Лойиҳа матни 13508-(15737)


-§. Қопламаларнинг турлари



Download 401,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/67
Sana25.02.2022
Hajmi401,07 Kb.
#463808
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67
Bog'liq
15737 4

2-§. Қопламаларнинг турлари
39. Юзаки қопламалар шаҳар (туман) ҳудудида хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш шароитларини
таъминлайди ҳамда муҳитнинг меъморий-бадиий қиёфасини шакллантиради.
Ободонлаштириш учун қопламаларнинг қуйидаги турларини белгилаш зарур:
қаттиқ (капитал) – асфальт, бетон, табиий тош ва шунга ўхшаш материаллардан ясалган монолит
ёки йиғма;
юмшоқ (нокапитал) – табиий ҳолатда, қуруқ аралашмаларнинг таркибида мавжуд бўлган,
буриштирувчи моддалар билан зичлаштирилган ёки мустаҳкамланган табиий ёки сунъий
сочиладиган материаллар (қум, майдаланган тош, гранит, керамзит, резина ушоқ ва ҳоказо)дан
тайёрланадиган;
ўт қатламини тайёрлаш ва экишнинг махсус технологиялари бўйича бажариладиган газон
қопламалари;
40. Ободонлаштирилаётган ҳудудда юқорида санаб ўтилган қоплама турларига эга тупроқ
бўлмаслиги керак, реконструкция қилиш ва қуриш жараёнида алоҳида муҳофаза қилинадиган


project.gov.uz
08.05.2020
8
табиий ҳудудларининг муҳофаза қилинадиган ҳудудларида йўл-сўқмоқ тармоғи бундан мустасно.
Лойиҳада ишлатиладиган қоплама тури чидамли, ишончли, экологик тоза, сирпанмайдиган
бўлиши керак. Қоплама турларини танлаш уларнинг белгиланишига кўра амалга оширилади:
қаттиқ – ҳаракатланишнинг эҳтимолий энг юқори юкламалари, характери ва таркибини,
лойиҳалаштириш вақтида амалда бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда;
юмшоқ – муайян турдаги ҳудудларни ободонлаштириш пайтида уларнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда (болалар ва спорт майдончалари, итларни сайр қилдириш
жойлари, сайр йўлаклари ва бошқа объектлар);
газонли ва комбинациялашган – энг экологик тоза варианти.
41. Қаттиқ қопламаларни қуруқ ҳолда ишлатиш коэффициенти камида 0,6, нам ҳолда камида 0,4
бўлган ғадир-будур юза билан ўрнатиш керак. Пиёдалар коммуникациялари ҳудудлари, ер усти ва
ер ости ўтиш жойлари, зинапоялар, биноларнинг кириш жойларининг эшик олдиларига қоплама
сифатида кафель, метлах плиткалари, сунъий ва табиий тошдан ясалган силлиқ ёки сайқалланган
плиталардан фойдаланилмайди.
42. Қаттиқ қопламаларда юзанинг, ер усти сувларини қочирилишини таъминлайдиган нишаблиги
кўзда тутилади. Ёмғир канализацияси тизими мавжуд бўлган сув ажратувчи қисмларда уни
камида 4%; ёмғир канализацияси тизими бўлмаса – камида 5% белгилаш керак. Юнг юқори
нишабликни транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш шароитига қараб тайинланиши
керак.
43. Туман (шаҳар) жамоат жойлари ҳудудида барча тўсиқлар (йўлаклар, зинапоялар, дарахтлар,
кўчадаги ёритиш, маълумот берувчи ва техник воситалар, шунингдек, жамоат транспорти тўхташ
жойлари ва кўча кесишган жойлардаги пиёдалар йўлаги чеккалари) сезувчан қопламали чизиқлар
билан ажратилиши керак. Сезувчан қопламани тўсиқдан, кўчанинг четидан, хавфли жойнинг
бошланишидан, ҳаракат йўналишининг ўзгартириш жойи ва бошқалардан камида 0,8 м. масофада
бошлаш керак. Агар сезувчан қопламада эни 15 мм.дан ва чуқурлиги 6 мм.дан кўп бўлган
кўндаланг ариқча мавжуд бўлса, уларни ҳаракат йўналиши бўйлаб жойлаштирмаслик керак.
44. Қоплама ётқизилган жойда жойлашган дарахтлар учун, бошқа ҳимоя турлари (магистрал
панжаралар, бордюрлар, периметрли ўриндиқлар ва бошқалар) бўлмаган ҳолларда,
қопламаларнинг: шағал, майдаланган тош, газонли «ари уялари» каби ҳимоя турларини, уларнинг
танасидан камида 1,5 м. масофадаги радиусда кўзда тутиш зарур. Ҳимоя қопламаси пиёда
коммуникациялари қопламаси сатҳи билан бир хил ёки ундан баландроқ бажарилган бўлиши
мумкин.
45. Қўлланилган қопламанинг рангли ечими, шакллантирилаётган муҳитнинг ранги ҳисобга олган
ҳолда амалга оширилиши ке рак. Аҳоли пунктларининг жамоат жойларида эса – ушбу ҳудуднинг
рангли ечимлари концепциясига мувофиқ амалга оширилади.

Download 401,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish