Лаборатория иши № 1
Мавзу: Дифмонометрли сарф ўлчагичнинг ишлаш принципини
ўрганиш.
Ишдан мақсад:
Сарф ўлчагичларда дифмонометрларни қўлланилиши,
ишлаш
принципи, ўрнатилиш усулларини ўрганишдан иборат.
Назарий қисм
Сарф ўлчашнинг ушбу усули ўтказиш қувурига ўрнатилган қўзғалма
торайтирувчи қурилма (ТҚ) даги босимлар фарқининг ўлчанаѐтган муҳит
сарфига боғлиқлигига асосланади. Ушбу торайтирувчи қурилма худди
сарфнинг бирламчи ўзгартиргичи сифатида қаралади. Торайтирувчи
қурилмада ҳосил бўладиган босимлар фарқи шкаласи сарф ўлчов
бирликларида даражаланган дифманометр билан ўлчанади. Кўрсатиш
натижаларини масофага узатиш зарур бўлган ҳолларда дифманометр алоқа
симлари иккиламчи асбоб ва бошқа қурилмалар билан боғланган ўзгартиргич
билан таъминланади. Сарф ўлчашнинг усуллари энг кўп
ишлов берилган
усуллардан бўлиб, ушбу усуллар учун торайтирувчи қурилма ва
дифманометрлар дунѐнинг йирик асбобсозлик фирмалари томонидан ишлаб
чиқарилади. Диаметри 300 мм дан катта бўлган ўтказиш қувуридаги газ,
суюқлик ва буғ сарфларини ўлчашда ушбу усулдан фойдаланилади.
Назорат қилинаѐтган муҳит қувурни кесими бўйлаб тўлиб оқиши учун
торайтирувчи қурилмадан ўтишда муҳитнинг фазовий ҳолати ўзгармаслиги
лозим. Назорат қилинаѐтган муҳитдан ажрилиб чиқувчи конденсат, чанг, газ
ва чўкиндилар торайтирувчи қурилманинг яқинида тўпланиб қолмаслиги
керак.
Дифманометр торайтирувчи қурилмага ички диаметри 8 мм дан кам
бўлмаган иккита боғловчи (импульс трубкалари) лар билан уланади.
Боғловчиларнинг узунлиги 50 м гача бўлишига
рухсапт берилади, бироқ
динамик хатоликнинг қиймати ошиб кетиши назарда тутилиб,
уларнинг
узунлиги 15 м дан ошмаган ҳолда ишлатиш тавсия этилади.
1
2
5
3
2
1
4
3
дм
дм
а)
б)
Ўлчаш тўғри амалга оширилиши учун дифманометрнинг киришидаги
босимлар фарқи торайтирувчи қурилма ҳосил қилган босимлар фарқига тенг
бўлиши керак, яъни торайтирувчи қурилмадаги босимлар фарқи
дифманометрга йўқотишларсиз узатилиши керак.
Бу иккала боғловчилардаги суюқлик устунлари ҳосил қилган
босимлар
бир хил бўлганда амалга ошади. Реал шароитларда бу тенглик бузилиши
мумкин. Маслан, газларнинг сарфи ўлчанганда боғловчиларнинг иккаласида
ҳам бир хил конденаст тўпланмайди, аксинча суюқликларни
сарфи
ўлчанганда бир хил газ пуфаклари ҳосил бўлмайди. Ушбу камчиликларни
бартараф этиш учун боғловчилар вертикал ѐки 1:10 дан кам бўлмаган қиялик
бўйлаб ўрнатилади ва уларнинг учларида конденсат ѐки
газ тшплагичи
бўлади. Бундан ташқари иккала боғловчилар тўлдирилган суюқликларнинг
зичликларини фарқ қилишига ва қўшимча хатолик келтириб чиқарувчи турли
хил иситилиш ѐки совутилишдан қочиш учун жуда яқин қилиб ўрнатилади.
Битта торайтирувчи қурилмага бир нечта дифманометрлар уланиши
мумкин. Бунда бир дифманометрнинг боғловчиларини бошқасиники
билан
уланишига рухсат берилади.