127. Катта илмий ходим илмий унвони ўз мақомига кўра қандай илмий унвонга тенглаштирилади? Д. Ихтисослик бўйича доцент илмий унвонига.
128. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг Аттестат қанча муддат ичида расмийлаштирилади? Д. Бир ой ичида Аттестат расмийлаштирилади.
129. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори неча йил олдин қабул қилинган бўлса, илмий унвондан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди? В. 10 йил олдин
130. ОАК Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилинган якуний қарори неча иш куни ичида апелляция берган шахсларга тақдим қилинади? В. 5 иш куни
131. Талабгорнинг аттестация иши Кенгаш томонидан илмий унвонга тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан қанча муддат ичида ОАКга юборилади? А. 1 ой ичида
132. Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш хуқуқига лицензия неча йил муддатга берилади? С. 5 йил муддатга берилади
133. Нодавлат таълим муассасаларига фаолиятни амалга ошириш хуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади? С. Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари микдорида
134. Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли қайси ўқув йилидан бошлаб жорий этилган? В. 1998-1999 ўқув йили 1 сентябрдан
135. Қайси йилдан бошлаб ОТМларда давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўкитишнинг кундузги шаклида таълим олаётган барча талабаларни стипендия билан таъминлаш жорий этилган? В. 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб
136. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги Қарори қачон қабул қилинган? В. 17.08.2001 йил
137. Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланишидан олдин ОТМ ректори нима ўтказади? Д.Якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси, комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари, битирувчиларга қўйилаётган талаблар, тартиб-интизом тўғрисида семинар - кенгаш ўтказади.
138. “Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳақида”ги Низомда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари нечта йўналишда малака оширадилар деб кўрсатилган? Д. Тўртта йўналишда.
139. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан неча кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади? Д. Ўн кун.