Қўлёзма ҳуқуқида


Сосна мойи – терпен спиртлар аралашмаси, углеводородлар ва таркибида кислород бўлган моддалар (кетон, фенол). Т-66 -



Download 1,28 Mb.
bet14/28
Sana01.06.2022
Hajmi1,28 Mb.
#624454
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
5b35b4709f22c-конвертирован

Сосна мойи терпен спиртлар аралашмаси, углеводородлар ва таркибида кислород бўлган моддалар (кетон, фенол).
Т-66 -таркибида кислород бўлган бирикмалар аралашмаси. Уларнинг 95%-ни диоксан ва пиран қаторининг бир ва икки атомли спиртлари ташкил этади. Ишлаб чиқаришда ҳозиргача бошқа кўпик ҳосил қилувчилар қўлланилмайди.

Турли ўлчамдаги заррачаларни флотация қилиш усуллари


Маъданнинг минерал қисмининг умумий флотацияланиш эҳтимоллиги қуйидаги тенглама асосида аниқланади.
W=W1W2W3 (10)
бу ерда W1,W2,W3 - қуйқадаги заррачаларни пуфакчалари билан тўқнашиш эҳтимоллиги, тўқнашган заррачаларни пуфакчаларга ёпишиш эҳтимоллиги,
заррачаларни кўпикда ушланиши. Қуйқада заррачалрни пуфакчалар билан тўқнашиши заррачаларнинг йириклигига, унинг зичлигига, пуфаклар сони ва йириклигига боғлиқ, флотацион машинанинг аралаштириш тезлигига ҳам боғлиқ.


  1. расм. Заррачаларни йириклигини пуфакчалар билан тўқнашиш эҳтимолининг ўзгариш характерига ва мустаҳкам ёпишқоқлигига таьсири.


  1. тўқнашиш эҳтимоллиги; 2-йиғувчини кам миқорда сарфлаганда ёпишиш эҳтимоллиги, 3-йиғувчини кўп миқдорда сарфлаганда ёпишиш эҳтимоли.

Флотацияланаётган заррачаларни пуфакчаларга ёпишиши заррачаларни ва пуфакни юзасидаги энергияни минимумгача камайишига асосланган.


Майда заррачаларни флотация тезлигини пасайиши уларнинг пуфакчалар билан тўқнашиши эҳтимолининг пастлигига боғлиқ, йирик заррачаларники эса ҳаво пуфакларига ёпишиш эҳтимоллигини ошириш мақсадида зич адсорбцион қатламни ҳосил қилиш зарурдир.
Шунингдек йирик заррачаларни флотация тезлигини пасайиши майда дисперс заррачалар пуфак юзасини ёпиб қўйиши яьни депрессор сифатида тасир этиши билан изоҳланади. Адсорбцион қатламни минимал зичлигида ўрта ўлчамли заррачалар энг флотаактив бўлади (3-расм).
Силвинит маъданлари йирик заррачалик маъданларга тегишли (силвин ва галитни эркин кристаллари йириклиги 1-5 мм). Сильвинни флотация қилинганда анионли йиғувчилар ишлатилганди заррачалир ўлчамининг чегараси 0,2 мм, аминлар қўлланилганда эса - 1 мм.
Калийли ўғитлар ишлаб чиқаришдаги флотациялаш жараёнида заррачаларни ўлчамини 3-4 мм ошириш катта техник-иқтисодий аҳамиятга эга.
Йирик заррачалик KCl ишлаб чиқариш схемасини техник афзалликлари қуйидагилардан иборат. Маъданни майдалаш ва грануляциялаш учун 30-40% га яқин энергия кам сарфланади; агрегатларнинг бирлик қуввати (дастлабки маъдан бўйича юклама 300 т/соат гача) ошади; шлам кам миқдорда ҳосил бўлади,
натижада ювиш учун ва омборда сақлаш учун кам энергия сарфланади, чиқиндининг ва шламни миқдори камайгани учун KCl –нинг чиқими ошади.
Лекин йирик заррачалик силвинни флотациялаш учун қуйидаги шароитлар бўлиши шарт: минералларни юзаси максимал даражада гидрофобланиши; кўп миқдорда аминлар ёки аполяр реагентлар билан биргаликда қўлланилиши, қуйқани аралаштириш тезлигини ва унинг зичлигини пасайтириш, шламнинг салбий таьсирини реагент-модификаторлар қўллаб йўқотиш ёки нейтраллаш, кўпикни секин чўктириш зонаси мавжудлиги, юқори аэрация зарурлиги; кўпикни тез ажратиш, флотация жараёнини бир гуруҳ пуфакчалар орқали ўтказиш.
Йирик заррачали флотациялашнинг зарур шарти силвин доналарининг асосий қисмини 3-3,5мм гача майдалаш.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish