Лойиҳа матни 28840-(34877)



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
Sana12.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#660484


1
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ADLIYA VAZIRLIGIDA
DAVLAT RO‘YXATIDAN O‘TKAZILDI
RO‘YXAT RAQAMI:
2764-2
2021 - yil 09 - aprel
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ
АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
ҚАРОРИ
Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон “Илмий
даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати 
қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси
Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори (рўйхат рақами 2764, 2016 йил 17 февраль)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган
Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар
киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис
Юсупов А. Т.
Тошкент ш.
2021 йил 31 март,
295/11 сон
ҚҲММБ
: 10/21/2764-2/0308-
сон
09.04.2021 
й
.


2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Олий
аттестация комиссияси Раёсатининг
2021 йил 31 мартдаги
295/11-сон қарорига
ИЛОВА
Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. М
уқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-
сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий таълимдан
кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий
таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.”.
2. 4-банддаги “олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари” деган сўзлар “илмий ташкилот
ва таълим муассасалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 5-банднинг учинчи хатбошисидаги “Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари” деган
сўзлар “Илмий ташкилот ёки таълим муассасалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
ҚҲММБ
: 10/21/2764-2/0308-
сон
09.04.2021 
й
.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish