9.3-расм. Горяев сеткасида меандра чизиғи бўйича эритроцитларни ҳисоблаш. а-меандра; б-қизил билан белгиланган хар майда квадратдаги саналадиган эритроцитлар, қайси бир икки томонда ва унинг ичкарисида тўлиқ жойлашганлари.
Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Дафтарингизга ишни мақсади ва бажарилиш тартибини расмийлаштириб ишни хулосаланг.
9.2.1-тажриба: Қон айланиш тизимининг морфофункционал хусусиятлари Ишнинг мақсади: Қон томирларининг тузилиши ва бажарадиган вазифалари билан танишиш.
Керакли жиҳозлар:Қон томирларининг тузилиши ва бажарадиган вазифалари тасвирланган плакатлар.
Ишнинг мазмуни: Юрак маромда ишлагани туфайли қонни қон томирлар бўйича узлуксиз ҳаракатлантириб туради. Бундай ҳаракат натижасида қон қуйидаги функцияларни бажаради:
1) кислород ва карбонат ангидрид гази, озиқ моддалар ва модда алмашинуви маҳсулотларини ташийди,
2 ) ички секреция гормонларини ташийди.
Қон томирлар тизими юрак, артериялар, веналар ва капиллярлар сингари мураккаб тузилмалардан ташкил топган. Томирлар тизими организмда бошқа аъзолар каби муҳим вазифани бажаради. Томирлар ичидаги қон ва лимфа, ҳужайра ва тўқималарнинг ҳаёти учун зарур бўлган моддаларни етказиб беради ва шу билан бирга уларнинг таркибидаги организмга керак эмас моддаларни маълум аъзоларга (буйракларга) олиб боради, Демак, томирлар тизими қон томирлар тизими, лимфа тизими ва қўшимча тузилмалардан ташкил топган.
Юрак қон тизимининг марказий аъзоси бўлиб, асаб-гормонлар бошқарувининг таъсирида доимо бир маромда қискариб-кенгайиб. организмдаги қон суюқлигини ҳар хил катталикдаги қон томирлар ёрдамида ҳужайраларга ва тўқималарга озиқ моддаларни олиб боради ва бошқа турли қон томирлар оркали юракка қайтиб келади. Шу сабабдан барча қон томирлар икки турга бўлинади:
юракдан чиқиб, бутун гавдага тарқаладиган барча қон томирларига (ичидаги оқаётган қоннинг қандайлигидан қаътий назар) артерия қон томирлари деб аталади;
Артерияларнинг девори уч каватдан тузилган: 1) ташқи қавати бириктирувчи толалардан иборат; 2) ўрта қавати мушак тўқимаси ва эластик толалардан иборат (шу туфайли артериялар катта кон
босимига бардош беради); 3) ички кавати хеч кандай тўсиқларсиз қонни бемалол окишини таминлайдиган ясси ҳужайралардан ташкил топган.
ҳужайралардан ва тўқималардан юракка қон олиб келадиган томирлар эса веноз қон томирлари деб аталади.
Веналардаги босим пастлигидан веналар девори артериялар деворидан юпқа. Веналар ичида қоннинг тескари оқишига тўсқинлик киладиган клапанлари бўлади. Веналарда қоннинг ҳаракат қилиши кўкрак қафасининг сўриб оладиган таъсири остида ва скелет мушакларининг қисқариши туфайли рўй беради. Веналар бўйлаб кон ҳаракатининг бош сабабларидан бири юрак чап коринчасидаги колдик қисқаришининг к у ч и хисобланади.
Капиллярларнинг деворлари бир қават эпителиал ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, улар орасида юлдузсимон қисқарувчи хужайралар жойлашган. Одамлар ва сут эмизувчи хайвонларнинг капиллярлар деворлари катта микдордаги сув билан унда эриган тўйимли моддалар ва моддалар алмашинувининг охирги маҳсулотлари учун ўтказувчан ва улар орқали алвеоляр эпителия хужайралари ва капиллярларнинг эпителиал ҳужайралари орасида хамда капиллярлар жойлашган тўқима билан капиллярларни эпителиал хужайралари орасида газлар алмашади.
Булардан ташқари, учинчи, яъни юрак қон айланиш доираси ҳам мавжуд, бу доира артерия ва вена қон томирларидан тузилган. Юрак деворининг веначалари тўғридан-тўғри юракнинг ўнг бўлмасига қуйилади.
Қон ўзининг организмдаги ҳаракатида мураккаб йўлни - кичик ва катта қон айланиш доираларини босиб ўтади. Кичик қон айланиш доираси юракнинг ўнг қоринчасидан бошланади.
Бу ердан вена қони ўнг ва чапга тармоқланадиган ўпка артериялари бўйлаб ўпкага киради. Ўпка артериялари капиллярларга ирмоқланади. Бу капилярлар ўпка альвеолаларини ўраб олиб, бу ерда вена қони СО2 дан озод бўлади.