Углерод диоксидининг МЭА эритмасидаги эрувчанлигига температуранинг таъсири
3-жадвал
№
|
Кўрсатгичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
Миқдорлар
|
1.
|
Темпратура
|
Келвин
|
303
|
348
|
413
|
2.
|
VCО2
|
м3 CО2 / м3 эритма
|
38.8
|
28.83
|
7.39
|
Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, температуранинг ортиши углерод диоксидининг МЭА эритмасида эрувчанлигига тескари таъсир кўрсатар экан.
Mоноэтаноламиннинг 20,3% МЭА ли эритмасини 298 К температурада углерод диоксидини абсорбсиялаш қобилиятига углерод диоксидини улушли босимини таъсири қуйидаги 4-жадвалда кўрсатилган.
Углероддиоксидининг 20,3% ли эритмасидаги эрувчанлигига углероддиоксиди улушли босимининг таъсири
4-жадвал
№
|
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
Миқдорлар
|
1.
|
ПCО2
|
МПа
|
0.025
|
0.101
|
0.294
|
2.
|
VCО2
|
м3 CО2 / м3 эритма
|
44.3
|
51.7
|
59.1
|
Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, углерод диоксидининг улушли босимини ортиши бу газнинг ютилишига ижобий таъсир этар экан.
Mоноэтаноламиннинг 20,5 (масс.) % ли эритмасининг музлаш температураси 267 К, атмосфера босимидаги қайнаш температураси 374,8 К га тенг. МЕА эритмасининг бундай хоссаларидан фойдаланиб, углерод диоксидининг абсорбсиясини нисбатан паст температурада (303 К — 313 К) ларда, регенератция жараёнини эса эритманинг қайнаш температурасида олиб борилади. Газ аралашмасини углерод диоксидидан талаб даражасида чуқур тозалашга эришиш учун эритмани чуқур регенерацияцига эришиш мақсадида регенерацияни нисбатан паст босим 0,25-0,3 МПа да ва юқори температура 393 К - 403 К да олиб борилади. Бундай шароитда углерод диоксидини эритмадаги миқдори 7,5-8 CО2 / м3 эритмани ташкил этади. Пастроқ босим ва температураларда углерод диоксидининг регенерацияланиш даражаси пасаяди. Аксинча, юқорироқ босим ва температурада эса регенерация ва қайнатгичларнинг пастки қисми коррозияси кескин ортиб кетади.
Синтез газини углерод диоксидидан тозалаш учун ҳар хил юттиргичлар: Mоноэтаноламин, поташ, трибутилфосфат эритмалари ва бошқалар ишлатилади. энг кўп ишлатиладиган юттиргичлардан бири моноэтаноламин ҳисобланади.
Азот-водород аралашмасини СО2 дан моноэтаноламиннинг сувли эритмаси билан тозалаш қуйидаги реакция асосида боради:
2RNН2 + CО2 + H2О = (RNН3)2CО3
(RNН3)2CО3 + CО2 + H2О = 2RNН3HCО3
Бу эрда: R=СН2-СН2OH билан боғланган группаси.
Азот-водород аралашмасини углерод диоксидидан моноэтаноламин (МЕА) ёрдамида тозалаш бўлимининг схемаси қуйидаги расмда кўрсатилган. Конвертирланган газ биринчи боскичда 35°С ҳароратда 20%-ли МЕА-нинг сувли эритмаси билан сўғориладиган абсорберга сўнгра 12%-ли МЕА эритмаси билан сўғориладиган иккинчи абсорберга боради. Қолган СО2 ва СО газларини тозалаш учун каталитик тозалашга юборилади:
СО2+4Н2 СН4+2Н2О СО+ЗН2 СН4+Н2О
Углерод диоксиди билан туйинган ва иситигичда (3) қиздирилган МЕА эритмаси 112-124°С ҳароратда ва 2,5-3,0 кгс/см2 босимда регенерацияланади. Ажралиб чиққан газлар десорбсия газлари (асосан СО2 газлар) карбамид цехига юборилади. Регенерацияланган МЕА эритмаси совутилиб абсорберга юборилади.
Қуйидаги расмда газларни ва эритмаларни анализ қилиш назорат нуқталари келтирилган. (K1 – K8)
1- va 2- тозалаш босқичга берилган газларнинг таркибидаги СО2, СmHn, О2, СО, СН4 миқдори аникланади. ( K1, K2, K3 )
Десорбцияланган СО2 газининг таркиби (K8) да аниқланади.
Mоноэтаноламин эритманинг таркибидаги СО2 нинг ва МЭА-нинг миқдори (K4 ва K7) нуқталарда аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |