Қисқа ва узоқ мудатли кўриш хотрасини тектириш.
1 – Т О П Ш И Р И Қ :
КЎРИШ ЎТКИРЛИГИНИ АНИҚЛАШ.
Ишнинг мақсади: Кўриш ўткирлигини аниқлашнинг методикасини ўзлаштириш.
Ишни олиб бориш учун зарур бўлган жиҳозлар: Кўриш ўткирлигини аниқлаш учун Сивцев–Головин жадвали, кўрсаткич таёқ, сантиметрли лента.
ИШНИ ОЛИБ БОРИШ
Кўриш ўткирлигини аниқлаш жадвали деворнинг яхши ёритилган ерига ёки махсус лампалар билан ўнга ёруғлик тушурилади.
Текширилувчини жадвалдан 3 м. узоқликда стулга ўтказилади ва унга бир кўзининг олмасини босмаган ҳолда бекитиш кераклиги айтилади.
Текширувчи, ёғоч кўрсаткич билан ҳарфларни кўрсатади, текширилувчи эса уларни айтиши керак. Текширув ўтказишдан юқори қатордаги ҳарфларни айтиб, пастга қараб тушилади (Ҳарфлар алоҳида-алоҳида кўрсатилади).
Кўриш ўткирлигининг кўрсаткичи бўлиб текширилувчи томонидан хатосиз ўқилган қатор ҳисобланади. У ёзиб олинади ва бошқа кўзнинг ўткирлиг аниқлашга киришилади.
Қуйдаги формула билан ҳар қайси кўзнинг кўриш ўткирлиги ҳисоблаб чиқилади.
кўриш ўткирлиги;
текширилувчи билан жадвал орасидаги масофа;
Д – нормал кўз ушбу қаторни тўғри кўриб оладиган масофа.
Жадвалнинг зич томонидан ҳар қайси қатор ҳарфлари учун алохида кўриш ўткирлигининг катталиги, чап томонда эса нормал кўз ўқиб оладиган қатор учун масофа /Д/ берилган.
Масалан, нормал кўз 9 метр узолқликдан ўқийдиган қаторни, текширилувчи 5 метр наридан туриб ўқий олса, унинг кўриш ўткирлиги тенг бузилади.
У = 5 / 90 = 0,2 , яъни нормадан уч баробар кам бўлади.
Ҳар бир талаба иккала кўзининг ўткирлигни аниқлаб, уни дафтарга ёзадилар.
Саволларга жавоб беринг:
а/ Кўриш ўткирлиги деб нимага айтилади?
б/ Нима учун кўз икки нурланаётган нуқтани бир минутдан кам бўлган кўриш бурчаги остида ажрата олмайди?
2 – Т О П Ш И Р И Қ :
КЎРИШ МАЙДОНИНИ АНИҚЛАШ – ПЕРИМЕТРИЯ.
Ишнинг мақсади: Оқ ва рангли кўриш майдонини аниқлаш.
Ишни олиб бориш учун зарур бўлган жиҳозлар: Форстер периметри, периметрик бланк, периметр учун оқ ва рангли чизғич, рангли қаламлар.
ИШНИ ОЛИБ БОРИШ
Ишни бошлашдан олдин дафтарга периметрик бланк чизиш керак (изоҳга қаранг).
Периметр аудиториядаги ёруғлик яхши тушадиган столга ўрнатилади. Текширилувчини ёруғликка орқасини ўгириб ўтказиб, энгакни доира рўпарасидаги махсус тагликка қўйиб, текширилувчи кўз пластинкасининг ўйма нишонига тўғрилаб қўйалади.
Иккинчи кўзни гардиш /қўл билан эмас/ билан беркитиб, периметр ёйига горизонтал ҳолатда қўйиб, кўриш ўткирлига текширилади.
Текширишнинг асосий шарти бўлиб ёйнинг марказидаги оқ нуқтага кўзни ҳаракатсиз қилиб тўғрилашдир. Текширувчи ёйнинг ички юзаси бўйлаб марказдан четга қараб оқ ва рангли маркани секин четга суриб ҳаракатлантиради.
Текширилувчи кўзни ҳаракатсиз ҳолда кўраётган рангли маркаларнинг рангини айтиши керак, текширувчи периметр ёйининг градусларига мос келадиган нуқталарни периметрик бланкка туширади, қачонки у махсус рангдаги маркани кўрса.
Периметр ёйини 900 Сга айлантириб, юқори ва пастки кўриш ўт-кирлиги ўлчанади. Худди шундай усул билан ёйни ўнг ва чапга 450 С айлантириб, кўриш майдонини ўлчайди.
Бланка туширилган нуқталар ўзига мос рангдаги чизиқлар билан бирлаштирилади. Олинган кўпбурчаклар текширилувчининг кўриш майдони-чегарасини кўрсатади. Олинган периметрик расмни плакатда берилган . оқ, қора ва рангли кўриш кўрсаткичлари, нормал кўриш майдонининг чегаралари билан солиштирилади.
Саволларга жавоб беринг:
а/ Кўриш майдони деб нимага айтилади?
б/ Нима учун тўр қаватнинг периферик бўлимлари рангларни қабул қилмайди?
Т О П Ш И Р И Қ :
КЎР ДОҒНИНГ МАВЖУДЛИГИНИ АНИҚЛАШ .
(МАРИОТТО ТАЖРИБАСИ).
Ишнинг мақсади: Кўр доғни аниқлаш.
Ишни олиб бориш учун зарур бўлган жиҳозлар: Мариотто расми.
ИШНИ ОЛИБ БОРИШ
Ўнг қўлга (ёки чапга) Мариотто расми олинади, ундаги қора фондда крестча ва доира шакли акс эттирилади. Агар Мариотто расм бўлмаса, унда оқ қоғозга крестча ва ундан 8 см масофада доира расми чизилади.
Расмни ўнг қўлга олиб, уни олдинга чўзган ҳолда кўз даражасида жойлаштирилади. Чап кўзни қўл билан беркитиб, диққат билан ўнг кўзни доирага тўғирлаб (доира бурунга қаратилган ҳолда) секин-аста расм кўзга яқинлаштирилади.
29-30 см. масофада крестча кўзга кўринмай қолишига ишонч ҳосил қилинади, чунки унинг акси кўр доғга тушади.
Мариотто тажрабасини тушунтирувчи схема чизилиб ўрганилади.
Саволларга жавоб беринг.
а/ Тур кабатникаси участкаларга "кўк" ва "сариғ" доғ деб ном олган?
б/ Мариотто тажрибаси нимани исботлайди?
Do'stlaringiz bilan baham: |