Квант кучайтиргичлар


§1.8.2. Лазер нурланишининг когерентлиги



Download 0,87 Mb.
bet5/10
Sana29.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#591585
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Квант маърузалари 2021й.

§1.8.2. Лазер нурланишининг когерентлиги


Лазер нурланиши когерент нурланиш. Бу когерентлик хусусиятининг бирламчи сабабини “лазер” сўзининг маъноси билдириб турибди, яъни ёруғликни мажбурий нурланиш ёрдамида кучайтириш демакдир. Мажбурловчи ёруғлик нурланиши ва мажбурланган ёруғлик нурланиши айнан бир хил параметрларга эга бўлган нурланишлардир. Уларнинг частоталари, фазалари, тарқалиш йўналишлари бир хил. Бу нурланишларнинг электр майдон кучлан-ганлиги векторлари бир хил текисликда тебранадилар, яъни улар бир хил қутбланган нурланишлардир.
Демак, лазер нурланишининг ихтиёрий, исталган икки нуқтасидаги электромагнит тебранишларнинг фазалар фарқи вақт бўйича ўзгармасдир. Шунинг учун когерентликни вақтий ва фазовий когерентликларга ажратиш мумкин. Вақтий когерентлик деганда, лазер нури дастасининг бирор нуқтасида икки турли вақт оралиғидаги электромагнит тебранишнинг фазаларининг фарқи ўзгармаслигини тушиниш мумкин.
Фазовий когерентлик деганда, айнан бир вақтнинг ўзида лазер нури дастасининг ўзида лазер нури дастасининг бирор кесими юзасидаги икки турли нуқталардаги электромагнит тебранишларнинг фазалари фарқининг ўзгармаслиги тушинилади.
Реал шароитларда лазер нурланишининг фазаси ва частотаси вақт ўтиши билан, ёки фазодаги кузатиш нуқталарининг ўзгариши билан ўзгариши мумкин. Шунинг учун лазер нурланиши дастасининг когерентлик даражасини характерловчи махсус кўрсаткичлар кирити-лиши мумкин. Буни биринчи ҳолда электромагнит тўлқинларнинг вақт бўйича ўзаро корреляцион функцияси
Ф1() (113)

орқали амалга оширса бўлади. Бу ерда вақт бўйича ўртачалаштириш амалга оширилади.


Иккинчи ҳолда лазер нурланишини икки нур дастасига ажратиб ва бу нур дасталарининг турли оптик йўлларни ўтгандан сўнг учратиш натижасида олинган интерференцион манзаранинг
Ф2 (114)
кўринувчанлик коэффициенти билан характерласа бўлади. Бу ерда Imax ва Imin-интерференцион манзарадаги ёруғликнинг максимал ва минимал қийматлари. Абсалют когерент нурланиш учун Ф1 ва Ф2 коэффициентларнинг максимал қиймати бирга тенг. Агар икки электромагнит тўлқинларнинг фазаларининг фарқи тасодифий равишда ўзгарса Ф1 ва Ф2 коэффициентларнинг қиймати нолга интилади.
Лазер нурланишининг когерентлик даражаси кўп факторларга боғлиқ. Булар фаол муҳитнинг вақт ўтиши билан параметрларининг ўзгариши, оптик резонатор элементларининг акустик ва механик таъсирлар натижасида тебранишлари натижасида лазер нурлани-шининг спектри кенгаяди. Бу кенгайиш асосида лазердан чиқаётган электромагнит тўлқинларнинг тебранишларини қуйидаги
Е( t)E0( )cost( t)

қонуниятга бўйсунади десак, у ҳолда нисбий ( ,t) фазанинг t0 моментдан бошлаб ўзгаришлари 2t га пропорционал равишда рўй беради ва
ког (115)
вақтдан сўнг 2 га тенг бўлади. Бу шундай характерли вақтки, бу вақт фарқининг ичида икки электромагнит тўлқинлар ўзаро когерент бўлади. Бу вақтни когерентлик вақти дейиш қабул қилинган. Шу вақт ичида электромагнит тўлқин босиб ўтган йўлни когерентлик узунлиги дейиш қабул қилинган, яъни
Lкогског (116)
Шу вақт фарқи ичида ва шу йўл фарқи узунлигида электро-магнит тўлқинлар оптик резонатордан чиқишдаги тебранишларга синхрон ҳолда тебранади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish