Иштирокчи банклар томонидан синдициялаштирилган кредит бўйича қарз олувчининг тўловга қобилиятлилик даражасида муаммолар пайдо бўлганлиги аниқланган тақдирда эҳтимолли йўқотишларни қоплаш учун Адлия вазирлигида 1999 йил 11 февралда 632-рақам билан рўйхатга олинган “Активлар сифатини тавсифлаш, улар бўйича мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун тижорат банклари томонидан яратиладиган заҳираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида Низом”га мувофиқ синдициялаштирилган кредитдаги улуши ҳажмида захиралар яратишга мажбурдирлар. - Иштирокчи банклар томонидан синдициялаштирилган кредит бўйича қарз олувчининг тўловга қобилиятлилик даражасида муаммолар пайдо бўлганлиги аниқланган тақдирда эҳтимолли йўқотишларни қоплаш учун Адлия вазирлигида 1999 йил 11 февралда 632-рақам билан рўйхатга олинган “Активлар сифатини тавсифлаш, улар бўйича мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун тижорат банклари томонидан яратиладиган заҳираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида Низом”га мувофиқ синдициялаштирилган кредитдаги улуши ҳажмида захиралар яратишга мажбурдирлар.
Лойиҳавий молиялаштиришда шартнома муносабатлари таҳлили.
Лойиҳавий молиялаштириш тўғрисидаги шартнома қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
изоҳ (Interpretation) - шартномада қўлланиладиган терминларнинг таърифи;
кредит, ссуда (The Facility) - операциянинг тартиби ва структуранинг таърифи;
фоизлар (Interest) - фоизларнинг таркибий тузилиши ва ставкасининг таърифи. Маълумки, LIBOR бу Лондондаги банклараро фоиз ставкаси ҳисобланади, бироқ унинг юридик жиҳатдан аниқланишида муаммо келиб чиқади;
кредит тўловлари, кредитни қайтариш ва муддатини узайтириш (Repayment, Conceelation & Extention) - формал, бироқ жуда муҳим тушунчалар, уларга мижоз ва ажратилган маблағлар тақдири боғлиқ; - кредит тўловлари, кредитни қайтариш ва муддатини узайтириш (Repayment, Conceelation & Extention) - формал, бироқ жуда муҳим тушунчалар, уларга мижоз ва ажратилган маблағлар тақдири боғлиқ;
- муҳитнинг ўзгариши (Changes & Circumstances) - айтайлик, Олий мажлисга янги солиқ турларини киритмоқда. Бундай ҳолат кредиторлар даромадлари ва мижоз мажбуриятларига қандай таъсир этади?
- аризалар ва кафолатлар (Representations & Warranties) мизожнинг тақдим этаётган ҳужжатлари ва маълумотлари тўғрилигини ва у қарз олиш ҳуқуқига эа эканлигини тасдиқлаши;
- жарималар ва фоиз тўловлари (Default interest & Indemnities) - мижоз кредитни ўз вақтида қайтармаса, у тўлайдиган фоиз ва жарималар суммасини аниқлаш;
- тўловлар (payments) кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш усули;
- комиссиялар ва харажатлар (Fees & Expenses) - нормал жиҳатдан фоиз тўловлари таркибига кирмайдиган (бироқ кредитнинг умумий қийматига қўйилувчи) турли хил харажатлар ва комиссиялар тўлови тартиби;
- концессиялар ва трансфертлар (Assignments & Transfers) - синдикатлар бозорини ривожлантиришда муҳим бўлган бўлимлардан бири.
ҳуқуқ ва юрисдикция (Law & Jurisdiction) - кўпинча барча шарномалар синдикат ташкилотчиси ва томонлар келишувидан келиб чиқиб, инглиз, немис, швейцар қонунчилиги асосида тузилади;
бошқа масалалар (Miscellaneous) - шартнома устида ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |