Логопсихология ва психологик коррекция методларининг назарий ва методологик асослари


Қачондан бошлаб ўз-ўзини кузатиш методига танқидий кўз билан қараладиган бўлиб қолди?



Download 350,7 Kb.
bet18/27
Sana21.02.2022
Hajmi350,7 Kb.
#461623
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
Logopsixologiya1

1.Қачондан бошлаб ўз-ўзини кузатиш методига танқидий кўз билан қараладиган бўлиб қолди?
a) XIX асрнинг иккинчи ярмидан
b) XVIII асрнинг бошларида
c) XV асрнинг иккинчи ярмидан
d) XIX бошларида
2. Ким ўз-ўзини кузатиш йўли билан аниқлаб олиши мумкин бўлган субъектив психик ҳодисалар ҳақида гапирар экан, бундай деб ёзган эди: «Албатта, бу (субъектив – П.И.) ҳикматлар биз учун биринчи даражали воқеъликдир, улар кундалик ҳаётимизни йўлга соладиган, инсон жамиятининг тараққий этишига сабаб бўлади. Аммо субъектив ҳолатларга қараб яшаш бошқа-ю, уларнинг механизмини чинакамига илмий таҳлил қилиш бошқа».
a) П.И.Иванов
b) А.Ф.Лазурский
c) И.П.Павлов
d) Фехнер
3.Экспериментал методни биринчи марта ким ишлаб чиқан ?
a) Вебер
b) Бехтерев
c) Токарский
d) Челпанов
4.Қачон Москва университети ҳузурида профессор Челпанов раҳбарлиги остида экспериментал психология институти очилди?
a) 1890-йилда
b) 1921-йилда
c) 1975-йилда
d) 1911 йилда
Назорат саволлари:
1. Ҳар бир фандаги каби махсус психологияда ҳам тажриба, кузатиш ва эксперимент шаклида қўлланилади. Кузатиш ва экспериментдан ташқари, илмий текширишнинг яна қандай бошқа методлар ҳам қўлланилади.
2. Ўз-ўзини кузатиш методи хақида малумот беринг.
3. Тошкентда биринчи лаборатория кимнинг раҳбарлигида ТДПИ да ташкил этилди.
4. Сўраш ва суҳбат методига доир тадқиқот ўтказинг.
Фойдаланиладиган адабиётлар:

  1. Аюпова М.Ю. Логопедия. –Т.: Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти. 2007.

  2. Муминова Л.Р., Амирсаидова Ш., Абидова Н ва бошқ. Махсус психология. –Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2013.

Муминова Л.Р., Аюпова М.Ю. Логопедия. –Т.: Ўқитувчи 1993


Ақли заиф болалар психологиясининг ўзига хослиги ва уларни
Режа:
1. Маъруза матни мазмунини ўзлаштириш натижасида психик ҳодисаларнинг моҳиятини тушуниб оладилар.
2. Сезги, идрок, тафаккур, ҳаёл, хотира, нутқ каби психологик тушунчаларни ўзлаштирадилар.
3. Психик ҳодисаларга таъриф берадилар.
4. ИЧБ ларда ҳам психик ҳодисалар майдони мавжудлиги ва уларнинг соғлом болалардан фарқ қилишини англайдилар.

Психик ҳаёт турли-туман ҳодисаларда намоён бўлади. Психик ҳаёт ҳодисаларида психик жараёнлар, психик маҳсуллар ва психик ҳолатлар ажратилади. Психик процесс – психик ҳодисанинг қонуний, кетма-кет ўзгариши, унинг бир стадия ёки фазодан иккинчи стадия ёки фазога ўтишдир.


Психик маҳсуллар – психик жараёнларнинг натижасидир. Буларга сезги ва идрокларнинг образлари, тасаввурлар, муҳокамалар, тушунчалар шаклидаги субъектив психик масуллар киради. Ёқимли ва ёқимсиз туйғулар, тинчлик-фаросат, ҳаяжонланиш ва маъюсланиш, уйғоқлик ва уйқу ҳолатлари, дадиллик ва тараддудланиб қолиш ҳолатларини бошдан кечириш ҳолатларга киради. Хилма-хил психик ҳодисаларни: билиш, эмоционал соҳа (ҳиссиёт соҳаси) ва ирода соҳаси деб учга бўлиш қадимдан бор. Одам онги фаолиятида зоҳир бўладиган ана шу турлар психик функциялар деб аталади. Билиш ҳодисалари бошқача ақлий, интеллектуал жараёнлар деб аталади. Сезгилар, идрок, хотира, хаёл, тафаккур ва нутқ – билиш жараёнларидир.
С е з г и л а р – муайян пайтда сезги органларимизга: кўрув, эшитув, туйиш, ҳид билиш ва бошқа шу каби органларимизга таъсир этиб турган нарсалардаги айрим ҳоссаларнинг акс этишидир. Масалан, қизил, оқни, ширин, аччиқни, оғир, енгилни сезамиз. Демак, шуни хулоса қилиш мумкинки, ИЧБ кўришнинг, эшитишнинг, қабул қилинган ташқи таъсирнинг идрок этилишидаги камчиликнинг инсон руҳий ривожланиши ва убилан боғлиқ ҳолда умумий ривожланишига бевосита таъсир этади.
И д р о к - Теварак-атрофимиздаги нарсаларнинг яхлит ҳолда акс этишидир. Масалан, уй, гул, нутқ, музика ва бошқа шу кабиларни идрок этамиз. Нарсалар сезгилар асосида идрок этилади. Сезги ва идрок – теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар ҳамда улардаги хилма-хил ҳоссаларнинг миямиздаги образларидир.
Х о т и р а. Нарса ва ҳодисалар ҳамда улардаги ҳоссаларнинг сезги ва идрок орқали ҳосил бўлган образлари ном - нишонсиз йўқолиб кетмайди - улар миямизда ўрнашиб, сақланиб қолади ва қулай шароитда яна эсимизга тушади. Илгари идрок этилган нарсаларнинг эсимизга туширилган образлари тасаввурлар деб аталади. Сезги ва идрок каби, кўнглимиздан кечган фикр, ҳисларимиз ва қилган ишларимиз ҳам мияга ўрнашиб, сақланиб қолади ва яна эсимизга тушади. Идрок этилган ва кўнгилдан кечган нарсаларнинг миямизга ўрнашиб (эсимизда қолиб), сақланиши ва яна эсимизга тушишидан иборат бўлган ана шу психик фаолият хотира деб аталади. Шу ўринда ИЧБ нинг хотирасига тўхталайлик. Масалан, кар ва заиф эшитувчи бола эшитмагани учун атрофдагилардан қабул қилган ахбороти унинг кўриш ва сезишига боғлиқ экан, демак унинг хотирасини машқлантириш воситаси қайта ва қайта кўргазмали образли тафаккур, сўз-мантиқ тафаккур устида ишлашдир. Кўзи ожиз бола хотираси унинг эшитиши, тери орқали сезиши билан боғлқ ҳолда бўрттирма воситалар ва аудиотасмали дидактик воситалардан фойдаланиш орқали ҳамда қайта-қайта такрорлаш асосида мустаҳкамланади. Ақли заиф болаларнинг мия фаолиятида ўзгариш билан боғлиқ ҳолда унинг хотираси устида ишлаш нисбий тушунча бўлиб, ҳаётий воқеа-ҳодисалар ва элементар ахборотларнинг ўзлаштирилиши, тажриба даражасида шакллантирилиши билан тавсифланади.
Ҳ а ё л. Нарса ва ҳодисаларнинг идрок орқали миямизда ҳосил бўладиган образлардан ташқари, ўзимиз бевосита идрок этмаган нарсалар ҳақидаги тасаввурлар ҳам миямиздан катта жой олади. Масалан, ибтидоий одамнинг ҳаёт шароити ҳақидаги тасаввурларимиз, Марсдаги ҳаёт ҳақидаги тасаввуримиз ва шунга ўхшашлар ана шундайдир. Бу тасаввурлар хотирамизда бор тасаввурлар асосида хаёлда (фантазияда) ҳосил бўлади.
Т а ф а к к у р. Идрок ва тасаввурларимизда акс этадиган нарса тафаккурда таққосланади, таҳлил қилинади ва умумийлаштирилади. Тафаккур - воқеъликнинг умумийлаштирилган бевосита ва энг тўлиқ ҳамда энг аниқ интиқосидир. Тафаккур жараёнларидаги фикрлар – муҳокама ва тушунчалар тушунилади ва вужудга келади. Одам фикрлаш фаолияти туфайли воқеъликнинг идрок ва тасаввурларидагига қараганда аниқроқ, тўлароқ ва чуқурроқ билиб олади. ИЧБ нинг тафаккури нуқсоннинг мураккаблиги ва инсоннинг ижтимоийлашувига таъсири билан характерланади.
Н у т қ. Тафаккур нутққа чамбарчас боғлиқ. Фикрларимиз – нутқ ёрдами билан шаклланади ва ифодаланади. Кишилар нутқ воситасида алоқа қилар эканлар, фикрларини бир-бирлари билан ўртоқлашадилар; одамнинг ҳиссиёти ва интилишлари ҳам нутқда ўз ифодасини топади. Нутқ – кишиларнинг тил воситаси билан алоқа қилиш усулидир.
Д и қ қ а т. Юқорида кўрсатилган психик жараёнларнинг ҳаммаси одамда диққат мавжуд бўлгандагина юзага чиқади. Диққат – онгимизнинг ўзимиз идрок этаётган, тасаввур қилаётган, фикр юритилаётган ва айтаётган нарсамизга қаратиш, бир нуқтага тўплаш демакдир. Диққат ўзига алоҳида билиш жараёни эмас, балки билиш жараёнларнинг актив бориши ва сифатли бўлиши учун зарур шартдир, холос. Баъзи психологлар (масалан Г.А.Фортунатов) диққатни психик ҳолатларга қўшадилар. Аммо, диққат онг фаоллигининг ўзига алоҳида бир кўриниши эканлигини кейинроқ яққол англашилади. Шу сабабли диққатни ирода соҳасига ҳам қўшиш мумкин. Одамнинг идрок қилаётган, тасаввур этаётган, фикр юритаётган нарсасига ва қилаётган ишига нисбатан кўнглидан кечаётган ҳар хил ёқимли ва ёқимсиз, хуш ёки нохуш туйғулар эмоционал соҳага (ёки ҳиссиёт соҳасига) киради. Биз дилимизда хуш ёки нохуш туйғу хис қиламиз, дўстлик, ватанга муҳаббат ҳис қиламиз, уруш оловини ёқувчиларга қарши ғазаб хис қиламиз. Одамнинг эмоционал туйғулари доимо унинг эҳтиёж ва манфаатлари билан боғлиқ бўлади. Одамнинг идрок қилаётган, тасаввур этаётган ва фикр юритаётган нарсасига ва қилаётган ишига ижобий ёки салбий муносабати ҳиссиётда ўз ифодасини топади. Эмоциялар ҳам жараён, ҳам ҳолат бўлади. Психик фаолиятнинг юксак кўриниши, яъни ниятимизга (олдиндан ўйлаган мақсадимизга) етмоқ учун шу мақсадга эришиш йўллари ва воситаларини қамраб олиб, шунингдек, учрайдиган қийинчиликларни бартараф қилишда ғайрат кўрсатиб қилинадиган фаолият ирода соҳасига киради. Ихтиёрий (ирода билан бўладиган) фаолиятни ихтиёрсиз (иродадан ташқари бўладиган) фаолиятдан ажратиш керак. Ихтиёрсиз фаолият ҳаётимиздан ташқари ва англаб, билиб ғайрат кўрсатмасдан туриб юзага чиқади. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз фаолият диққат эътиборда ва иш-ҳаракатда кўринади. Шу сабабли ихтиёрсиз диққат билан ихтиёрий диққат, ихтиёрсиз ҳаракатлар билан ихтиёрий (ирода билан бўладиган) ҳаракатлар фарқ қилинади. Психологик ҳодисалар субъектив кечинмалар акс этиладиган нарса ва ҳодисаларнинг миямиздаги образлари шаклида рўй беради. Аммо, барча субъектив психик ҳодисалар сиртда, организмизнинг хилма-хил ўзгариш ва ҳаракатида: мимика, имо-ишора, нутқ пантомимикада ўз ифодасини топади. Одамнинг психик ҳаёти организм ҳаракатларида ўз ифодасини топади, шу ҳаракатлар йиғиндиси эса хулқ-атвор деб аталади. Одам психикасининг барча томонлари, инсон хулқ-атворининг турли-туман ҳамма ҳусусиятлари асосан фаолиятида намоён бўлади. Одам фаолиятининг асосий турлари: ўйин (болалик даврида), таълим ва меҳнатдир. Фаолиятнинг барча турларида одам ўз атрофидаги воқеъликнинг идрок этади, бир нимани эслаб қолади ёки эсига туширади, фикрлайди, ҳар-хил ҳисларни кўнглидан кечиради, ўз фаоллигини намоён қилади. Бу ерда кўрсатилган хилма-хил психик ҳодисалар бир-биридан ажралган ҳолда содир бўлмайди. Шу тариқа, психик ҳолатлар ва психик маҳсуллар психик жараёнлар билан чамбарчас боғланган бўлиб, одатда шу жараёнлар таркибига киради. Психик ҳолатлар рўй берадиган психик жараёнларнинг ўзига хос фони ҳисобланади. Бу ҳолатлар психик жараёнларга таъсир этади, уларни тезлатади, кучайтиради ёки тормозлайди, сусайтиради. Мустаҳкамланган психик маҳсуллар мураккаброқ жараёнларнинг рўй бериши учун асос-материал ҳисобланади. Масалан, хаёл, тафаккур жараёнлари тасаввур ва хотира асосида воқеъ бўлади ва ҳоказо. Худди шунингдек, айрим ақлий, эмоцианал ва иродавий жараёнлар бир-бири билан боғланмаган ҳолда рўй бермайди. Одамнинг психик ҳаётини қандайдир бирламчи элементларининг ёки айрим психик жараёнларнинг, яъни сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур, нутқ ва шу кабиларнинг йиғиндиси деб ўйлаш ярамайди. Ҳар бир психик процесс бошқа жараёнлар билан чамбарчас боғланган ҳолда содир бўлади. Масалан, сезгисиз идрок этиб бўлмайди, идрок эса хотира, тафаккур жараёнларига, нутқ, диққат, ҳиссиёт ва иродага боғлиқ бўлади. Хотира ва хаёл жараёнлари тафаккур, нутқ, ҳиссиёт ва ирода жараёнларига боғлиқ. Тафаккур идрок билан хотира асосида рўй беради ва нутқ билан чамбарчас боғланган бўлади. Нутқнинг ўзи ҳам тафаккурсиз бўла олмайди. Психик ҳаётни ўрганишда айрим психик жараёнларни бошқа психик жараёнлардан ажратиб текширишга тўғри келади. Ўрганишни осонлаштирмоқ учун сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур, нутқ ва бошқа шу каби жараёнларни алоҳида-алоҳида текширамиз. Аммо ҳар бир психик процессни ўрганганда шу процесснинг, масалан, хотира, хаёл, тафаккурнинг бошқа жараёнлар билан боғланган ҳолда рўй беришини кўрсатиб ўтамиз. Психика бир бутун яхлит бир нарсадир. Психиканинг бу бирлиги ва яхлитлигига сабаб аввало шуки, бош мия фаолияти бир бутун ва яхлитдир. Психик ҳаётнинг ҳамма томонлари: ақл, ҳис ва ирода шахснинг фаолиятда намоён бўлади. Шахс оламни билади, шахс турли ҳисларни дилдан кечиради ва шу шахс иш-ҳаракат қилади. Психик фаолиятнинг барча айрим турлари ягона онг функцияси-шахснинг функциясидир. Психологлар кўпчилиги психик функциялар терминини ўрнига психик жараёнлар терминини ишлатади. Аммо психик функциялар терминидан фойдаланган маъқулроқ. Функция тушунчасининг мазмуни кенгроқ. Бу тушунча психик процессни ҳам, психик ҳолатни ҳам, фаолликни ҳам, иш-ҳаракатини ҳам ўз ичига олади. Функция қандай бўлмасин яхлит бир нарсанинг қисми эмас, балки намоён бўлиши, амал қилиши демакдир. Шунинг учун сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур, нутқ, диққат, ҳислар, ирода – психика қисмлари эмас, ўзаро ёнма-ён рўй берувчи жараёнлар эмас, балки бир бутун онгнинг функциялари–бир бутун шахснинг функцияларидир. Бизнинг буюк аждодларимиз ҳам баркамол инсонни вояга етказиш, инсон психикасининг ривожланиш хусусияти, руҳиятини, ички кечинмаларини билиш ўрганиш муҳимлигини таъкидлаганлар. Қомусий олим вожланиши, ўзгариши ҳақидаги турли қимматли фикрларни ёзиб қолдирган. Абу Наср Форобий ўзининг «Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари», «Ақл маънолари тўғрисида» каби асарларида руҳий ҳолатларнинг намоён бўлиши, ри Инсон ва унинг руҳиятига оид ахлоқий, фалсафий фикрларни баён этган. Буюк бобокалонларимиздан Абу Райҳон Беруний ҳам ўз асарларида инсон руҳияти ҳақида тўхталади, оламни билиш, тафаккур қилиш жараёнлари ҳақида маълумотлар келтиради. «Инсон руҳияти жамият аъзолари билан муносабатда такомиллашиб боришини айтиб ўтади». Руҳият, онг ва тафаккур барча ҳодисаларнинг таъсири билан боғлиқ. Аммо инсон нарса ва ҳодисаларнинг фақат сифат ҳамда хусусиятлари ҳақида билим берувчи, ҳиссий билиш даражасида тўхтаб қолмайди, балки нарсаларни чуқур ва атрофлича билиш, шу нарсалар ҳақида фикр юритишни талаб қилади. Тафаккур, ақл туфайли инсонларни ва ҳодисаларни бир-бири билан солиштириб, қиёслаб кўради, ўз билимларининг чинлигини аниқлайди, яъни билимларининг воқеликка мослигини текшириб кўради, Берунийнинг руҳ ҳақидаги қарашлари табиий ва илмий фалсафага асослангандир. Беруний руҳ ва руҳият масалаларига ҳам зўр қизиқиш билан қарайди. Бунинг сабаби бор, албатта. Беруний ўзидан аввал яшаб ижод этган юнон ва рим, шарқ олимлари, жумладан Муҳаммад Хоразмий, Форобий ва бошқа олимларнинг асарларини қунт билан ўрганган ва руҳиятга доир қарашларнинг аҳамиятини тушуниб етган. Беруний руҳий жараёнларни барча ҳайвонларга ва одамларга хос деб билди. Хайвон руҳияти онгсиз характерда, инсонда эса онгли, инсон мантиқий фикрлашга, мантиқий хулосалар чиқаришга қодир, инсонда актив асаб хизматлари мавжуд деб кўрсатади. Беруний руҳият қарашларини руҳ омили сифатида эмас, балки йирик файласуф сифатида талқин этган. Унинг «ҳиндистон», «Минералогия», («Китоб-ул жавоҳир-фи-маърифат-ул жавоҳир»), («ҳислар билан сезиладиган ва ақл билан билинадиган бир китобнинг таржимаси»), «Умрни аниқлашда ҳиндлар тутган йўлнинг ҳикояси ҳақида», «Атрафхим», «Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар» деган китоб ва рисолаларида ўзининг руҳ ҳақидаги қарашлари, руҳиятнинг баъзи муҳим масалаларини билиш ва тафаккур жараёнлари ҳақида жуда кўп, ғоят қимматли фикр-мулоҳазалар мавжуд. «Олим инсондаги руҳий жараёнларни, аввало, табиатда олий мавжудод-инсоннинг билиш жараёнини, инсон билимларини бойитиш, маърифатли бўлишидаги роли жиҳатидан ўрганишга ва талқин этишга ҳаракат қилди. Шу сабабли унинг юқорида қайд этилган асарларида сезгилар ва ақлий билиш, ўзини тута билиш, хотира, тасаввур, диққат, ҳис ва идрок, туйғу, қобилият, малака каби шахсий ҳислатларни оламни билиш жараёнлари билан боғлиқ ҳолда кўрсатади». Беруний ўз қарашлари билан Хоразмий, Форобий, Аҳмад Фарғонийлар ишлаб чиққан руҳият методларини янада бойитди, ижодий ривожлантирди.У ҳаёт кўринишларини ростгўйлик билан аниқ кўрсатиб илмий хулосалар чиқариб, шундай ёзади: «Воқеликда бирор нарсани кузатиш мумкин бўлмаган тақдирда, уни у ёки бу ҳолатда тасаввур қилиш мумкин бўлмаса керак». Аммо барча қисмларни бир бутунича тасаввур қилиш, гарчи у бутунлигича одатдаги ҳаётда учрамаслиги ҳам мумкиндир. Демак, айрим қисмлар ҳаётда мавжуд бўлса, уларни фикран йиғиб, бир бутун ҳолда кўз олдига келтириш мумкин эмас. Мутафаккир олим ўз олдига ҳам, илм олувчилар олдига ҳам шу талабни қўйди. Беруний оламни реаллик, инсон иродасидан ташқарида, мустақил равишда мавжуд бўлган борлиқ сифатида қарайди, киши онги, тафаккури, руҳиятини моддий жисмдан келтириб чиқарган ҳолда тасаввур этади. Беруний қадимги ҳинд материалистлари сингари ташқи оламнинг асосини моддий борлиқ ташкил этганлигини тан олади. У ўзининг Абу Али ибн Сино билан бўлган мунозараларида барча нарсаларнинг асосида бешта элимент, яъни сув, олов, ҳаво, ер, бўшлиқ ётишини ҳамда дунёни билиш жараёнида билимларимизнинг манбаини сезги аъзоларимиз ва улар орқали қабул қилган ҳиссий билимимиз ташкил этади, деб таъкидлаган.
«Агар сезги аъзоларимиз бўлмаганда олам ҳақида билимга эга бўлмаган бўлардик ва ундан ташқари олам ҳақида тасаввурга эга бўлмасдик. Умуман инсон нарса ва жисмларнинг рангини билмаган бўларди» деб ёзади.
Замонавий руҳият фанида сезгиларнинг тўққиз тури маълум. Беруний бадандаги тўққиз эшик ҳақида гапирар экан, инсондаги ички ва ташқи сезгиларни умумий ҳолда кўра олган руҳни назарда тутган. Сезги уйғотадиган муҳим туртки табиатдаги бор нарсалардир. Бу нарсаларни ўйлаш, фикрлаш, ҳис қилиш орқали, ақл билан онгли билиш, билим олиш йўли билан мумкинлигини тушунтиради. Инсон сезгиларига тўғридан-тўғри эргашиб бориши эмас, балки фикрлаб, мушоҳада қилиб мияни, ақлни ишга солишни маслаҳат беради. Беруний сезгиларнинг табиати, уларнинг пайдо бўлишини бевосита ташқи табиатнинг инсон сезги аъзоларига (кўз, қулоқ, бурун, тери, тил) таъсир этиши билан боғлайди. ҳар-бир сезгининг қўзғатувчиси бор, деб сезги органларини табиий-илмий нуқтаи-назардан тушунтиради. Сезгига таъсир этувчи ўз қўзғатувчилари бўлади. Агар у меъёрида бўлса, ёқимли ва зарарсиз, борди-ю ҳаддан ташқари бўлса, оғриқ пайдо қилади ва ҳалокатга олиб келади. Беруний эшитишга нисбатан кўриб идрок қилиш ва эслаб қолишнинг афзаллигини уқтирар экан, шундай ёзади: «Хабар кўз билан кўргандек бўлмайди» деган кишининг сўзи тўғридир. Чунки кўриш ва қараш пайти нарса вақтнинг бир бўлаги билан чекланади. Хабар эса нарсанинг (қаровчига) кўринган вақтидан илгари ўтган ва кейин келадиган ҳолларидан дарак беради, ана шунинг учун хабар бор нарсалардан ҳам, йўқ нарсалардан ҳам дарак бераверади. Беруний инсоннинг барча мавжудотдан устунлигини унинг тафаккури орқали эканлигини изоҳлайди. Шунинг учун ҳам ердаги барча ҳайвонлар унга бўйсунадилар, акс ҳолда инсон энг кичик ҳайвондан ҳам ожиз бўлар эди. Буюк мутафаккир бобомиз Абу Али ибн Сино (998-1057) илмий меросида руҳият масаласи ҳам кенг ёритилган. Олим ўзидан олдин ўтган олимлар: Абу Наср Форобий, Ал-Кинун, ар - Розий ва бошқаларнинг руҳият соҳасидаги таълимотларини ўрганди, уларга доир асарлар ёзди. Жумладан, «Жон тўғрисидаги», «Тушни йўниш китоби», «Тиб қонунлари», «Шифо берувчи китоб», «Нажот берувчи китоб», «Донишнома» ва бошқа асарларида ҳам руҳиятга доир кўпгина муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилган. Агар ҳар қандай нарса ички ёки ташқи сабаблар билан ҳаракатга келадиган бўлса, демак инсонни яшаши, ҳаракатида ҳам бирорта сабаб бўлиши керак, бундай сабаблардан бири «руҳий қувватлар» деб кўрсатади олим. Ибн Сино руҳият ҳайвон ва инсонга хос нарса деб таъкидлар экан, ҳайвон психикасининг инстинктив характерга эга эканлигини, инсон эса онгли фикрловчи зот эканлигини уқтиради. «Инстинкт, дейди олим:-шундай қувватдирки, бу ҳайвон онгида мантиқсиз вужудга келади». Кишининг онгли ва мантиқий фикрлашида асосий марказ мия эканлигига тушуниб етди. «Мия сезилувчи суратларни идрок қилади ёки сақлайди. Хаёлга сақланган суратларни бирлаштириб ёки бўлиб иш юритади. Шунинг билан бирга, сезги орқали келган суратларга ўхшаган турли суратларни вужудга келтиради». Олимнинг фикрича, нервлар воситаси билан бу жараёнлар содир бўлади. Нервларнинг бошланиш жойи бош мия бўлиб, организмнинг барча томонларига тарқалади ва шу туфайли одам ташқи оламдан бўладиган таъсуротга жавоб қобилиятига эга бўлади дейди. Буюк олим психология фанининг кейинги тараққиётига катта ҳисса қўшди. Абу Наср Форобийнинг (874-950) руҳиятга оид қарашлари унинг фалсафий фикрлари билан чамбарчас боғланган. Форобий материя ҳақида фикр юритар экан, унинг реал нарса ва ҳодисаларнинг асосини ташкил этиши, унинг пайдо бўлишида ҳеч қандай илоҳий куч аралашмаганлиги ва кейинчалик мустақил ривожланганлигини ва исботлашга ҳаракат қилади. Форобий ўзининг «Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари» асарида руҳий жараёнлар тўғрисидаги таълимотини асослаб шундай ёзади: - инсон туғилганидан озиқлантирувчи биринчи қувват пайдо бўлиб, бу қувват ёрдамида инсон иссиқ совуқ кабиларни сезади: учинчи хаёл куввати бўлиб, ҳиссий қабул этилган. Образларни турли тартибда комбинация қилиш функциясини бажаради: тўртинчиси – ақлий қувват вужудга келиб, унинг ёрдамида инсон онгли ва абстракт (мавҳум) фикр юритади, санъат ва фан ҳақида билишга эга бўлади, ақли етадиган нарсалар билан шуғулланади, гўзалликни хунукликдан ажратиш қобилиятига эга бўлади. Форобий руҳий қувватларни иккига ажратади: ички ва ташқи қувватлар. Буларнинг турларини кўрсатади ва уларга характеристика беради.
Ташқи қувватни:
А) Тери сезгиси:
Б) Таъм билиш сезгиси:
В) ҳид билиш сезгиси:
Г) Эшитиш сезгиси:
Д) Кўриш сезгиси каби беш турга бўлиб, уларнинг бевосита ташқи таъсир натижасида сезги органлари орқали вужудга келишини таъкидлайди. Буларнинг инсонга ҳам, юқори ташкил топган ҳайвонга ҳам хос эканлигини кўрсатиб ўтади.
Ички қувватлар қуйидагилардан иборат:

  1. Хотира – тасаввур қуввати:

  2. Хаёл қуввати:

  3. Туйғу, эмоция қуввати:

  4. Нутқ қуввати:

  5. Мантиқий фикрлаш қуввати.

Хаёл қилиш ва сўзлаш, фикр юритиш, ақл қувватини Форобий фақат инсонгагина хос деб тўғри тушунади. Инсон ўзининг шу қувватлари, қобилиятлари билан ҳайвонот оламидан тубдан фарқ қилади. Олим ҳайвон руҳияти билан инсон руҳиятининг бир томондан умумийлигини, иккинчи томондан улар ўртасидаги фарқни тўғри тушуна олди. Руҳиятнинг вужудга келиши ташқи дунёга боғлиқлигини, инсон организмининг дунёдаги барча нарса ва ҳодисалар таъсирига жавоб қайтаришини тушуниб етди ва ҳар бир руҳий жараённинг моддий асоси борлигини таъкидлади. Бу масалада у илмий позицияда туради. Инсондаги бешта сезги органлари ва уларнинг ҳар қайсиси алоҳида вазифани бажариши тўғрисида ва ташқи муҳитдан олинган таассуротларни марказга элтиб, марказ уларни умумлаштириши ҳақида мукаммал фикр юритади. Форобийнинг фикрича, «Одам организмининг маркази юракдир», чунки юрак бутун тана ва унинг аъзоларини қон билан таъминлайди, қон юрак орқали бутун организмга тарқалади. Иккинчи марказ миядир. Мия ҳам қон билан тирик бўлганлиги сабабли юракка бўйсунади яъни юракдан қон олади, лекин шу билан бирга, у бутун организм ва унинг аъзоларига раҳбарлик қилади, ўз буйруғига бўйсиндиради, уларни маълум мўътадилликда ушлаб туради. Инсон организми ва руҳий қувватларнинг ўзаро муносабатларини худди материя ва форих алоҳида – алоҳида яшай олмагани каби инсон организми ва руҳий жараёнлар ҳам алоҳида яшай олмайди, улар организмга боғлиқдир. Хўш бизнинг Ўзбекистонда махсус психология фани қандай тараққиёт даражасида? 20-аср бошида авж олиб кетган турли касалликлар, очлик, турли хил шикастланишлар ва бошқа сабаблар оқибатида болалардаги нуқсонлар кенг тарқалган эди. Тошкент, Самарқанд, Бухородаги мадрасаларда бадавлат оилаларнинг фарзандлари учун «қорихоналар» ташкил қилинган бўлиб, бу қорихоналарда кўр, кар болалар Қуръон суръаларини ёд олар эдилар. Бадавлат оилалар болаларининг жуда чекланган қисмигагина уларнинг қисматини енгиллатувчи тадбирлар амалга оширилган. Камбағал оиланинг ногирон фарзандлари эса уйдан кўчага чиқмасдан, асосан уй-хўжалик юмушлари билан баҳоли қудрат банд бўлган. 1919 йил 10 декабрда кўр, кар, ақли заиф, руҳий бемор болаларга таълим-тарбия бериш, улар саломатлигини муҳофаза этишга оид қарор қабул қилинган. Бу қарор Ўзбекистонда ҳам махсус таълим-тарбия муассасаларининг ташкил этилишига асос бўлди. 1920 йилнинг июнида РСФСР халқ маорифи комиссариати болалар ўртасидаги нуқсонликка қарши кураш масалаларига бағишланган, I-Бутунроссия съездини чақирди. Съездда болалар орасида учрайдиган нуқсонларга қарши кураш махсус мутахассислар тайёрлаш масалалари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Жонкуяр педагог Л. И. Новоселованинг ташаббуси билан 1920 йилда Тошкентда 18 та ўқувчиси бўлган кўр ва карлар гуруҳи очилди. Бу бошпана кейинчалик нуқсонли болалар мактабига айлантирилди. Шунинг билан бир қаторда айрим умумий мактаблар қошида ақли заиф болалар учун синфлар ташкил қилинди. 1933 йилда 66-ёрдамчи мактабга бирлашган мустақил таълим-тарбия маскани юзага келди. 1929 йилда Ўзбекистон Республикаси марказий ижроия қўмитаси раиси Йўлдош Охунбобоевнинг сай-ҳаракатлари билан Тошкентда кўзи ожиз болалар мактаби очилди. Дастлаб бу масканда мактаб ёшидан ўтган 20 та киши таълим олди. Сўнгра бу мактабга мактбгача ёшидаги болалар қабул қилинди. 1931 йилдан бошлаб бу мактабда мактабгача тарбия гуруҳи ишлай бошлади, бу болалар орасидаги нуқсонлиликка қарши кураш олиб борилди. 1930-31 ўқув йилида таълим ўзбек тилида олиб бориладиган кўр болалар 1-синфининг очилиши муҳим сиёсий аҳамият касб- этган воқеа бўлди. 30-йилларнинг охирларига келиб, Қўқон ва Бухорода ҳам худди шундай мактаблар очилди. 1931 йилда нуқсонли болаларни мажбурий таълимга жалб этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Агар 1960-1961 ўқув йилида Ўзбекистонда 20 та махсус муассасалар бўлган бўлса, 1973-1974 ўқув йилида бундай таълим даргоҳлари 43тага етди, тарбияланувчилар сони эса 9000дан ортиб кетди. 1991-1992 ўқув йилида 77та махсус муассасалар фаолият кўрсатди. Бола психикасининг ривожланиши, ҳақида биринчи бўлиб немис физиологи В. Крейер (1841-1891) ўзининг «Бола қалби», (1882) номли асарида фикр юритган. Ундан кейин эса В. Штерн (1771-1838), Э. Мейман (1862-1915), Б. Карл, Ж. Пиаже (1896), К. Д. Ушинский, П. Ф. Каптерев (1849-1922), П. П. Блонский (1884-1941), Л. С. Виготский (1896-1934), А. А. Смирнов, А. Н. Лермонтьев, Н. Д. Левитов, Н. А. Менчинская, Д. Б. Эльконин, Л. И. Божович, М. В. Запорожец, А. А. Асқархўжаев, М. Воҳидов, Э. Ғозиев, Ғ.Б.Шомуаров, К.Мамедов, М.Г. Давлетшин каби руҳшунос олимлар бу соҳага оид турли тадқиқот ишларини олиб борганлар ва олиб бормоқдалар. ИЧБ болалар руҳияти муаммоларини ўрганиш 20-аср бошларидан бошланди. 1908 йилда Вильям Дантом кўзи ожизларнинг руҳияти устида илмий тадқикот ишларини олиб борди. Бир қатор тадқиқотчилар: Крогнус А. А (1909), Бурклен К (1934), М. С. Певзнер, К. Мюллер (1959) ва б. ақли заиф болалар психологияси устида илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар. Кўпчилик психолог, олигопсихолог, сурдопсихолог ва тифлопсихологларнинг хулосаларига қараганда жисмоний ожизларда рухий камчиликлар соғлом одамларга қараганда кўпроқ учрайди. Кичик ёшли болаларда руҳий камчиликлар, касалликлар деярли сезилмайди. Чунки бу инжиқликлар, тўхтовсиз йиғлаш, қўлларни, бошни силкитиш, тепинишни кўпинча оддий эркалик, инжиқликка йўиишади. Вақт ўтиши билан касалликнинг турли кўринишлари аниқроқ намоён бўла бошлайди: Бола мактабга борганида машғулотларда бепарво, диққати ўта тарқоқ ўз қобиғига ўралиб олиш, нутқнинг етарли ривожланмаганлиги ва б. Сухарев Г. Е (1959), Кулев И. П (1965), Бехтерев В. М (1954) ва бошқа олимлар кўриш нуқсонига эга болалар руҳий камчиликлари, нуқсонларини турли усул, услублар, кузатишлар асосида ўргандилар. ИЧБ бола фаолиятида ички сезгиларнинг, тери сезгиларининг аҳамияти беқиёс. Шунинг учун ҳам мия фаолиятининг бузилиши, руҳий камчиликлар ИЧБ фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. 1968-1971 йиллар давомида Г. В. Козловская, В. Ф. Матвеевлар томонидан 101 та 1 ёщдан 17 ёшгача бўлган ИЧБ ва руҳий камчиликларга эга бўлган болалар текширувдан ўтказилди. Бу болаларнинг барчасида камҳаракатлилик, довдираш, дудуқланиш ва бошка камчиликлар кузатилган.
Ёрдамга муҳтожлик, ҳимоясизлик билан бир қаторда ИЧБда қалбнинг, руҳнинг олий даражада ривожланганлигига, жисмоний камчилик ўрнини оламни билишга интилиш, қизиқувчанлик, онгнинг фаоллиги тўлдиришига ишонишган. Бу албатта бежиз эмас, чунки қадим халқларнинг миллий аньаналарини куйловчи, мадҳ этувчи эртакчи, қўшиқчиларнинг кўпчилиги дунёни кўриш бахтидан маҳрум бўлган кишилар эдилар. Немис халқ маталида шундай дейилади, «Кўр ҳамма нарсани кўришни истайди», ёки Соломон кўр одамда доноликни топди, чунки у босаётган ерини текшириб кўрмай, қадам ташламайди. Фақатгина 18-асрга келиб ногиронликни тўғри тушуниш даври бошланди. Бу назариялардан шундай хулосага келиндики, ногиронлик бир томондан инсонни чегаралаб турсада, бошқа томондан уни жамиятда фаол бўлишга, ижодий сафарбарликка, меҳнатга чорловчи куч бўлиб хизмат қилади. Масалан, Брайлнинг системаси асосида дунёдаги минглаб кўриш бўйича ногиронлар дунёвий ва диний маълумот олмоқдалар. Кўзи ожизларнинг маълумот олишининг асосчиси В. Гаюлга қўйилган ёдгорликда шундай сўзлар ёзилган: «Сен ёруғликни таълим ва меҳнатдан топасан». Масалан, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар психологияси муаммолари устида А. И. Герцен номли ЛДПИ тифлопедагогика кафедрасининг бир гуруҳ олимлари самарали иш олиб бордилар. Профессор А. И. Зотов раҳбарлиги остида бу тифлопсихологлар жамоаси турли йўналишларда экспериментлар ўтказдилар. А. М. Арнаутова, А. Ф. Самойлов, Е. М. Украинская, Е. Б. Островская ва бошқалар кўзи ожиз болалар тафаккур қилиш жараёнларини ҳам ақлий соғлом ва ақлий носоғлом кўзи ожиз болаларда юз беришини ўргандилар. Тифлопсихологик тадқиқотларни назарий, амалий, услубий жиҳатдан савиясини ошириш, асослаш бу жамоа олдида вазифа қилиб қўйилди. Кўзи ожиз болалар идрок, тасаввур ҳодисаларини илмий ўрганиш шуни кўрсатадики, кўзи ожизлик ақлий фаолиятнинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатмайди, лекин тасаввурлар сифатида таъсир қилади. ИЧБ нинг таълим-тарбия жараёни тўғри олиб борилмаса, бу унинг руҳий ривожланишидаги суньий камчиликларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин ва боланинг мия фаолиятида камчиликларни юзага келтиради. Ушбу хулоса В. А. Морошкин олиб борган илмий тадқиқот ишларида тасдиқланган. ИЧБ билан узлуксиз равишда шуғулланиш натижасида кўникма, малакаларни тўғри шакллантириш, руҳий жараёнлар сифатида такомиллаштириш таълим-тарбия жараёнида амалга оширилади ва ўз самарали натижаларини беради. Яққол образли тафаккурнинг юзага келиш жараёни савияси орта боради. Т.В.Егорова, В.А.Лонина, Т.В.Розановалар аномал болаларда кўргазмали образли тафаккурнинг ривожланишига оид тадқиқот ишларини амалга оширишди ва шундай хулосага келишди. Ақлан соғлом болаларга нисбатан аномал болаларда натижалар фарқланади. Кўпчилик аномал болаларда илмий-тадқиқотчилар томонидан берилган вазифалар қийинчилик туғдирмади. Боланинг ёши улғайиб ҳаётий тажрибалари ошган сайин идрок фаолияти абстракт тушунчалар ҳосил бўлиш жараёни мураккаблаша боради. ИЧБ боланинг тафаккур қилиш жараёни янги-янги операцияларни юзага келишини талаб қилади. Тафаккур жараёнларининг барчаси боланинг фикрлаш фаолиятида иштирок этади. Бола фақатгина муаммони қўйиш билан чекланмасдан, уни ечиш йўлларини қидиради, аниқлайди, назорат қилади, ўз-ўзига баҳо беришга ўрганади. Атроф-муҳитдаги нарсалар, воқеа-ҳодисалар ҳақида ИЧБ тасаввурга эга бўлиши, фикр-мулоҳаза юритиши учун кўпроқ тактил сезгиларига суянади. Болада тўғри фикрлаш малакасини шакллантириш учун уни етарли билимлар билан қуроллантириш зарур. Аввало кўзи ожиз болани атроф-муҳитда тўғри ҳаракатлана билишга, тўғри йўналиш олишга, воқеа-ҳодисаларни юзага келиш сабабларини тўғри таҳлил-тасниф қила билишга ўргатиш лозим. Ўз фикрини равон ифодалай олишга ўрганиш ИЧБ нинг жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим омиллардан бўлиб хизмат қилади. Дж. Брунер болалар руҳиятини ўрганган Америкалик йирик олим ҳисобланади. Олим ўз изланишларида бола яшаётган муҳит жамиятнинг маданий савияси унинг идрок қилиши, тафккур қилиши жараёнига таъсир этиши омилларига эътибор қаратади. Олим шундай ёзади: «Ақлий ривожланишнинг савияси ва шакли маданий омил ҳисобланади, чунки у ўз табиатига кўра, бу маданий омилдан қандай ёрдам олганига боғлиқ», Дж Брунер раҳбарлик қилган жамоа олиб борган илмий текшириш ишлари шуниси билан ҳам қизиқарлики, улар турли маданий савияга, микро иқлимга хос муҳитда вояга етаётган болалар ақлий тараққиётини ўрганади. Бу жамоа руҳшунос Ж. Пиаже услуби асосида Африкадаги «уолоф» қабиласида яшаётган 6-13 ёшдаги бир гуруҳ болаларнинг турмуш-тарзи, ақлий савияси устида илмий изланишлар олиб бордилар. Бунда иштирок этган болаларнинг кичик бир гуруҳи мактабга ўқишга қатнайдиган болалар, бошқа бир гуруҳи эса мактабга қатнамайдиган болалар эдилар. Мунтазам равишда билим олаётган болалар билан саводсиз бола тафакурининг ривожланиш савияси орасида кескин фарқ борлиги ҳақида қизиқарли маълумотлар олинган. Бу жамоа олимлари болалар ақлий фаолиятининг ривожланишида генетик унсурлар эмас, балки бола ўсаётган жамоанинг социал-маданий савиясига боғлиқ деб хисоблайдилар. Ёзув фаолиятининг эгалланишида бола онгининг ривожланишидаги роли катта деб эътироф этадилар. Эдинбург университетининг профессори, психолог Маргарет Донолдсон болалар ақлий ривожланиши хусусиятларига оид илмий тадқиқот ишларини олиб борган олимадир. У ўзининг «Болаларнинг тафаккур қилиш фаолияти» номли асарида туғилгандан боғча ёшигача бўлган болалар ақлий фаолияти хусусида фикр юритади. Бу асарда олима швецариялик психолог Ж. Пиаженинг илмий назарияларини таҳлил қилади, баҳолайди. Умумий мактаб йўналиши муаммолари, боланинг фикрлаш қобилияти даражаси, унинг мактабдаги ўқиш жараёнига тайёргарлиги, бу тайёрлов жараёнининг энг самарали йўллари, умумий таълим беришда меҳнатнинг, меҳнат таълимининг роли ва башқа масалалар устида тўхталади. М. Доналдсон ва унинг ҳамкасблари болаларнинг бирор бир қарорга келишлари, вазифани бажаришларида учрайдиган қийинчиликлар болаларнинг фикрлаш қобилиятларининг ривожланиш даражасига боғлиқ деб кўрсатиб ўтадилар. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар тафаккури муаммолари устида сўнги йилларда олиб борилган илмий изланишлар хусусида фикр юритилади. К. Новикова ва Ғ.Б.Шоумаровларнинг олиб борган илмий тадқиқот ишлари, Векслер ва Стенфорд-Бине тест (синов)ларининг қўлланиши аҳамияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилади. Л. С. Виготский таълимотига суянган ҳолда, олима ақлий фаолият қонуниятларининг ривожланишида нутқнинг аҳамияти ҳақида қимматли фикрлар билдиради. Ўз қарашларини илмий асослаб беради. В. Ф. Матвеев ўзининг илмий изланишларида кўзи ожиз ва кар болаларнинг психологик ва психопаталогик хусусиятларини ўрганди. Олим ўз илмий асарларида инсоннинг нормал ривожланишида кўрлик ва карлик келтириб чиқарадиган қийинчиликлар (дипривация) ҳақида фикр юритади. Кар ва кўр болаларнинг руҳий жараёнларининг ўзига хос ҳусусиятларини ўрганиш юзасидан самарали иш олиб борди. Кўзи соғлом одам нуқтаи-назаридан қараганда кўрлик жисмоний камчилик ҳисобланади, лекин кўзи кўр бўлиб туғилган бола учун эса бу одатий ҳолатдир. Кўплаб илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўрлик инсоннинг психик(руҳий) ривожланишига деярли тўсқинлик қилолмайди. ХХ-асрнинг 20-30йилларида А. А. Кромус-1926, В.Н.Осипова-1928, С. С. Мнухин-1928, К. Бюрклен-1934, И. С. Бериташвили-1958, М. Колбая ва бошқалар атроф-муҳитда кўзи кўр боланинг товушларни аниқлаши ва шунга монанд ҳаракатланиши, сезгилари устида илмий текширишлар ўтказдилар. О. Скороходова ўз эсдаликларида «Мен одамларнинг қадам босиб ҳаракатланишларидан ҳам уларнинг кимлигини билиб оламан» деб ёзган эди. Дарҳақиқат кўзи тўлиқ кўр одамларда товушларни сезиш жараёни яхши ривожланган. Кўзи ожиз болалар ҳиссиётларининг ривожланишида сезгиларнинг роли беқиёсдир. Кўр, кар-соқов болаларга таълим-тарбия беришда 1923 йилда Харьков шаҳрида И. А. Соколянский томонидан ташкил этилган мактаб, унда меҳнат қилган заҳматкаш инсонлар олиб борган ишлар таҳсинга лойиқ. Ўта қийин шароитларда аномал болалар билан иш олиб борилган. И. А. Соколянский кўр, кар- соқов болаларга таълим-тарбия бериш тизими асосчиларидан биридир. Аномал болалар руҳий жараёнларини кўп йиллик кузатишлар натижасида махсус таълим тизимига асос солинди. А. И. Мицеряков «Кўр, кар- соқов болалар» илмий асарида И. А. Соколянский томонидан қўлланган илмий услубий ишларни амалга ошириш йўллари, истиқболлари ҳақида ёзади. И. А. Соколянский ва унинг шогирдлари томонидан ишлаб чиқилган тизимли махсус таълим жараёни ўзаро чамбарчас боғлиқ боскичлардан иборат. Бу тизим босқичма-босқич амалга оширилиб, соддадан мураккабга томон ривожлантирилиб борилади. О. И. Скороходова ўз эсдаликларида И. А. Соколянский томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари, кўр, кар- соқовлик нуқсонига эга бўлган болалар таълим-тарбияси ҳақида қизиқарли маълумотлар келтиради. ИЧБлар ҳиссиётларини ўзига хослигини инобатга олган ҳолда улар билан таълим-тарбия ишлари ташкил этилса, бу тоифадаги субьектларнинг руҳий сифатлари ривожланиши самарадорлигини ошириш мумкин. Эмоционал ҳолатларнинг юзага келишида табиатда ва жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар, муносабатлар, алоқалар, таассуротлар асосий сабабчидир. ҳис-туйғулар учун энг хусусиятли физиологик жараёнлар негизи сифатида шартсиз ва шартли рефлекслар хизмат қилади, уларнинг муайян тизими бош мия катта ярим шарлари пўстида юзага келади ҳамда шу жойда мустаҳкамланади. Мураккаб шартсиз рефлекслар эса:

  1. Ярим шарларнинг пўстлоқости бўшлиқлари,

  2. Мияга тегишли кўриш тепачалари,

  3. Нерв қўзғалишларини миянинг юқори бўлимларидан вегетатив тизимга ўтказиб берувчи марказлари орқали амалга оширилади. Жисмоний ожиз ўсмирларда ҳам ҳис-туйғуларнинг кечиши ҳамиша мия пўсти билан пўстлоқости марказларининг биргаликдаги фаолияти натижасида рўёбга чиқади. Ҳиссий ҳолатлар учун пўстлоқости тушунчаларнинг таркибига кирувчи (мия катта ярим шарларининг оқ моддаси билан биргалашуви кулранг модда йиғиндиси) марказлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агарда мия катта ярим шарлари пўстлоғи ҳаракатларини бирлаштириб, сезгиларни ва ҳаракатларни нозик ифода қилиб турса, мия формациялари ташқи ҳамда ички муҳитда содир бўладиган ўзгаришларга организмнинг жавоб реакцияларини бошқаради. Салбий эмоциялардан фарқли ўлароқ ижобий ҳис-туйғулар ва «роҳатланиш» марказлари бир-бирлари билан жипс алоқага эга эмас. И. П. Павлов, Е. Н. Соколов, Ч. Шеррингтон, П. К. Анохин, Т. В.Симонов, Р. У. Липер, Б. И. Додонов, У. Жемс ва бошқаларнинг тадқиқотларида кўрсатилишича, таҳлил қилинган марказларнинг қўзғатилиши, шартли рефлекслари ҳосил қилинишини мустаҳкамловчи омил ҳисобланади. Бунинг натижасида электр қўзғовчи ёрдами билан мия катта ярим шарларининг пўстида билиш жараёнлари ва ҳатти- ҳаракатлар стериотипларининг негизини ташкил қилувчи муваққат боғланишлар ҳосил қилинади. И. П. Павлов ўз даврида, динамик стериотипни ҳосил қилгандан кейин олий нерв фаолиятида унинг бузилиши салбий ҳиссиётлар кечиши учун негиз бўлади. Динамик стериотипни олдиндан тайёрлаб, сўнг уни ўзгариши ижобий ҳис-туйғуларни пайдо қилади, деб қатъий ишонтирган эди. Маълум бўлишича, миянинг тепалик ости қисмидаги марказлар роҳатланиш ёки азобланиш вазиятлари кўп марта такрорланса ҳам ҳеч ўзгармаслиги мумкин, лекин мия катта ярим шарлари пўстлоқости нарв тугунчалари бўйлаб ёйилган марказлар қўзғатилиши натижасида эмоционал реакциялар кучсизланиши, ҳатто сўниши ҳам кузатилади. Бу воқелик шу билан изоҳланадики, ақлий фаолият ва ахлоқий кечинмалар эмоционал туси ўзининг ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. ИЧБ юз ифодалари, бошини тебратиш билан, хўрсиниш орқали ўзгаларга ҳамдардлик (эмпатия) туйғусини билдиради. Болаларга одоб билан жавоб беришни, суҳбатдошига самимий жилмайишни, ёши катталарга ҳурмат кўрсатишни, меҳрибонликни шакллантириб бориш лозим. Ўсмир ўз ҳис-туйғуларини ўзи бошқаради, уларни меъёрий ҳужжатлар, ижтимоий турмуш қоидалари, этник расм-русмлар, урф-одатлар, анъаналар нуқтаи назаридан маъқуллайди ёки қоралайди. Шу билан бирга одам кучли ва жўшқин ҳиссиётлар кечишида ташқи хотиржамликни сақлай оладилар. Баъзилар ўз ҳиссиётларини беркитиш учун ўзларини бефарқ тутадилар, салбий эмоцияларни ифодалашга интиладилар. ИЧБ ўзининг мимика ва пантомимикаларини бошқариш имкониятига эга, лекин органлардаги табиий ўзгаришларни ушлаб туриш мумкин эмас. Масалан, нафас олиш, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, кўз ёшларини ушлаб туриш, рангни қизартириш, орқали ва х. эмоцияларнинг ифодаланиши қуйидагича бўлиши мумкин:

  1. Ифодали ҳаракатлар,

  2. Организмнинг ички аъзолари фаолияти ва ҳолатининг ўзгариши,

  3. Гумарол ҳусусиятдаги ўзгаришлар (организмнинг қон таркибидаги суюқликдаги кимёвий ўзгаришлар, модда алмашиш).

Идрок образлари ва тасаввурларининг ҳиссий тонлари олдинги эмоционал жараёнлардан сақланиб қолган турмуш сабоқлари ўхшашлиги туфайли туғма деб баҳолаш мумкин. Тифлопсихолог олим А.Г. Литвакнинг ёзишича «Нормал ривожланишга таъсир этувчи ҳар қандай жисмоний ёки руҳий камчилик организмда биологик – кампенсацияловчи функцияларнинг автоматик равишда ишлаб кетишига сабаб бўлади. Шу маънода компенсацияни организмнинг универсал қобилияти, тўғрироғи, ўзгарган ёки йўқолган маълум функциялар кенглигини у ёки бу ҳажмда тўлдириш деб тушуниш мумкин». Физиолог олим И.П.Павлов таълимотига кўра компенсация организмнинг функция юз тутган ўзгаришларга жавоб бера олувчи физиологик ўлчовдир. Компенсациялаш жараёнида олий нерв фаолияти организм функцияларининг қайта қурилишини бошқариб туради, бунда организмнинг қайси қисми зарарланганидан қатъий назар бузилган ёхуд тамом ишдан чиққан функцияларни тўлдириш ёки тиклаш иши амалга оширилади.
Компенсация жараёни ўсмирлар жисмидаги нуқсоннинг жиддийлик даражасига боғлиқ равишда юз беради, яъни нуқсон қай даражада жиддий бўлса, организм аъзолари тизимининг шу даражада катта бўлагини тўлдириш жараёнида иштирок этади. Компенсация механизмларни шакллантирувчи омилларга диққат қиладиган бўлсак, улар олий нерв фаолияти қонунлари ва қўзғалиш ҳамда тўхталиш жараёнларининг ўзига хос кечимидир. Масалан, кўриш фаолияти ишида тўхталиш юз бериб, кўз кўриш қобилиятини йўқотди. Бу ҳодиса туғма ёки ҳаётда орттирилган бўлишидан қатъий назар, ўсмирда бир хил руҳий силкинишлар, оғир дард билан олишув ва ниҳоят кўникиш билан боғлиқ мураккаб ҳолатлар юзага келади. Диққат, сезгилар, эшитиш, таъсирланиш, тасаввур қилиш, мўлжал олиш, хотира, тафаккур, ҳиссий – иродавий хусусиятларда жадал суръатда қайта қуриш кузатилади. ИЧБ да реакцияларнинг содир бўлиш омиллари руҳий эхтиёжларни ҳам қамраб олади. Дарҳақиқат, жисмоний ожиз инсон ташқи дунё билан алоқа ўрнатишга ўзини руҳан тайёрлар экан, бу ҳол ўзига нақадар зарурлигини тўла ҳис қилади ва натижада мавжуд имкониятларни ишга солишга мувоффақ бўлади. Кўриш, эшитиш, ҳаракат анализаторининг ишдан чиқиши ўсмир организми фаолиятида сезиларли ўзгаришлар ясайди. Мазкур органнинг зарарланиш даражасига боғлиқ тарзда шартла рефлекслар ишлаб чиқиш, шартли қўзғатувчилар ҳақида хабар берувчи воситаларни йўналтириш жараёни ўзгаради. Компенсациянинг физиологик механизми мавжуд тизимларни нормал фаолият билан таъминлаш, яъни руҳиятни соғломлаштириш мақсадига таянади. Бу механизмнинг моддий асоси олий нерв тизими бўлганлиги сабабли олий нерв фаолиятининг умумий қонуниятларига бўйсунади. Рухиятнинг меъёрда ривожланиши шахснинг фаол ва ўзаро уйғун ҳаракатлари заминида юзага келувчи тажрибанинг кўп ёки камлигига боғлиқ. ҳиссий ривожлиниш бу фаолиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади. ИЧБларнинг руҳий ва шахсий хусусиятлари қадимдан кўпчиликни қизиқтириб келган. Ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиши, ўз имконияти даражасида меҳнат қилиши ва жамоада фаолият кўрсатиши учун узлуксиз равишда махсус таълим тизимида таълим ва тарбия олиши зарур. ИЧБ ва ўсмирлар ҳиссий ҳолатларини ўрганишда ногиронлик қачон юз берганлиги муҳим аҳамиятга эга. Нуқсоннинг даражасига қараб икки гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Туғма ва уч ёшгача турли салбий ҳодисалар оқибатида тўлиқ ногирон бўлиб қолганлар.

  2. Уч ёшдан кейин нуқсон орттирганлар.

ИЧБ ва ўсмирларни бундай гуруҳларга бўлишдаги асосий мезон уларда қанчалик ҳаётий тажриба мавжудлиги эътиборга олинади. Биринчи гуруҳга асосан нутқ пайдо бўлгунча ногирон бўлган тажрибаси йўқ ёки жуда кам даражада. Иккинчи гуруҳга уч ёшдан кейин ногирон бўлиб қолганлар кириб, уларда озми-кўпми тажриба, нутқий имконият ва хотираси мавжуд бўлади. Нуқсон даражасини эътиборга олиб турли хил тиббий даволаш, коррекциялаш чоралари белгиланади. Сақланган, зарарланмаган анализаторлар ишини фаоллаштириш эвазига қатор ютуқларга эришиш мумкинлигини кўриш мумкин. Аммо нуқсонли бола ақлий ривожи ўзига хос хусусиятлар билан амалга ошади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, қатор руҳий жараёнлар, ҳолатлар (сезгилар, идрок, тасаввур) нуқсон чуқурлиги билан бевосита боғлиқ бўлса, айрим руҳий жараёнлар ҳолати билан бевосита боғлиқ ривожланади. Буларга қарамасдан руҳиятнинг шундай таркибий қисмлари борки, (дунёқараш, ишонч, темперамент, характер) улар на нуқсон чуқурлиги билан, на нуқсон мазмуни билан боғлиқ бўлмайди. Шуни таъкидлаш жоизки, ўсмир руҳиятининг ривожи нафақат кўриш сезгиларининг нуқсонларидан балки унинг кечиши, динамикаси билан ҳам узвий боғлиқдир. Бошқачароқ айтадиган бўлсак, жисмоний нуқсонлар умумий тараққиёт ривожини бироз секинлаштиради, аммо ўз вақтидаги адекват, ўзига хос таълим-тарбия, коррекциялаш ишлари орқали руҳий ривожланишни бошқариб бориш мумкин. ҳатто турли кўникмалар, одатлар, иродавий сифатлар, ҳиссиётларни тарбиялаш мумкинлигини тажрибалар кўрсатди. Бу натижаларга эришиш учун йиллаб вақт кетади. Атроф муҳитни қабул қилиш одамнинг ердаги ҳаётга мослашишининг натижасидир. Л.Фейербахнинг таъкидлашича, инсон атроф-муҳитни бутунлигича идрок қилиши учун унда шунча сезгилар мавжуддир. Ногиронликнинг наслдан-наслга ўтиш йўли билан, боланинг она қорнида, яъни эмбрион даврида онанинг турли оғир, юқумли касалликлар билан касалланиши оқибатида, бола ҳаёти даврида орттирилган яъни қизамиқ, менингит, сувчечак ва бошқа ўткир юқимли касалликларга чалиниши оқибатида, турли тан жароҳатлари сабабли юзага келади. Бу дард ўз-ўзидан боланинг асаб фаолиятида ўзгаришлар бўлишига олиб келади. Кўриш, эшитиш, ҳаракат неъматидан маҳрум бола инжиқ, қайсар, қўрқоқ, бўлиши ҳам мумкин. Баъзи ўсмирларда кўрмаслик оқибатида бошни тўхтовсиз чайқаш, кўзни қўл билан ушлаб кўриш, гавдани беихтиёр тебратиш, юз мускулларини ўйнатиш, лабни чуччайтириш, турган жойида сакраш ва бошқа ёқимсиз одатлар юзага келади. Гавдани бир томонга олиб юришга ҳаракат қилиш, букчайиб юриш, юзни бир томонга ўгириб юриш, бошни осилтириб ёки орқа томонгаташлаб юриш, умуртқа поғонасининг қийшайиши ва бошқа ўзгаришлар кузатилади.
1.Ким ўзининг «Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари», «Ақл маънолари тўғрисида» каби асарларида руҳий ҳолатларнинг намоён бўлиши, Инсон ва унинг руҳиятига оид ахлоқий, фалсафий фикрларни баён этган?
a) Беруний
b) Абу Наср Форобий
c) Ибн Сино
d) Ал-Фарғоний

Download 350,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish