психологик тренингнинг самарадорлиги бир томондан, иштирокчиларнинг фаол қатнашишлари ва ўзларини эркин ҳис қилишларига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, 6у нарса, бошловчи -тренер шахсининг хусусиятларига бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тренер ёш бўлса ва унда социал психологик тренинг ўтказиш тажрибаси етишмаса, у ўзига хос ва мос аудиторияни топиб ишлаши, бирданига катталар гуруҳида, номаълум кишилар билан ишлашдан ўзининг тийиши керак. Чунки агар у ўз амалий фаолияти бошидаёқ мағлубиятга учраса, кейинчалик у ҳеч қачон тренинг машғулотлари ўтказа олмаслиги мумкин. Бу унда шахсий тушкунликни келтириб чиқариб, ўзи ёрдамга муҳтож бўлиб қолиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |