Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


 Инсофсиз рақобат сифатида нотўғри реклама тушунчаси ва



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   99
6.2. Инсофсиз рақобат сифатида нотўғри реклама тушунчаси ва 
унинг ўзига хослиги 
 
Маълумки, реклама тадбиркор томонидан ишлаб чиқарган 
товар маҳсулоти, иш ва хизмат турларини кенг истеъмолчи 
оммасига танитадиган маркетинг усули ҳисобланади. Шу сабабли, 
ўз маҳсулоти билан бозорга кириб келмоқчи бўлган шахс энг 
аввало ўз маҳсулоти рекламасини амалга оширади ҳамда маълум 
истеъмолчилар оммасини ўз атрофида тўплайди. Истеъмолчини 
қанчалик даражада ўзига жалб этиш рекламанинг қанчалик 
даражада ишончлилиги, аниқлилиги, қонунийлиги билан бевосита 
боғлиқ. Лекин, реклама берувчи ҳар доим ҳам ўз маҳсулоти 
тўғрисидаги маълумотларни юқорида рекламада қўйилган талаблар 
доирасидан келиб чиққан ҳолда белгиламайди. Натижада, 


119 
маҳсулотни ҳарид қилган истеъмолчининг моддий ва маънавий 
зарар кўришига олиб келади. 
Мамлакатимизда инсофсиз реклама муносабатларини чеклаш 
ва ҳуқуқий тартибга солиш Ўзбекистон Республикасида реклама 
муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ 1998 йил 25 
декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама 
тўғрисида”ги қонуни, 2012 йил 6 январдаги “Рақобат тўғрисида”ги, 
2001 йил 26 мартдаги “Рекламани жойлаштириш тўғрисида”ги 
Низоми каби шу ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари билан 
тартибга солинади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Реклама 
тўғрисида”ги 
Қонунининг 13-моддасига мувофиқ нотўғри реклама ўзининг 
ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, 
яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва 
усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида 
рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин 
бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга зарар ва маънавий зарар 
етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб 
ёлғон) реклама ҳисобланиши белгилаб ўтилади. 
Юқоридаги ушбу таърифдан келиб чиқиб, рекламани “нотўғри 
реклама” деб қуйи баҳо бериш учун қуйидаги мезонлар мавжуд 
бўлиши керак: 
-
“чалғитувчилик мезони” (“deceptiveness”standard), яъни 
реклама истеъмолчиларни чалғитиши лозим ёки мумкин бўлса; 
-
чалғитувчи 
ҳаракатларнинг 
амалга 
оширилганлиги 
(“materiality” standard), яъни қонунда бундай ҳаракатлар ноаниқлик, 
икки хил маъно англатиши, бўрттириб юбориш, яшириб кетиш 
орқали амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Бу борада 
“яшириб кетиши” деганда яширин реклама эмас балки, рекламада 
муҳим маълумот қолдириб кетилиши назарда тутилган. 
-
рекламанинг вақти, жойи ва усулига оид талабларнинг 
бузилиши; 
-
(рақобатчи шахсга, истеъмолчига, давлатга) зарар етказиши 
мумкинлиги. 
Нотўғри рекламани тарқатиш инсофсиз рақобатнинг бир 
кўриниши бўлиб, бунда нотўғри рекламани тарқатаёган шахс ўз 


120 
рекламасининг қонунда белгиланган талабларга ва бошқа 
шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига ва иш муомаласи одатларига 
путур етишини билади ва онгли равишда харакат қилади. Одатда 
нотўғри рекламани тарқатаётган шахс бир шахсга нисбатан ёки 
умуман ўзига рақобатчи бўлган бошқа шахслар гуруҳига нисбатан 
қаратилган бўлади.
Нотўғри рекламани оммалаштириш турли воситалар орқали 
амалга оширилади. 
Мазкур рекламани тарқатиш воситалари ичида нотўғри 
рекламани оммалаштириш одатда ташқи рекламада фойдаланиш 
ҳолатлари кўп учраб туради. Ташқи рекламага алоҳида махсус 
конструкцияларда, 
тахталавҳаларда, 
экранларда, 
биноларда, 
иншоотларда, йўл чеккаларида, кўча ёритгичларининг таянчлари ва 
ҳоказоларда жойлаштириладиган реклама киради. 
Инсофсиз рақобатга олиб келувчи ижтимоий муносабатларнинг 
бир шакли сифатида ўзида ёлғон ҳамда ҳақиқатга тўғри 
келмайдиган маълумотларни ўзида акс эттирган нотўғри рекламани 
тарқатиш бозорнинг доимий ривожланиш тенденциясига ўз салбий 
таъсирини ўтказади. Хусусан инсофсиз реклама: 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish