Пиктографик (сурат кўринишидаги) шрифт -дастлабки одамлар қояларга сурат шаклида туширган ёзувлар.
Идеографик (иероглиф тарзда) – эрамизнинг дастлабки пайтлардаги ва савдо алоқалари ўрнатилган давлатлар (Миср, Хитой) ёзувлари.
Бўғинли (бир ёзув белгиси - бўғин) - Ҳиндистондаги айрим халқларнинг ёзуви, Японияда бу ёзув Хитойнинг иероглиф тарзидаги ёзуви билан бирга қўлланган.
Ҳарфий товушли – (фонематик) – тилларнинг фонематик таркибини акс эттирувчи ёзув.
Стилизациялаш - Табиатдан олинган мураккаб шаклни соддалаштириб бадиий ифода этиш (безак кўринишига олиб келиш) йўли.
Симметрик - нарса ёки тасвирнинг икки қисмини бир-бирига айнан ўхшаши, мутаносиблиги (мувозанатда эканлиги).
Тарх - нарса, предмет шакли четги чегарасини ифодаловчи чизиқ.
Композиция - (лотин «cомпоситио» тузиш, жой лаштириш) бадиий асардаги образларнинг тартибли жойлашиши.
Ритм - тасвир унсурларининг мувофиқ тарзда қайтарилиши.
Координат - жойлашган ерлари (чизиқ, тасвир, шакл ва бошқалар)
Актив ранглар - руҳни тетиклаштирувчи илиқ ранглар.
Ахроматик ранг - грекча туссиз (рангсиз) демакдир. Улар оқ ва қора ҳамда уларнинг турлича кўриниши бўлиб, бир-бириларидан ёруғлик кучлари билан фарқ қилади.
Хроматик ранг - муайян ранг тусига эга бўлган бўёқ қизил, кўк, яшил ва ҳоказо.
Фон - орт кўриниш, замин.
Тўлдирувчи ранг - иккита ранг аралашмасининг натижаси. Тўлдирувчи ранг тусидан қўшимча ранг туслари хосил бўлмайди.
Интарсия - инкрустациянинг бир тури, ҳар хил рангли ёғочларда ишлатиладиган нақш, безак.
Интенсивлик - рангларнинг зичлиги, тўйинганлиги, тўқлиги, равшанлиги.
Интерьер - уйни (бино) ички кўринишини тасвирланиши.
Мозаика - ранг – баранг шиша, тошчалар, ёғоч фанера, чарм қийқимлардан бир-бирига зич қилиб ёнма-ён ёпиштирилган (ёки нақшлар ишланган) расм.
Сангтарошлик - тошни ўйиб нақшлаш
Тош - Тошкент шаҳрининг қадимий номлари
Эпиграфика - Безакли ёзув турлари
Хандасий нақш - Геометрик нақш
Марохил - Лола шаклидаги ритмик нақш
Косамон - Коса қўйиш учун мўлжаллаб ишланган токча
Китоба - Эшик ва равоқ тепаларига ёзув ёзиш жойи
Бофта - таноб айланиб ўтиб ҳосил қилган шакл
Марғула - қўш чизиқли гажак, ўсимликсимон нақш элементи
Банд - (новда) ўсимлик банди. Ўсимликсимон нақш элементи
Кундал – меъморчиликда деворга бўртириб ишланадиган безак техникаси
Морпеч – (тожикча Мор – Илон, ўралган) Илон изи шаклидан иборат бўлган ислимий ҳошия нақш
Намоён – форсча сўз бўлиб, кўриниш, манзара демакдир
Турунж - арабча “лимон” деган маънони билдиради. Русча медалон, нақшда композициянинг марказига чизилган нақш тури
Намоён – форсча сўз бўлиб, кўриниш, манзара демакдир
Турунж - арабча “лимон” деган маънони билдиради. Русча медалон, нақшда композициянинг марказига чизилган нақш тури
Калька – французча “калгус” сўзидан олинган бўлиб, чизмачилик, наққошлик ва бошқаларда, нусҳа кўчиришда ишлатиладиган шаффоф қоғоз ёки газмол
Горизантал композиция – бунда композиция элементлари горизантал юзага жойлаштирилади.
Вертикал композиция – фаол, динамик композиция бўлиб, юқорига ўсиш парвоз тасаввурини хосил қилади. Унинг деталлари асосан тик чизиқ бўйича жойлашади.
Сангтарошлик – тошни ўйиб нагшлаш
Шош-Тошкент шахрининг қадимий номларидан бири
Эпиграфика – безакли ёзув турлари
Хандасий нагш – геометрик нагш
Мадохил – лола шакли
Косамон – коса гўйиш учун мўлжаллаб ишланган токча
Китоба – эшик ва равог тепаларига ёзув ёзиш жойи
Замин – таг. Нагшнинг асоси ва энг кўп бўлувчи юза
Do'stlaringiz bilan baham: |