Логопедия фанининг қуйидаги вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Нутқ бузилишининг турли шаклларида нутқ фаолиятининг онтогенезини ўрганиш.
Нутқ бузилишларининг кенг тарқалганлиги, аломатлари ва даражаларини аниқлаш.
Нутқий фаолияти бузилган болаларнинг ўз-ўзидан ва бирор мақсадга қаратилган ривожланиш динамикасини, Шунингдек, нутқий заифликни уларнинг шахс сифатида етишувига, руҳий ривожланишига, турли кўринишдаги фаолиятларини намоён қилишга, ўзларини тутишларига таъсирини аниқлаш.
Ривожланишида турли хил фарқлар бўлган болаларда (ешитиш, кўриш, фикрлаш қобилиятининг ҳамда таянч ҳаракат аппаратининг бузилиши ҳолларида) нутқнинг шаклланиши ва нутқ бузилишлари хусусиятини ўрганиш.
Нутқ бузилишининг келиб чиқиш сабаблари, механизмлари, тузилиши ва аломатларини аниқлаш.
Нутқ бузилишларининг педагогик ташхиси, методларини ишлаб чиқиш.
Нутқ бузилишларини тартибга солиш.
Нутқ бузилишини бартараф этиш тамойиллари, дифференциялашган методлари ва воситаларини ишлаб чиқиш.
Нутқ бузилишининг олдини олиш методларини такомиллаштириш.
Логопедик ёрдамни ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш.
Логопедиянинг юқорида кўрсатилган вазифаларида унинг ҳам назарий, ҳам амалий йўналишлари белгилаб берилгандир. Унинг назарий томони – нутқ бузилишларини ўрганиш, ҳамда уларнинг олдини олиш, аниқлаш ва тузатишнинг илмий асосланган методларини ишлаб чиқишдан иборат.
Амалий томони – нутқ бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишни ўз ичига олади. Логопедиянинг назарий ва амалий вазифалари бирбирига чамбарчас боғлангандир.
Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
фанлараро алоқалардан фойдаланиш ва нутқ ҳамда ундаги нуқсонларни ўрганувчи кўплаб мутахассислар (психологлар, нейропсихологлар, нейрофизиологлар, тилШунослар, педагоглар, турли ихтисосдаги врачлар ва бошқа кишилар)ни ҳамкорликда иш олиб боришга жалб этиш;
назария соҳасидаги янгиликларни амалиётга тезроқ татбиқ этиш учун фан ва амалиёт ўртасидаги алоқаларни, назарий ва амалий муассасалар орасидаги ҳамкорликни таъминлаш;
нутқнинг бузилишини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш тамойилларини амалга ошириш;
нутқ бузилишининг олдини олиш учун аҳоли ўртасида логопедик билимлар тарғиботини олиб бориш.
Юқоридаги вазифаларнинг бажарилиши логопедиянинг таъсир кучини белгилайди.
Логопедик таъсир этишнинг асосий йўналиши нутқнинг ривожланиши, нуқсонли нутқни тузатиш ва нуқсонларнинг олдини олишдан иборат. Логопедик иш жараёнида сезувчанлик қобилиятини ривожлантириш; уни ҳаракатга келтирувчи куч, айниқса, нутққа таъсир этувчи ҳаракатларни билиш, айниқса, тафаккур фаолиятини, хотира, диққат жараёнларини ривожлан-тириш; Шунингдек, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, яхшилаш билан бир вақтда бола шахсини таркиб топтириш; ижтимоий муҳитга таъсир этиш назарда тутилади.
Логопедик жараённи ташкил этиш нутқ бузилишини тўғрилаш билан бир қаторда психофизик нуқсонларни ҳам тугатиш ёки енгиллатиш учун шароит яратади. У педагогик таъсир қилишнинг муҳим мақсади бўлган шахсни ҳар томонлама камол топтириш имконини беради.
Логопедия фан сифатида муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. У тилнинг, нутқнинг ижтимоий моҳияти, боланинг нутқи, тафаккури ва бутун руҳий фаолиятнинг чамбарчас боғлиқлиги билан белгиланади.
Нутқ вазифаси инсоннинг муҳим руҳий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Нутқ ривожланиши жараёнида билиш фаолиятининг олий шакллари, тафаккур қобилиятлари шаклланади. Сўзнинг аҳамияти ўз-ўзидан умумлаштирувчи ҳисобланади ва шу муносабат билан ўзида нафақат нутқ бирлигини, балки тафаккур бирлигини ҳам намоён қилади. Улар айнан ўхшаш эмас ва маълум даражада бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда пайдо бўлади. Лекин боланинг руҳий ривожланиши жараёнида мураккаб, сифат жиҳатдан янги бирлик нутқий тафаккур, нутқий фикрлаш фаолияти пайдо бўлади.
Нуткий муомала қобилиятини ўзлаштириш ўзига хос инсоний, жтимоий алоқалар учун замин ҳозирлайди. У туфайли боланинг атрофмуҳит ҳақидаги тасаввурлари шаклланди ва ойдинлашади, уни акс эттириш шаклларитакомиллашади.
Боланинг нутқни ўзлаштириши унинг хатти-ҳаракатларини англаш, режалаштириш ва тартибга солишга имкон беради. Нутқий муомала фаолиятнинг турли шаклларини ривожлантириш ва жамоа меҳнатида иштирок этиш учун муҳим шарт-шароитлар яратади.
У ёки бу даражадаги нутқ бузилишлари (нутқ бузилишларининг хусусиятига боғлиқ ҳолда) боланинг барча руҳий ривожланишларига салбий таъсир этади, унинг фаолиятида, юриш-туришида акс этади. Оғир нутқий бузилишлар ақлий ривожланишга, айниқса, билиш фаолияти олий даражаларининг шаклланишига таъсир этиши мумкин. Бу нутқ ва тафаккурнинг чамбарчас боғлиқлиги, ижтимоий, жумладан нутқий алоқаларнинг чекланганлиги билан боғлангандир. Бу жараёнда боланинг атроф-муҳитни идрок этиши амалга ошади.
Нутқ бузилиши, нутқий муомаланинг чекланганлиги бола шахсининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши, аслида бўлмаган руҳий бузилишларни, ҳиссий-иродавий соҳанинг ўзига хос хусусиятларини келтириб чиқариши, унинг характеридаги салбий фазилатлар (тортинчоқлик, қатъиятсизлик, одамовилик, салбийлик, номукаммаллик туйғуси)нинг ривожланиши учун йўл очиб бериши мумкин.
Буларнинг барчаси саводхонликни эгаллашга, умуман ўзлаштиришга, касб танлашга салбий таъсир кўрсатади. Демак, логопедия фанининг аҳамияти боланинг нутқий бузилишини бартараф этиш, шу билан бирга унинг мукаммал, ҳар томонлама ривожланишини таъминлашдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |