project.gov.uz
11.03.2022
5
таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари
раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантириш;
малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар
орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва
хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;
энг истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул
қилишни ташкиллаштириш;
давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш
маданиятини ва унга тоқатсиз муносабатни шакллантириш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва
уларни изчил такомиллаштириб бориш, давлат фуқаролик хизматчилари шахсий
маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотлар базасини
шакллантириш;
давлат фуқаролик хизматчиларининг иш берувчилар билан ўзаро муносабатларида уларнинг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг меҳнат фаолияти ва
ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш.
9-модда. Давлат органи ва ташкилотларининг кадрлар хизмати
Кадрлар хизмати давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсатини амалга ошириш
мақсадида мажбурий тартибда ташкил қилинадиган давлат органи ва ташкилотининг таркибий
бўлинмаси ёки лавозими ҳисобланади.
Кадрлар хизмати департамент, бошқарма, бўлим, сектор ёки бир штат бирлигидан иборат бош
мутахассис, етакчи мутахассис ва кадр ишлари бўйича мутахассисдан иборат бўлган шаклда
ташкил этилиши мумкин.
Кадрлар хизмати ўз фаолияти доирасида давлат органи ва ташкилотининг раҳбарига бўйсунади.
Давлат органи ва ташкилотларида умумий раҳбарлик ва кадрлар бўлинмалари фаолиятини
мувофиқлаштирилиши ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар хизматининг раҳбарлари ваколатли органнинг
келишувига мувофиқ лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.
Кадрлар хизматининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
давлат органи ва ташкилотлари олдида турган ходимларнинг миқдори ва сифат белгиларига
бўлган мувофиқликка эришиш ҳамда уни сақлаб қолиш вазифаларига қаратилган кадрлар
бошқаруви соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кадрларни танлаш ва
жой-жойига қўйишнинг, шаффоф ва адолатли тартибини жорий этиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини уларнинг
олдида турган вазифаларига ва ривожланиш стратегияларига, шунингдек меҳнат бозоридаги
ўзгариб бораётган коньюктурага мос равишда қаноатлантириш;
давлат фуқаролик хизматчилари учун мансаб поғоналаридан ўсишда меҳнат фаолиятининг
маънавий-иродали сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини объектив баҳолашга асосланган тенг
Do'stlaringiz bilan baham: |