Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Биржа савдоларида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   99
7.7. Биржа савдоларида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб 
топиш ва унинг оқибатлари 
 
Биржа битими деганда биржа томонидан рўйхатга олинган, 
биржа савдосининг биржада қайд этилган натижаси бўйича 
тузилган биржа товарига доир олди-сотди шартнома тушунилади. 
Биржада биржа битимлари, шу жумладан: 
биржа товарларининг уларни кечиктирмасдан етказиб бериш 
шарти билан тузиладиган олди-сотди битимлари (спот); 
биржа товарларининг уларни кечиктириб етказиб бериш шарти 
билан тузиладиган олди-сотди битимлари (форвардлар); 
биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси) 
ёки биржа товарини етказиб бермаган ҳолда битим тарафлари 
ўртасида пул ҳисоб-китоблари амалга оширилишини (ҳисоб-китоб 
фьючерси) назарда тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти 
билан 
тузиладиган 
ҳосила 
молиявий 
воситаларнинг 
(деривативларнинг) олди-сотди битимлари (фьючерслар); 
биржа товарларини ёки ҳосила молиявий воситаларни 
(деривативларни) келгусида сотиб олиш ёхуд сотиш ҳуқуқи билан 
тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) 
олди-сотди битимлари (опционлар); 
валюталарни бир вақтда олиш-сотишга доир битимлар бўйича 
ҳисоб-китобларни муайян муддат ўтгач, аввалдан белгиланган 
валюта курси бўйича амалга ошириш шарти билан тузиладиган 
валюталарни бир вақтда олиш-сотишга доир битимлар (валюта 
своплари); 
қимматли қоғозларни муайян муддат ўтгач, аввалдан 
белгиланган нарх бўйича қайта сотиб олиш шарти билан 
тузиладиган қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимлари 
(репо) тузилиши мумкин. 
Биржа битими тўғрисидаги ахборот (биржа товарининг номи, 
сони, котировкаси (нархи), биржа битими тузилган сана бундан 
мустасно) учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин эмас. Биржа 
битими тўғрисидаги ахборот судларга тақдим этилади, суриштирув 
ва тергов органларига эса, қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган 
тақдирда тақдим этилади. 


163 
Биржа битимини рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш 
биржа савдолари натижалари бўйича ёзма ёки электрон шаклда 
амалга оширилади. 
Қимматли қоғозларга доир биржа битимларини ёзма равишда 
расмийлаштириш талаб қилинмайди.Биржа битимлари нотариал 
тартибда тасдиқланмайди. 
Биржалар тузилган биржа битимларининг бажарилишини 
таъминлаш учун қуйидагилар орқали шарт-шароитлар яратади: 
клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш; 
агар биржа битими шартларида назарда тутилган бўлса, биржа 
товарларини етказиб беришни назорат қилишни ва ҳисобга олишни 
амалга ошириш; 
пул маблағларини ва биржа товарларини олдиндан депонентга 
қўйишни назарда тутувчи механизмларни белгилаш; 
биржа савдоси қоидаларига ва биржа битимлари бўйича 
мажбуриятларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Биржа банкрот деб топилган тақдирда, биржа аъзоларининг ва 
улар мижозларининг биржа ҳисобварақларидаги мол-мулки 
тугатиш массасига киритилмайди ҳамда биржа аъзоларига ва 
уларнинг 
мижозларига 
уларнинг 
биржа 
битими 
бўйича 
мажбуриятлари бажарилганидан кейин қайтарилиши лозим. 
Биржанинг 
мажбуриятлари 
бўйича 
ундирувни 
биржа 
аъзоларининг ва улар мижозларининг мол-мулкига қаратишга йўл 
қўйилмайди. 
Биржа аъзоларининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, 
биржа битими бўйича мажбуриятларни бажариш тузилган биржа 
битимларининг бажарилишини таъминлаш фондининг пулли ва 
қайтариб бериш асосида биржа аъзоларига тақдим этиладиган 
маблағлари орқали таъминланиши мумкин. 
Биржа битимларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан алохида 
меъёрий ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас бўлиб мазкур масала 
амалдаги қонунчиликнинг битимларга оид умумий қонунчилик 
нормалари билан тартибга солинади
33
. Қуйидаги ҳолларда битим 
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, ҳусусан 
 
33
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (113-128-моддалар) – Расмий нашр. Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги. – Т. - “Адолат” 2007 й. – 504 б.


164 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish