нуклонлар чиқиши (битта протон ёки нейтрон, иккита протон);
кластерлар чиқиши (12C дан 32S гача бўлган ядролар).
Радиоактив парчаланиш қонуни.
Радиоактив парчаланиш назарияси Резерфорд ва Соддилар томонидан яратилган. Бу назарияни яратишда улар қўйидаги гипотезага асосланган: радиоактив парчаланиш спонтан жараён ҳисобланиб, статистик а қонунларига бўйсунади.
Муайян радиоактив моддадаги барча атомлар айни бир вақтда парчаланмайди. Уларнинг баъзиларида бу жараён жуда қисқа вақтда бўлса, бошқаларида эса жуда узоқ вақт давомида содир бўлади. Бундан радиоактив парчаланиш ҳодисаси статистик ҳодиса эканлиги, яъни нотурғун ядрони қачон парчаланишни олдиндан айтиш мумкин эмаслиги ва бу жараён эҳтимоллик қонунилари асосида ўтиши келиб чиқади.
Агарда t вақтда кўп сонли N та радиоактив ядро мавжуд бўлса ва dt вақт ичида ўртача dN та ядро парчаланса, яъни:
dN = -λNdt бу ерда манфий ишора радиоактив ядроларнинг умумий сонини камайишини кўрсатади. Ифодани интеграллаймиз ва куйидаги формулани оламиз:
N(t) = N0e-λt. Табиий радиоактивлик.
Табиий радиоакивлик деб табиатда мавжуд бўлган изотопларда кузатиладиган радиоактивликка айтилади.
Трансуран элементлар.
Трансуран элементлар - Менделеев даврий системасица урандан сўнг жойлашган (тартиб рақами Z>93 бўлган) кимёвий элементлар. Трансуран элементлар нисбатан тез радиоактив парчаланиши туфайли Ер пўстида айтарли миқдорда сакланиб қолмаган. Ернинг ёши 510 йилга яқин, энг узоқ яшовчи Трансуран элементлар изотопларининг ярим емирилиш даври эса 107 йилдан кичик. Ер курраси пайдо бўлганидан бошлаб нуклеосинтез жараёнида ҳосил бўлган. Трансуран элементлар ё бутунлай парчаланиб битган ёки улар миқдори кескин камайиб (1012 мартагача) кетган. Энг узоқ мавжуд бўлувчи Трансуран элементлардан ҳисобланган плутоний (244Ри) нинг табиий минералларида ниҳоятда кичик миқдори топилган. Балки у Ер курраси пайдо бўлган пайтдан бошлаб сақланиб қолгандир. Уран рудаларида нептуний (237Нп) ва плутоний (239Ри) юқлари топилган.
Дастлабки Трансуран элементлар 20-асрнинг 40-йилларида АҚСҲ да Э. Макмиллан ва Г. Сиборг бошчилигида бир гуруҳ олимлар томонидан синтезлаб топилган. Трансуран элементлар нишонни нейтрон оқими ёки зарядланган заррачалар билан нурлатиш йўли билан олинади.