Лойиҳани техник асослаш техник нуқтаи назардан қабул қилинган мақбул қарор иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлмаслиги мумкин. Бу шу билан боғлиқки, турли техник қарорлар ўзи билан бирга турли харажатлар ва самараларга эга бўлади ва улар таққослангандан кейингина қайси қарор мақбул эканлигини айтиш мумкин. - Лойиҳани техник асослаш техник нуқтаи назардан қабул қилинган мақбул қарор иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлмаслиги мумкин. Бу шу билан боғлиқки, турли техник қарорлар ўзи билан бирга турли харажатлар ва самараларга эга бўлади ва улар таққослангандан кейингина қайси қарор мақбул эканлигини айтиш мумкин.
Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида ҳисобга олиш лозим бўлган техник қарорларнинг бир қанча жиҳатларини кўриб чиқамиз:
- технология - технология илмий жиҳатдан асосланганми ва амалиётга жорий этилганми? Техника мазкур технологияни қўллашга тайёрми?
- вақти-вақти билан юзага келувчи харажатлар – лойиҳа бўйича вақти-вақти билан юзага келувчи харажатлар ҳисобга олинганми, масалан, техника ва унинг ишлаш ҳолати;
- атроф муҳитга таъсири - лойиҳада қўлланилаётган техниканинг атроф-муҳитга етказадиган зарари даражаси қандай.
Техник-иқтисодий асос - бу лойиҳанинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини кўришга имкон берувчи бошланғич маълумотлар, шунингдек асосий техник ва ташкилий қарорлар, ҳисоб-смета, баҳолаш ва бошқа кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштирувчи ҳисоб-аналитик ҳужжатлар тўпламидир. Техник-иқтисодий асосни лойиҳанинг мақсадлилиги юзасидан олиб бориладиган техник-иқтисодий тадқиқотлар сифатида ифодалаш мумкин. - Техник-иқтисодий асос - бу лойиҳанинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини кўришга имкон берувчи бошланғич маълумотлар, шунингдек асосий техник ва ташкилий қарорлар, ҳисоб-смета, баҳолаш ва бошқа кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштирувчи ҳисоб-аналитик ҳужжатлар тўпламидир. Техник-иқтисодий асосни лойиҳанинг мақсадлилиги юзасидан олиб бориладиган техник-иқтисодий тадқиқотлар сифатида ифодалаш мумкин.
- Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун қарз олувчи лойиҳанинг амалга оширилишининг юридик, техник, иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ўзида мужассам этган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаши лозим.
- Шундай қилиб, техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш инвестиция лойиҳасининг инвестиция олди фазасида амалга оширилади. Инвестиция олди фазаси, асосан, инвестицияларни лойиҳалаштиришга тааллуқлидир. Инвестиция олди фазасини ўтказишнинг қиймати ЮНИДО маълумотларига кўра, капитал қўйилмалар умумий суммасида 0,8 фоиздан 5 фоизгачани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |