Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Савол. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.  Инсофсиз рақобат нима ва унинг қандай белгилари бор?  2-Казус



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   99
Савол.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 
Инсофсиз рақобат нима ва унинг қандай белгилари бор? 
2-Казус 
 
Концерт дастурини ташкиллаштирувчи “Санъаткор” фирмаси 
Тошкент шаҳрида жойлаштирилган афишалар ва ОАВларида 2013 
йилнинг июнь ойининг 11-15 кунларида 10 дан ортиқ санъат 
юлдузлари иштирокида галаконцерт дастури бўлиб ўтиши 
тўғрисида реклама берган. 
Ваҳоланки, концерт дастури 10 дан ортиқ санъат юлдузлари 
иштирокида эмас, балки 2 та санъат юлдузи иштирокида 
ўтказилган холос. 
“Санъаткор” фирмасининг реклама қонунчилигини бузганлиги 
учун жавобгарлик масаласини таҳлил қилинг. 
Мазкур ҳолатда рақобатга қарши давлат органининг 
ваколатларини тушунтиринг. 
Ҳолатни қонуний жиҳатдан асослаб беринг. 
 
 
 
 
 
 


145 
VII-БОБ. САВДОЛАРНИ ЎТКАЗИШДА МОНОПОЛИЯГА 
ҚАРШИ ТАЛАБЛАР ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ 
 
7.1. Танлов (савдо)лар ўтказиш тартиби ва унинг ҳуқуқий 
асослари.
7.2. Танлов ўтказишда монополияга қарши талаблар.
7.3. Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга 
олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар. 
7.4. Суд томонидан танловни ўтказилмаган деб топиш асослари. 
7.5. Биржа савдоларини ўтказиш тартиби.
7.6. Биржа савдоларига доир монополияга қарши талаблар.
7.7. Биржа савдоларида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб 
топиш ва унинг оқибатлари.
 
7.1 Танлов (савдо)лар ўтказиш тартиби ва унинг ҳуқуқий 
асослари

Савдолар тизимини такомиллаштириш долзарб масалалардан 
бўлиб 
мамлакатимизда 
амалга 
оширилаётган 
иқтисодий 
ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда мухим аҳамият касб 
этади ҳамда товар (хизмат, иш) ва ҳом-ашё бозорининг очиқлиги ва 
шаффофлигини 
таъминлаш, 
кўрсатилган 
соҳаларда 
қонунбузарликларни 
олдини 
олиш 
ҳамда 
истеъмолчилар 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадларига хизмат қилади.
Танлов савдоларнинг бир тури ҳисобланади (ким-ошди 
савдолари билан бир қаторда). Бунда танлов ташкилотчиси 
томонидан олдиндан тузилган танлов комиссиясининг ҳулосасига 
кўра энг яхши таклифни берган (кимошди савдоларида энг яхши 
нарх берган) иштирокчи танлов ғолиби бўлади. Айрим чет эл 
ҳуқуқий амалиётида танлов савдолари тендер деб юритилади.
Тендер (ингл. Tender – таклиф) деганда товарлар етказиб 
бериш, хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажаришни кўзда тутувчи 
таклифларни ҳужжатларда олдиндан белгиланган шартлар ва 
муддатларда рақобат, одиллик ва самарадорлик тамойиллари 
асосида танлаш тушунилади
30
. Бунда шартнома тендер ғолиби, 
30
https://ru.wikipedia.org/w/index.php 


146 
яъни талабларга мос келувчи ва энг яхши шартлар кўрсатган 
иштирокчи билан тузилади.
«Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарорига асосан 
2000 йил 1 декабрдан бошлаб давлат бюджети, бюджет 
ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ 
ташкил этилган давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа 
бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда донор мамлакатлар, 
халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати томонидан 
тузилган шартномалар доирасида бериладиган хорижий грантлар 
маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолати остида 
бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган 
ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг 
миқдордан ортиқ бўлган импорт қилинадиган ва мамлакатимизда 
ишлабчиқарилган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва 
асбоб-ускуналар тендер асосида харид қилинади. Шунингдек, 
хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган тендер 
контрактлари бўйича юклар ташилишини таъминлайдиган 
транспорт-экспедиторлик компаниялари тендер асосида танланади. 


147 
Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан 
ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга 
оширишда ўтказилади. 
Бундан ортиқ - 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ 
долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб 
беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан 
ташкил этиладиган махсус комиссия қарорига кўра энг яхши 
таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолари ўтказмасдан 
қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:


Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish