Командалар ойнаси ишлагандан сўнг фойдаланувчи клавиатурадан командаларни киритади ва Enter тугмасини босади. Натижада экранда командалар натижалари ёки хатолар хақидаги маълумотлар акс эттирилади.
Команда – Matlab тизимининг стандарт жойдаги оъекти бўлиб, қуйидагича форматга эга:
<команда> <мазмуни>,
Бу ерда:
<команда>- команданинг стандарт номи;
<мазмуни> - хар бир команда учун аниқлаштирилади ва келтирилмаслиги хам мумкин.
Matlab тизимининг командалари рўйхати Matlab/бош папкасида келтирилган.
Ўзлаштириш оператори – икки турга булиниди.
Ошкор ўзлаштириш оператори:
ans
Константалар – Matlab тилининг хисоблаш жараёнида ўзгармас қийматга эга объекти бўлиб, қуйидагиларга бўлинади:
1.Сонли константалар:
бутун;
хакикий;
комплекс:
2.Мантиқий константалар ( True (рост) ёки False(ёлғон))
Символ(белги) кўринишдаги константалар (апостроф ичига олинган белгиларнинг ихтиёрий кетма-кетлиги).
Ўзгарувчилар – Matlabнинг хисоблаш жараёнида ўз қийматини ўзгартирувчи объектлардир.
Ўзгарувчилар оддий ўзгарувчилар ва массивларга бўлинади.
Функциялар – ички ва ташки функцияларга ажралади.
Ички функция – Matlab тилининг стандарт номи объекти бўлиб, ёпиқ қавслар ичидаги параметрлар асосида амаллар бажарилади.
Функцияга мурожаат унинг номи оркали қуйидагича амалга оширилади:
[y1,y2…..]=<функция номи> (х1,х2……). Бу ерда:
<функция номи> - функциянинг стандарт номи.
х1,х2….. – кирувчи параметрлар рўйхати.
y1,y2….. – чикувчи параметрлар рўйхати.
Асосий математик функциялар рўйхати билан help elfun командаси ёрдамида танишиш мумкин.
Ифодалар – Matlab тилининг объекти бўлиб, операциялар орқали ўзгармаслар, ўзгарувчилар ва функцияларнинг маънога эга бўлган тўпламидир. Ифодалар арифметик, мантиқий ва символли каби турларга бўлинади.
Операциялар – матрицаларни кўшиш, айириш, кўпайтириш, даражага кўтариш, ўнг ва чап бўлиш ва х.к.лар бўлиб, улар хақидаги маълумотларни help ops командаси оркали олиш мумкин.
Топшириқлар Арифметик ифода қийматини хисобланг ва олинган натижани келтирилган жавоб билан таккосланг