Таъмирлаш инструментлари ва мосламалари.
Жиҳозни тўгри ишлатиш, ТХК ва таъмирлаш кўп жихатдан ушбу ишларнинг ўз вақтида тўлиқ ҳажмда моддий - техника воситалари билан таъминланганлигига боглиқ .
Таъмирлаш моддий-техника воситалариги таъмирлаш инструментлари, мосламалари, eхтиёт қисмлар ва материаллар киради. Моддий техника воситалари иш унумдорлигининг ортишига, таъмирни сифатли ва тез амалга оширишга ёрдам беради.
Мосламаларга айрим деталларни ва механизмларни тозалаш мосламаси, мураккаб деталларни йигиш ва ажратиш съёмниклари, пластмасса масленкалар, ўлчов цилиндрлари киради.
Мосламалар деталларни тез ва мустаҳкам қистириш, йигиш - ажратиш ишларини механизациялашга ёрдам беради. ТХК ва таъмирлашда қўл тискилари, трубалар қистиргичлари, шкив, тишли гилдирак, муфта, тебраниш подшипниклари ажратиш съёмниклари каби мосламлари ишлатилади.
Eҳтиёт қисмлар паркини режалаштириш ва уларни сақлаш
Жиҳознинг иш қобилияти ёки созлигини таъминлаш мақсадида алмаштириладиган таркибий қисмларга eҳтиёт қисмлар дейилади. Жиҳозларни таъмирлашда янги eҳтиёт қисмлардан ёки таъмирланган eҳтиёт қисмлардан фойдаланилади. Олдиндан тайёрлаб қўйилган eҳтиёт қисмлар парки ТХК ва таъмирлашни тезлатиш имкониятини тугдиради.
Деталлар корхонага тайёр ҳолда етказилиши ёки таъмирлаб тайёрланиши мумкин, омбор майдони ва воситаларини тежаш мақ садида деталларни жадвал асосида йил давомида тайёрлаб борган маъқул.
Кичик маҳкамлаш детал (болт, гайка, шайба, шпилка)ларини марказлаштирилган ҳолда, катта миқдорда сотиб олган маъқул.
Тез эскирадиган eҳтиёт қисмлар учун буютрма тузишда тайёрловчи- завод машина ва аппаратнинг ишлатиш ёъриқномасига тез эскирадиган eҳтиёт қисмлар каталоги қўшиб узатилади. Каталогда деталлар гуруҳ ва йигма бирликлар бўйича жойлаштирилган.
Буюртма тузишда деталнинг каталог бўйича тўлиқ рақами кўрсатилади.
Eҳтиёт қисмларни сақлашда уларни шикастланишдан ва занглашдан ҳимоялашга алоҳида eътибор бериш лозим. Масалан: қадоқлаш автоматларининг асосий деталлари зич қогозга ўралади, кичик деталлар тоза яшикларга жойланади. Занглашдан ҳимоялаш мақсадида ингибитор шимдирилган қогозга ўралади.
Бўялмаган деталлар занглашга қарши мойлар билан мойланади.
Eҳтиёт деталлар сараланиб, турлари бўйича стеллаж хоналарига жойлаштирилади, огирроқ деталлар пастда жойлаштирилади.
Подшипниклар рақами бўйича сараланади, мойланади, қогозга ўралади ва рақами бўйича жойлаштирилади. Занжирлар мойланади, қогозга ўралиб, қадами ва узунлиги ёзилган ёзув билан стеллаж хоналарига жойлаштирилади. Понасимон тасмалар, типи бўйича сараланиб, махсус ёзувлар билан биргаликда осиб қўйилади.
Яроқсиз инструмент ва жиҳозларни ҳисобдан чиқариш
Буюртма тузиш учун тайёрловчи - завод ёъриқномасига "Тез ейиладиган ва заҳира деталлар каталоги" илова қилинади.
Ейилган деталлар завод ва ҳисобдор шахс ҳисобидан қуйидаги ҳолларда рўйхатдан чиқарилади:
-тайёрловчи - завод томонидан белгиланган муддат ишлаган деталлар;
- қайта тиклаб бўлмайдиган, синган деталлар;
-бахциз ҳодисалар (ёнгин, зилзила) ва авария натижасида йирик шикастланган жиҳозлар;
- маънавий эскирган жиҳозлар.
Жиҳознинг ишга яроқсизлиги бош муҳандис (раис), бош механик (ёки бош eнергетик), бош технолог (ишлаб чиқариш мудири), лаборатория мудири, бош ҳисобчи, касаба уюшмаси раисидан иборат комиссия томонтдан аниқланади.
Комиссия томонидан тузилган актда жиҳознинг тайёрланган йили, инвентар рақами, корхонага келтирилган вақти, ишга туширилган вақти, бухгалтерия журнали бўйича қиймати, ўтказилган капитал таъмирлар сони ва харажатлари кўрсатилади. Шунингдек, актда рўйхатдан чиқариш сабаблари ҳам ўз ифодасини топиши лозим.
3 нусхада тузилган акт тасдиқланмагунча жиҳозни демонтаж қилиш ва ажратиш ман қилинади.
Тасдиқдан сўнг, жиҳоз демонтаж қилинади, яроқли деталлари олинади, қолганлар металломга топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |