Литосфера. Тупроқ деградацияси. Тупроқ эрозияси, унинг турлари. Ер усти экосистемаларининг деградацияси. Чиқиндисиз ва кам чиқиндили технология



Download 53,92 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi53,92 Kb.
#66863
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-маъруза

Ернинг деградацияга учраши. Ўзбекистон аҳолиси кейинги 35 йил ичида 2,7 баробар ўсди, айни вақтда суғориладиган майдон фақат 1,6 баробар кўпайди. Етиштирилаётган маҳсулот ҳажми суғорила-диган ерлар кенгайиши ва кимёвий ўғитлардан фойдаланиш ҳисобига ўсди. Тупроққа ортиқча ишлов бериш унинг шўрланишига ва пестицидлар, оғир металлар чанги билан ифлосланишига, таркибидаги чириндининг камайишига, эрозиянинг авж олишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади.


Ўзбекистонда ернинг ишдан чиқишига асосан суғориш ва зовур тизимининг эскириши, суғориш техникасининг қолоқлиги ва сувдан фойдаланиншда исрофгарчиликка йўл қўйилиши сабаб бўлди, бу эса ернинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувига ва тупроқ таркибида тузнинг кўпайиб кетишига олиб келди. Ерларнинг яроқсиз ҳолга тушиши муаммосини тубдан ҳал қилиш учун суғориш тизимини бутунлай қайта таъминлаш, табиат берган текин неъмат - сувга бўлган муносабатни ўзгартириш, шунингдек эрозияга қарши агро-техник, ташкилий-хўжалик, ўрмон-мелиоратив, гидротехника тадбир-ларини амалга ошириш зарур.
Тупроқнинг шўрланиши. Ўзбекистонда кенг кўламда ўтқази-лаётган ирригация тадбирларининг энг муҳим оқибатларидан бири тупроқ такрор шўрланишининг олдини олиш ҳисобланади. Айни чоқда тупроқнинг шўрланиши фақат суғориш натижаси бўлмай, балки тоғ оралиғидаги, шунингдек аллювиалга яқин қурғоқчил зонадаги тупроқ шароити учун хос табиий жараён ҳисобланади. Мамлакатдаги суғориладиган ернинг 50% и шўрланган, айрим вилоятларда шўрланиш жараёни давом этаётганлигини такидлаш керак. Муаммолар кўлами турли минтақа ва вилоятларда турличадир: Амударё ва Сирдарёнинг юқори ҳавзаларида ернинг 10% и юқори даражада шўрланган, Амударёнинг қуйи оқимида бу рақам 95% ни ташкил этади. Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларида ернинг шўрланиши кенг тарқалган, бу вилоятларнинг 40-50% майдонини шўр босган.
Қарийб 200 минг гектар ер (ёки Ўзбекистондаги суғорила-диган майдонининг 5%и) юқори даражада шўрланган деб таснифланади. Икки дарёнинг ўрта ва қуйи қисми юқори даражада шўрланганлиги қўшимча меҳнат ва сув ресурслари сарфини тақозо этади. Бунда сув тақчиллиги янада ортади, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш таннархи кўтарилади ва ижтимоий меҳнат шароити ёмонлашади.
Суғориладиган ер ҳолатини вақти-вақти билан текшириб туриш республикада тупроқнинг шўрланиш динамикасини аниқлаш имкониятини беради. 0,5 млн. га суғориладиган ер қўшимча зовур қазиш ишлари ўтқазилишини талаб этади. Кўплаб зовур тизим-ларидан фойдаланиш қийин, чунки улар тўла ишламайди, тахминан 50% тик зовур қудуқлари умуман ишдан чиққан. Коллетор тармоқлари ўрнини ўсимлик қолдиқларидан ҳар йили тозаланиб турилиши керак, кейинги йилларда ариқ тозалаш ишлари камайганлиги сабабли сувнинг равон оқиши қийинлашмоқда, сизот сувлари бошқа жойдан сизиб чиқиб, сув босиш хавфини туғдирмоқда.

Download 53,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish