Лойиҳани асослаш (мазмуни)



Download 50,77 Kb.
bet1/5
Sana28.05.2022
Hajmi50,77 Kb.
#613076
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4 - shakl 22 04 22

4-ШАКЛ


Лойиҳани асослаш (мазмуни)


4.1. Лойиҳада ҳал этилиши кўзда тутилган илмий муаммо :
Қора металлугия саноатида кўп миқдорда ҳар хил турдаги чиқиндилар ажралиб чиқади ва улар ўз навбатида атроф муҳит ва экологияга зарар етқазмоқда. Мисол тариқасида шуни айтиш мумкинки электр печларда 1 тонна пўлат эритиб олиш жараёнида ўртача 25-30 кг чанг ҳосил бўлади. Ҳозирда дунё бўйича бундай турдаги чангларнинг умумий заҳираси 5,6 млрд тоннани ташкил этиб уни таркибида Fe, Zn, Pb каби керакли металлар мавжуд. Ўзбекистон 2021 йилда 1 млн тоннага яқин пўлат ишлаб чиқарди ва бу 2026 йилга келиб 2,5 млн тоннагача кўтариш Узметкомбинат АЖ зиммасига вазифа қилиб қўйилган. «Узметкомбинат» АЖда тўпланган чанглардан 6000 тоннагача ва ҳар ой ҳосил бўладиган чанглардан 150 тоннагача рух ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади.
Ушбу технологияни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш натижасида қўшимча рух ва 52 – 60 % темир саклаган клинкер олиниши режалаштирилган. Дастлабки хисоб-китоб шуни кўрсатадики, технологиянинг иқтисодий самарадорлиги 1 млн. доллардан ошади. Тадқиқотда жараённи назарий тадқиқ қилиш, тажрибаларни умумлаштириш, потенциометрия усуллари, атом-абсорбцион ва рентгенографик таҳлил усуллари, шунингдек, технологик тестлаш, тажриба тадқиқотлари, ярим саноат ва тажриба - саноат синовлари, Мicrosoft Excel, Borland Delphi дастурларини қўллаш натижаларини статистик ва математик қайта ишлаш ва техник-иқтисодий баҳолашни ўз ичига олган комплекс усуллар қўлланилади.
4.2. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари :
Лойиханинг максади – электр печларда пўлат эритишдан ҳосил бўладиган чангларни комплекс қайта ишлаб рух ва темир сақлаган клинкер олишдан иборат.
Ишлаб чиқаришни стратегик турдаги қимматбаҳо компонентлар билан таъминлаш ва келажак учун уларнинг заҳираларини сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Хомашёлардан комплекс фойдаланиш, хусусан, металлургия саноати техноген чиқиндилари (чанглар, шлаклар, оқова сувлар ва кеклар) ни қайта ишлаш соҳасига АҚШ, Япония, Канада, Австралия, Хитой каби ривожланган давлатларда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бажарилиши режалаштирилаётган тадқиқотлар натижасида «Узметкомбинат» АЖ электр – пулат эритиш булимида хосил буладиган чангларидан рух метали ва темир саклаган клинкер ажратиб олиш технологияси яратилади. Бу технология қуйидаги қисмлардан иборат:
- технология яратиш бўйича олиб бориладиган тадқиқот ишларида қуйидаги натижалар олинади: - таркибида рух сақловчи пўлат эритиш чангларнинг кимёвий ва моддий таркиблари ўрганилади ва рухни дистиляцион (пирометаллургик) усулда ажратиб олиш учун шихтага кўшиладиган тикловчи моддаларнинг оптимал тури ва сарфи аниқланади;
- рух сақловчи пўлат эритиш чанглари ва тикловчи моддалардан ташкил топган шихта қувурли печда 1100 - 1150 оС да қайта ишланади, бунинг натижасида рух оксиди тикланиб буғланади ва чанг тутиш тизимида ушланиб қолинади, шунингдек жараённиг оптимал кўрсаткичлари аниқланади; - тўпланган чанглардан 6000 тоннагача ва ҳар ой ҳосил бўладиган чанглардан 150 тоннагача рух ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади;
- таркибида рух сақловчи пўлат эритиш чангларида рух дистиляцион усулда ажратиб олингандан сўнг, чанг таркибидаги темир оксидлари печдаги тикловчи муҳит ҳисобига металлик кўринишгача тикланади ва “клинкер” деб номланадиган маҳсулотни ҳосил қилади. Клинкер таркибида металлик темирнинг миқдори 52-60 фоиз ташкил этади ва бу маҳсулотни пўлат эритишда хомашё сифатида қўллаш имконияти пайдо бўлади

Download 50,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish