Калийли маъданлар флотациясига шламнинг таьсири
Технологик жараёнда тупроқли минераллар механик диспергациядан кейин заррачалари 30 мкм бўлган ҳолда бўлади. Уларнинг 40%- 1 мкм дан кам бўлади.
Катионактив йиғувчи таъсир этадиган тупроқли шламининг солиштирма юзаси 350-370 м2/г. Тузли шлам сильвиндан ва йириклиги <60мкм бўлган галитдан иборат. Булар қазиб олиш жараёнида минерални майдалашда, ташишда, маъданни флотацияга тайёрлашда ёки флотацион камерада ҳосил бўлади.
4-расм. Тузли шлам билан турли йирикликда бўлган KCl дан аминнинг десорбция изотермалари
1 – синф (-1,6+1); 2 – (-0,5+0,25); 3 – (-0,25+0,125).
Маъданни майдалашда тузли шлам чиқими 6-12% ташкил этади, шламсизлантирилган суспензияда эса, 3-5% дан кам эмас.
Калийли тузларни флотация қилиш жараёнида тупроқли шламни депрессиялаш, уларнинг юзасида катионактив йиғувчиларнинг кучли адсорбцияланишидир. Бу эса аминнинг поляр гуруҳи билан тупроқ минераллари юзасини таьсирига асосланган.
Полидисперс қуйқада тузли ва тупроқли шламнинг миқдори маъдан массасининг 15-18% -ни ташкил этади. Калийли маъданни қайта ишлаганда шлам муаммосининг мураккаблиги бир неча омил билан характерланади.
4-расмда турли йирикликдаги KCl минералининг юзасини гидрофобланишига қўшилган тузли шламнинг таьсири кўрсатилган: йирик заррачаларга физикавий боғланган аминнинг асосий қисми 12% атрофида тузли шлам бўлганда десорбцияланади; аминни йирик заррачалар билан ёпишиш мустаҳкамлиги минимал.
Десорбция даражаси KCl –нинг йириклигига пропорционал.
1,5+1 мм заррачалар учун тузли шлам берилгандан кейин адсорбция (А∙102) 10 маротаба камаяди, 0,25+1,25 мм да эса 2 маротаба, 1,5+1 мм заррачалар учун десорбциядан кейин адсорбцион қатламининг зичлиги 0,5 моноқатлам 0,25+0,125 фракция учун эса 1 моноқатламга тенг. Флотация жараёнида бундай зичликда KCl нинг ажралиши мувофиқ ҳолда 2 ва 93,5% ни ташкил этади.
Моноқатлам аминнинг адсорбцияланган қатламининг зичлиги n (моноқатламда ўлчанади) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
n ГNSм
SM
(11)
бу ерда Г-аминнинг сильвинга адсорбцияси, г/г; N-Авогадро сони (6,023∙1023);
Sм –гидрохлорид аминнинг молекуласи майдони, см2; S - фракциянинг юзаси, см2/г; M- гидрохлорид аминнинг молекуляр оғирлиги.
Юқорида кўрсатилганидек, тупроқли шламнинг депрессияловчи таьсири турли йириклигидаги KCl нинг флотациясига бир хил эмас. Тузли минералларни депрессияси бўш адсорбирланган аминнинг десорбциясига асосланади.
Майда дисперсли тупроқ шлам қўшилганда десорбция изотермаси тузли шламнинг таъсир этиш эгри чизиқларига ўхшаш. Лекин тупроқли шламнинг солиштирма юзаси катта бўлгани учун KCl заррачаларида аминнинг адсорбциясини кескин камайиши тупроқли шламнинг концентрацияси - 0.4-0.6 % бўлганда кўзатилади яьни тузли шламнинг концентрациясига нисбатан 20 маротаба кам.
Do'stlaringiz bilan baham: |