бошқа узоқ
муддатли тўланадиган даромадлар ҳисоби учун фойдаланилади.
28. 4200 – “Шартнома бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” кичик бўлим
бир
йилдан ортиқ муддатдаги олинган бўнакларнинг қуйидаги счетлар гуруҳини ўз ичига
олади:
4210 – “Шартнома бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” харидорлар ва
буюртмачилар билан шартнома бўйича мажбуриятлар ҳисоби учун фойдаланилади;
4220 – “Бошқа олинган бўнаклар” юқоридаги гуруҳларда кўрсатилмаган бошқа
олинган бўнаклар ҳисоби учун фойдаланилади.
29. 4300 – “Узоқ муддатли баҳоланган мажбурият” кичик бўлими
ноаниқ
муддатдаги ва суммадаги мажбуриятлар сингари узоқ муддатли баҳоланган
мажбуриятларнинг қуйидаги счетлар гуруҳини ўз ичига олади:
4310 – “Суд ишлари бўйича баҳоланган мажбуриятлар” суд ишлари бўйича
баҳоланган мажбуриятлар яратиш ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ операциялар ҳисоби
учун фойдаланилади;
4320 – “Кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича баҳоланган
мажбуриятлар” кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича баҳоланган
мажбуриятлар яратиш ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ операциялар ҳисоби учун
фойдаланилади;
4330 – “Зарар келтирувчи шартномалар бўйича баҳоланган мажбуриятлар” зарар
келтирувчи шартномалар бўйича баҳоланган мажбуриятлар биоан боғлиқ операциялар
ҳисоби учун фойдаланилади;
4340 – “Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш
бўйича баҳоланган мажбуриятлар” объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни
қайта тиклаш бўйича баҳоланган мажбуриятлар ҳисоби учун фойдаланилади;
4350
– “Реструктуризация сарфлари бўйича баҳоланган мажбуриятлар”
реструктуризация
сарфлари
бўйича
баҳоланган
мажбуриятлар
ҳисоби
учун
фойдаланилади;
4360 – “Ходимларнинг даромадлари бўйича узоқ муддатли баҳоланган
мажбуриятлар” ходимларнинг даромадлари бўйича узоқ муддатли баҳоланган
мажбуриятлар ҳисоби учун фойдаланилади;
4370 – “Бошқа узоқ муддатли баҳоланган мажбуриятлар” юқоридаги гуруҳларда
кўрсатилмаган бошқа узоқ муддатли баҳоланган мажбуриятлар ҳисоби учун
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: