Kvant o'rasidagi elektronlarni minizo’nalar aro o’ptik otishlar


§4. Гетеротузилмаларни тайёрлаш технологиялари



Download 1,04 Mb.
bet16/19
Sana18.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#824534
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Holmatov Alisher

§4. Гетеротузилмаларни тайёрлаш технологиялари

Ҳозирги вақтда монокристалл ярим ўтказгич қатламларини ўстиришда ва турли ҳил яримўтказгичли қурилмаларни тайёрлашда суюқ фазадан йўналишли ўстириш усулидан кенг фойдаланилмоқда. Бу усул битта жараённинг ўзида яримўтказгичли материал ва кўп қатламли тузилмалар олиш имкониятини беради.


Асосан яримўтказгичли йўналишли қатлам, p-n гомо- ва гетероўтишлар асосидаги кўп қатламли тузилмалар олиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
1) молекуляр-нур эпитаксия усули;
2) газ фазасидан ўстириш усули;
3) суюқ фазадан ўстириш усули.
Бу усуллар билан нисбатан паст температура ва босимларда яримўтказгичли монокристал қатлам ва асбоблар тизимини ўстириш мумкин.
Биринчи усулда яримўтказгич қатламларини юқори вакуумда ~10-10 мм симоб устунида ўстирилади. Махсус вольфрамдан тайёрланган чанглагичларга қиздириш йўли билан модда атом ёки молекулаларининг оқими ҳосил қилинади. Бу оқим юқори вакуумда йўналиши маълум бўлган тагликка ўтказилади. Ўстириш жараёни ЭҲМ ёрдамида бошқарилади.
Молекуляр эпитаксия усулида нисбатан юпқа, нанометрлар татибидаги қатламлар ўстирилади. Бу усул жуда мураккаб техник ускуналарни талаб этади. Жараёнлар юқори вакуум шароитида олиб борилади.
Биринчи гетероўтишлар газ фазасидан ўстириш усулида олинган. Лекин бу гетероўтишлар хоссалари “идеал” гетероўтишлар хоссаларидан фарқ қилган ва электрон – ковак гетероўтишнинг тешилиш кучланиши кичик бўлган.
Ҳозирги вақтда суюқ фазадан ўстириш усули турли хил яримўтказгичли гетероўтиш асосидаги кўп қатламли тузилмалар олишда жуда кенг қўлланилмоқда. Бунинг сабаби бу усулда олинган p-n гетероўтишларнинг хоссалари “идеал” гетероўтишлар хоссаларига жуда яқин бўлганлиги, юқори кучланишли p-n гетероўтиш олинганлиги ва йўналишли қатлам ўстирадиган қурилманинг анча соддалигидир.


1. Суюқ фазадан йўналишли қатлам ўстириш.

Суюқ фазадан йўналишли қатлам ўстириш-кристаллографик йўналиши маълум бўлган тагликка суюқ аралашмали эритмадан яримўтказгичли кристалларни ўстириш усулидир. Бунда ўстирилган қатламни кристаллографик йўналиши таглик кристаллографик йўналиши билан бир хил бўлади.


Суюқ фазадан ўстириш усули, суюқ аралашмали эритмани тўйинтириш йўлларига қараб, синфларга бўлинади (18-расм). Қатлам ўстирадиган қурилмалар хилига қараб ўстириш берк ёки очиқ тизимда амалга оширилади. Очиқ тизимда ўстириш жараёни инерт газ атмосфераси оқимида берк системада эса кавшарланган ампулада амалга оширилади.

18-расм. Суюқ фазадан ўстириш усулларининг асосий классификациялари.


йўналишли қатламларни ва галлий арсенид – алюминий арсенид тизимидаги гетероўтишларни олиш усуллари 1968 йилда Америка олими Нельсон томонидан ишлаб чиқилган. Яримўтказгичли материалларни ўстиришда эритувчи сифатида эриш температураси пастроқ бўлган металлардан фойдаланилади. Эритувчи метални танлашда яна шунга эътибор бериш керакки, бу металл ўстирилаётган қатламнинг кристалланиш жараёнида ёт аралашма бўлмаслиги керак.
Галлий арсенид ва қатламларни ўстиришда металл-эритувчи сифатида тоза галлийдан фойдаланилди. Қисқача галлий арсенид қатлами ўстириш технологиясини қурайлик. 19–расмда галлий-мишьякнинг фаза диаграммаси кўрсатилган.

19-расм. Галлий-мишьяк фаза диаграммаси. 1-солидус соҳасининг шартли белгиланиши.

Агар эритувчи аралашмани температурагача қиздириб, кейин галлий арсенид таглик билан туташтирсак, нуқта фазавий диаграмманинг ликвидус чизиғида ётгани учун температурада системада мувозанат сақланиб қолади. Системани нуқтагача совутсак, аралашма тўйинади ва ундан галлий арсенид ажралиб чиқиб, тагликда юпқа қатлам ўса бошлайди. Ўсган қатлам қалинлиги суюқ аралашма ҳажмига, кристалланишнинг бошланғич температурасига, совутиш тезлиги ва интервалига боғлиқ бўлади.


Ўстирилган қатлам сифатига қуйидаги омиллар таъсир қилади: эритма-аралашмани совутиш тезлиги; бошланғич кристалланиш температураси; аралашма ҳажми ва таглик юзаси орасидаги муносабат; таглик юзаси ҳолати; жараёнда ишлатиладиган материалларнинг тозалиги; температурани бошқаришнинг аниқлиги; материалларнинг чизиқли кенгайиш коэффициенти; жараённи давом этиш вақти ва бошқалар.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish