Лойиҳа ва унинг мазмуни



Download 20,7 Kb.
Sana20.10.2022
Hajmi20,7 Kb.
#854673
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Лойиҳа ва унинг мазмуни. Барпо этиладиган иншоот, мақсади бўйича
фойдаланилишига жавоб берадиган, фойдаланишга кулай шароитни
тъаминлаши, узок муддатга хизмат килиши, энг минимал мехнат,материал
ва маблағ сарфланиши керак. Барпо этиладиган барча инженерлик
иншоотлари учта қидирув, лойиҳалаш ва қурилиш босқичларидан ўтади.
Қидирув босқичида картографик ва бошқа материалларни ўрганиш,
ҳамда дала ишлари асосида топография, тупроқ хусусияти, гидрогеология
ва бошқалар нуқтаий назаридан иншоотнинг жойда энг қулай жойлашиш
ўрни аниқланади. Лойиҳалаш жараёнида тегишли қидирув материаллари
бўйича иншоотнинг жойлашиш ўрни, унинг схемаси, конструкциялари,
асосий параметерлари, таннархи, қурилиш ишларини олиб бориш тартиби
ва бошқалар ҳақидаги масалалар ечилади. Лойиҳалаш босқичининг охирги
ҳужжати лойиҳа ҳисобланади.
У техник-иқтисодий асослаш, ҳисоблар, чизмалар ва тушунтириш
хатларидан иборат бўлган корхона, бино ва иншоотни қуриш учун керак
бўлган ҳужжатлар мажмуидан ташкил топган.
Саноат, транспорт ва қишлоқ хўжалиги иншоотлари учта асосий
қисмлардан тузилади: технологик, қурилиш ва иқтисодий.
Лойиҳанинг технологик қисми - ишлаб чикаришни технологияси ва
Ташкил этишни ҳамда фойдаланиладиган курилма ва воситаларни аниқлайди.
Қурилиш қисми- иншоотнинг бош плани, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси, ҳамда қурилиш бош плани, тик лойиҳалаш плани, лойиҳавий бўйлама ва кўндаланг профиллар ва бошқа ҳужжатлар таркибидан иборат.
Лойиҳанинг иқтисодий қисми - жойда иншоот ўрни танланган вариантни, уни таркибини, лойиҳавий кувватини, меҳнат унумдорлиги даражасини асослаб беради.

Иқтисодий
қисмида- иншоотни қуриш ва унинг
смета харажатларини мақсадга мувофиқлиги кўрсатилади. Смета - бу қурилишни молиялаштириш учун асосий ҳужжат ҳисобланади. Лойиҳани ишлаб чиқишни лойиҳалаш топшириғи асосида амалга оширилади. Лойиҳалаш топшириғи буюртмачи томонидан берилади.Унинг таркиби қуриладиган иншоот турига боғлиқ. Лекин унда қурилишга ажратилган худуд, иншоотнинг асосий параметрлари, хом-ашё, ёқилғи, сув, электр куввати ва бошқа манбалар албатта аниқланган бўлиши керак.
Лойиҳалаш босқичлари - Инженерлик иншоотларини лойиҳалаш ва қуришнинг кўп йиллик тажрибаси шуни кўрсатадики, лойиҳалашни босқичма-босқич бажариш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Лойиҳа элементлари хар бир босқичда чукурлашади ва аниқланиб боради. Ҳозирги пайтда лойиҳалашнинг икки босқичли тизими кабул килинган. Биринчи босқичда техник лойиҳа, иккинчи босқичда эса ишчи лойиҳалаш олиб борилади. Биринчи босқичда техник лойиҳа, иккинчи босқичда эса ишчи чизмалар тузилади. Бир хил типдаги иншоотларни қуриш учун фойдаланиладиган лойиҳа намунавий (типовой) лойиҳа дейилади. Иншоот шакли ва элементларини бирхиллаштириш намунавий лойиҳанинг асоси ҳисобланади.
Иншоотни намунавий лойиҳа бўйича қуришнинг афзалликлари куйидагича:
а) индивидуал лойиҳалашга нисбатан лойиҳалаш ишлари хажми
камаяди.
б) қурилиш муддати ва таннархи кискаради.
в) иншоотнинг конструкцияларини заводда кўп сонли тайёрлаш имконияти яратилади.
Техник лойиҳада иншоотни танланган жойда қуришнинг иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқлиги ва техник имкониятлари берилган бўлиши керак. Техник лойиҳанинг мавжудлиги мазкур объектни капитал қуриш ва рўйхатга киритиш ҳамда буюртмачи билан шартнома тузиш хукикини беради. Ишчи чизмалар қурилиш ва монтаж ишларини бевосита амалга ошириш мақсадида тузилади. Ишчи лойиҳалаш, тасдиқланган техник лойиҳа асосида олиб борилади. Ишчи лойиҳалаш жараёнида
иншоотнинг бош планига батафсил аниқлик киритилади ва қурилиш ишлари олиб боориш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Мураккаб, йирик ва жуда муҳим иншоотлар учун техник лойиҳа тузишдан олдин уларни лойиҳалаш ва қуришнинг иқтисодий самарадорлиги ва зарурлигини тасдиқлаш учун тахник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилади. Тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш, техник лойиҳани ишлаб чиқишда, топширик тузиш учун асос ҳисобланади.
Қидирув ишлари. Муваффақиятли лойиҳалаш инженер-геодезик, инженер-геологик, гидрологик ва бошқа махсус инженер қидирув ишлари жараёнида тўпланган керакли маълумотлар асосида амалга оширилиши мумкин. Лойиҳалаш каби қидирув ишлари ҳам босқичларга бўлинади ва ҳар бир қидирув босқичи тегишли лойиҳалаш босқичини зарур маълумотлар билан таъминлаши керак. Шунинг учун қидирув ишларини олиб бориш лойиҳасида қидирув ишлари техник-иқтисодий асослаш, техник лойиҳалаш босқичи ва ишчи лойиҳалаш босқичидаги қидирув ишларига бўлинади.
Йўналиши бўйича қидирув иншлари иқтисодий ва техник турларга бўлинади. Иқтисодий қидирув иншоот қуриладиган жой қурилиш материаллари, хом-ашё, транспорт, ишчи кучи ва бошқалар билан таъминланганини ҳисобга олган холда қурилишни иқтисодий мақсадга мувофиқлигини аниқлашга имконият яратади. Одатда, иқтисодий қидирув техник қидирувдан олдин амалга оширилади. Техник қидирув қурилиш жойини табиий шароитларини ўрганиш мақсадида ўтказилади. Техник қидирувнинг мазмуни ва хажми, лойиҳаланадиган иншоотнинг тури ва ўлчамига ҳамда жой шароити ва ўрганилганлик даражасига боғлиқ холда аниқланади.
Download 20,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish