Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


 Рақобат қонунчилигини бузганлик билан боғлиқ ишларни



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99
9.2. Рақобат қонунчилигини бузганлик билан боғлиқ ишларни 
қўзғаш ва кўриб чиқишда монополияга қарши органнинг 
ваколатлари ва унинг роли 
 
Рақобат қонунчилиги суд ҳимояси билан бир қаторда товар ва 
молия бозорида оммавий тартибда хўжалик юритувчи субъектлар 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишда монополияга қарши органнинг 
ваколатларини ҳам белгилайди. Рақобат тўғрисидаги Қонуннинг 9-
моддасига 
асосан, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Хусусийлаштириш, 
монополиядан 
чиқариш 
ва 
рақобатни 
ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари 
монополияга қарши орган ҳисобланиб, товар ва молия 
бозорларидаги рақобат соҳасидаги ваколатли органдир. 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
Хусусийлаштириш, 
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат 
қўмитаси тўғрисида”ги Низомда (Вазирлар Маҳкамасининг 2012 
йил 
30 
декабрдаги 
374-сон 
қарорига  
илова) 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Хусусийлаштириш, 
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат 
қўмитаси қисқача Давлат рақобат қўмитаси деб кўрсатилади. 
41
http://laws.justice.gc.ca/PDF/C-34.pdf 
42
http://www.cci.gov.in/sites/default/files/cci_pdf/competitionact2012.pdf 


189 
Монополияга қарши орган товар ва молия бозорларидаги 
рақобат соҳасидаги, хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатга 
қарши ҳаракатларини, инсофсиз рақобатини чеклаш ва уларнинг 
олдини олишга ҳамда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг ғайриқонуний ҳаракатларига йўл 
қўймасликка қаратилган давлат сиёсатини амалга оширади. 
Рақобат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш 
функцияси рақобат қонунчилигини бузиш тўғрисидаги ишларни 
қўзғаш ва кўриб чиқишда Рақобат қўмитаси ваколатларини 
белгилаш, ижро этувчи органлар ва хўжалик юритувчи субъектлар 
учун мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш, тегишли буйруқлар 
чиқариш йўли билан амалга оширилади. 
Рақобат тўғрисидаги Қонуннинг 21-моддасида монополияга 
қарши органнинг рақобат қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 
ишларни қўзғаш ва кўриб чиқишда бир қатор ваколатлари 
келтирилган. Жумладан, монополияга қарши орган: 
-
қонун 
ҳужжатларида 
белгиланган 
тартибда 
рақобат 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларини аниқлайди, 
улар бўйича ишлар қўзғатади ва уларни кўриб чиқади; 
-
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги 
иш юзасидан, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектлардан 


190 
рақобатга қарши ҳаракатлар натижасида асоссиз равишда олинган 
даромадни (фойдани) олиб қўйиш ва жарима солиш ҳақида қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилади; 
-
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи 
субъектларга, давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат 
ҳокимияти 
органларига, 
шунингдек 
уларнинг 
мансабдор 
шахсларига рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш 
ҳолларини бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий 
бўлган кўрсатмалар беради; 
-
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун 
хўжалик юритувчи субъектларни, давлат бошқаруви органларини, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, уларнинг мансабдор 
шахсларини 
ва 
бошқа 
жисмоний 
шахсларни 
тегишли 
жавобгарликка тортади; 
-
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги билан 
боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги 
масалани ҳал қилиш учун материалларни тегишли органларга 
юборади; 
-
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши ва 
бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судда кўриб чиқилишида 
иштирок этади; 
-
хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари 
ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан рақобат 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказади; 
-
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик 
юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг реестрини юритади ва эълон 
қилади. 
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор 
шахслари монополияга қарши органнинг талабига кўра унга зарур 
ҳужжатларни ва ахборотни белгиланган тартибда текин тақдим 
этиши шарт. Монополияга қарши органнинг мансабдор шахслари 
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан 
назоратни амалга ошириш, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
бузилганлиги ҳақидаги аризалар ва ишларни кўриб чиқиш, 


191 
шунингдек рақобатнинг ҳолатини аниқлаш учун белгиланган 
тартибда 
хўжалик 
юритувчи 
субъектнинг 
ҳужжатларини, 
ахборотини олиш ва унинг ҳудудига кириш ҳуқуқига эга. 
Монополияга қарши орган ўзига берилган ваколатларни амалга 
ошириши муносабати билан маълум бўлиб қолган тижорат сирини 
ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи 
маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас. 
Монополияга қарши органнинг ходимлари тижорат сирини ёки 
қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи 
маълумотларнинг ошкор этилиши натижасида етказилган зарар 
учун жавобгар бўлади. Хўжалик юритувчи субъектга етказилган 
зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
қопланиши керак. 
Бундан ташқари, монополияга қарши орган айрим қуйидаги 
масалалар бўйича ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга: 


192 


193 
Ўз уставларига мувофиқ рақобатни ривожлантиришга 
кўмаклашиш ва истеъмолчиларнинг манфаатларини рақобатга 
қарши ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадига эга бўлган жамоат 
бирлашмалари рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя 
этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга 
ҳақли. 
МДҲ давлатларида ҳам рақобат қонунчилиги бузилишига оид 
ишларни тегишли органлар қўзғайди ва кўриб чиқади. Масалан, 
Россия Федерациясида Федерал антимонопол хизмати,
43
Беларус 
Республикасида Антимонополияни тартибга солиш ва савдо 
вазирлиги ишларни қўзғайди ва комиссия ташкил этиб кўриб 
чиқади.
44
Европа иттифоқи фаолияти тўғрисидаги шартномага асосан, 
аъзо давлатлар юридик ва жисмоний шахслари томонидан рақобат 
қонунчилиги бузилган тақдирда Европа комиссиясига бўйсунувчи 
Рақобат Бош директорати ташкил қилинган бўлиб, у ўз фаолиятини 
Брюсселда олиб боради. Комиссия қарори устида Люксембургдаги 
Умумий судга мурожаат қилиш мумкин.
45
Канада Рақобат актининг 7-қисмида ҳар бир штат губернатори 
рақобат бўйича Комиссарни тайинлайди ва у ушбу акт 
бажарилишини таъминлайди.
46
Ҳиндистон Рақобат актида Ҳукумат 
томонидан Рақобат комиссияси ташкил этилиши ва унинг 
таркибига иқтисод, ҳуқуқ, савдо, саноат соҳасида билимга эга 
бўлган, камида ўн беш йил иш тажрибасига эга бўлган шахслар 
киритилиши мумкинлиги белгиланган.
47

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish