Кузатувчилар томонидан бериладиган саволларга жавоблар



Download 111 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi111 Kb.
#235065
1   2
Bog'liq
10. 12.2019 й. савол жавоб

йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар эгадир.
Сайловнинг кодекси 90-моддасига кўра сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайланиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, қуйидагилар:
содир этилган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар;
сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган фуқаролар;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинмайди.

4.

ЎзМТДП олий раҳбари органи Съездида вилоятдан нечта делегат сифатида иштирок этди?

ЎзМТДП олий раҳбари органи Съездида ҳудудлардан 12 нафардан делегат иштирок этди.

5.

ЎзМТДП олий раҳбари органи Съездда Сурхондарё вилоятидан ОМҚПга кўрсатилган 11 та номзоддан нечтаси делегат сифатида иштирок этган?

ЎзМТДП олий раҳбари органи Съездида 2 нафар делегат сифатида иштирок этган.

6.

Ўзбекистон Республикасида сайловлар қандай қонунлар асосида ўтказилади?

Сайловлар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтказилади.

7.

Бу йилги сайловлар қонуний ўтадими.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида қонуний ўтади.

8.

Бу йилги сайловлар нимага “Янги Ўзбекистон янги сайловлар сари” шиори асосида ўтказилаяпди?

Сўнгги 4 ой мобайнида республикасида олиб борилаётган сайловга тайёргарлик ишлари, ҳақиқатдан ҳам “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиорига хос ва мос тарзда ўтказилаяпти. Биринчидан, жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси яратилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бу йилги сайловни очиқ демократик тарзда ташкил этиш ва ўтказишда катта қадам қўйилгани, энг аввало, бу жараёнда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳақиқатан халққа хизмат қилиш мақсадида янги ташаббусларни илгари сураяпти. Яъни, жамиятда кечаётган ўзгаришлар сиёсий партияларнинг фаолиятида ҳам туб бурилиш ясамоқда, шу ўзгаришлар билан халққа жамият учун муҳим бўлган партия ғоялари билан кириб бормоқда.

9.

Номзодлар учун берилган маблағлар етарли деб ўйлайсизми ва миқдори қанча?

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 100-моддасига кўра, сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори Марказий сайлов комиссияси ва бошқа тегишли сайлов комиссиялари томонидан белгиланади. Номзодлар учун берилган маблағлар етарли деб, ўйлайман. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлигига номзодлар учун 1 млн. сўм, вилоят Кенгашлари депутатлигига номзодлар учун 2 млн. сўм ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун 10 876.000 сўмдан маблағ ажратилган.

10.

Сайловолди ташвиқоти қандай тартибда олиб борилмоқда?

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси кўра, сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.
Ташвиқотлар омма, халқ олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида, шунингдек, ташвиқот ишлари оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали, босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилмоқда.
Ташвиқот даврида уни олиб боришнинг ушбу Кодексда тақиқланмаган бошқа турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланилиши мумкин.

11.

Сайловлар якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Сурхондарё вилоятидан кўрсатилган 11 та номзоддан нечта депутат сайланади биласизми.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 11 та номзод кўрсатилган. Депутатлар сайланиши бўйича тахминим йўқ, чунки депутатларни халқ, яъни сайловчилар овози хал қилади.

12.

2014 йилги сайловларда Сурхондарё вилоятиданЎзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига неча депутат сайланган?

2014 йилги сайловларда партиямиздан Сурхондарё вилоятиданЎзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига вилоятимиздан депутат сайланмаган.

13.

Сайловларда сайловчилар партияни ёки номзодни ёқлаб овоз берадими?

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси кўра, сайловчилар партия дастури ва сайловолди дастуридаги ғоялар, шиорларини ёқлаб, партиядан кўрсатилган номзодлар учун овоз беради

14.

Бошқа партиялар билан ҳамроҳлигингиз ва муносабатингиз?

Биз фақат ЎзМТДП партияси Устави, дастури ва сайловолди дастури асосида фаолиятимизни олиб борамиз. Сайловолди дебатларида, партиямиз нашри “Миллий тикланиш” газетаси ва сайтимизда бошқа партияларга ўз муносабатимизни билдириб боряпмиз.

15.

Бу йилги сайловолди жараёнларда шоулар ва намойишлар ўтказилди?

ЎзМТДП томонидан партиявий тарғиботни ташкил этиш мақсадида барча ҳудудларда митинглар, аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди.

16.

Партия дебатлари фақат Республика телевидениеларда ўтказилаяпдими?

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси кўра, сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида партия дебатлари республика ва маҳаллий телевидениелар орқали барча ҳудудларда ўтказилмоқда.

17.

Партия тарғибот баннерлари ҳозирда нечта ўрнатилган ва режа?

Партия тарғибот баннерлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлари учун 225 та ўрнатилди. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари номзодлари учун ҳозирда 210 та ўрнатилган ва 28 та ўрнатилиши режалаштирганмиз.

18.

Халқ сайловлардан нимани кутаяпди?

Халқ сайловлар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси кўра, очиқ, ошкора, шаффоф ва қонуний ўтишини кутяпти.



19.

Сиз депутатликка номзодингизни қандай тартибда қўйдингиз?

Мен партияга аъзо бўлганимга кўп йиллар бўлди. Унинг турли тадбирларида фаол қатнашардим. Аҳоли билан учрашувлар жараёнида менда депутат бўлиш истаги пайдо бўлди. Уни партия ташкилоти раҳбарларига айтганимда улар менинг фикримни қўллаб-қувватлашди. (вилоят Кенгаши депутатлигига номзод вилоят партия ташкилоти, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлигига номзод туман (шаҳар) партия ташкилоти орқали кўрсатилади). Номзодим партиянинг Съездида маъқулланди.
Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг тегишли органлари томонидан амалга оширилади (вилоят номзодлари ҳудудий партия конференцияларда тасдиқланади).

20.

Сизнинг сайловчилар билан учрашувингиз қандай ўтказиляпти?

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига (48-модда) кўра сайловчилар билан учрашувлар депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Сайловчилар билан учрашувларни ўтказиш жойи ва вақти ҳақида округ ёки участка комиссиясига маълум қилинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.
Номзод ёки унинг ишончли вакили бошқа номзод ёки унинг ишончли вакили билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.

21.

Оммавий ахборот воситаларида чиқишингизга шароит яратилганми? Охирги марта қачон чиқиш қилдингиз?

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига (46-модда) кўра ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланиши белгиланган.
Бу борада муаммо йўқ, республика ва вилоят телерадиоканаллари орқали чиқиш қилиб турибман. Баъзан ўзлари таклиф қилишади, баъзан партия ташкил қилиб беради. Уларда ўтказилаётган дебатларда фаол қатнашяпман.

22.

“Фейсбук” ва бошқа ижтимоий тармоқларда саҳифангиз борми?

Албатта бор. Айниқса, “Фейсбук”, “Инстаграм”дан кенг фойдаланаман. Унга ўзимнинг сайловолди Дастуримни эълон қилганман. Сайловчилар билан ўтказилган учрашувларимни ёритиб бораман. Бу тарғиботнинг энг осон ва энг арзон, самарали тарғибот услуби.

23.

Кўп овоз олиш учун тарғиботнинг қандай усулларидан фойдаланяпсиз?

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига (46-модда) кўра сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди дастуримни тарқатиш, суратим туширилган календар ва буклетлар, флайерлар, плакатлар тарқатиш орқали. Кўчаларга суратим тушурилган баннерлар ўрнатилган. Бундан ташқари ижтимоий тармоқлардан ҳам кенг фойдаланаман.

24.

Депутат бўлсангиз қандай ишларни амалга оширмоқчисиз?

Агарда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлигига сайлансам партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошираман. Сайловолди дастурида белгиланган қонун лойиҳаларини тайёрлаш, турли дастурлар ва янги концепцияларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этаман.

25.

Сайлов кодекси кеч қабул қилингани қийинчилик туғдирмаяптими?

Йўқ, қийинчилик туғдирмаяпти. Сабаби, мамлакатимизда сайлов жараёнларини ўтказиш бўйича миллий қонунчилик тизими шакллантирилган. Сайлов кодексида сайлов қонунчилигига оид мавжуд бешта қонун бирлаштирилди. Шунингдек, Сайлов кодексига кўплаб янгиликлар киритилди. Биринчидан, Сайлов кодексини ўзим яхши ўрганиб чиқдим. Иккинчидан, партия Марказий Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига номзодлар учун (партиянинг вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларни партиянинг вилоят Кенгаши, туман (шаҳар) депутатлигига партиянингг туман (шаҳар) бўлими) 3 кунлик ўқув-семинарлар ташкил этилди. Уларда Сайлов кодекси бўйича маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” (957-сон)ги 2019 йил 11 октябрдаги қарорига асосан 20 октябридан
20 ноябригача “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилди. ОАВ ва турли тарғибот тадбирларида ҳам Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти кенг ёритилмоқда.

26.

Партиянгиз структураси ҳақида гапириб беринг

Сеъзд – ЎзМТДП Марказий кенгаши – ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши – туман ва шаҳар Кенгашлари – БПТлар (Бошланғич партия ташкилотлари)

27.

Номзодларнинг нечи фоизи аёлларни ташкил этади?

ЎзМТДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодларнинг 56 нафарини, яъни 37 фоизини аёллар ташкил қилади.

28.

Номзодликка қўйилган 30 фоиз аёллар номига қўйилганми?

Йўқ, нмоига қўйилмаган. Аксинча, партиямиз сафидаги аёл номзодлар партия лойиҳалари ва ўтказилган тадбирлардаги фаоллиги, ташаббускор ва халқ ичида обрў-эътиборга сазовор бўлгани учун номзоди кўрсатилган.

29.

Сизнинг партиянгизда сайловолди тарғиботлари қандай ташкил қилинмоқда?



Бу йилги сайлов тарғиботлари аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ, янгича руҳда, янги форматларда ташкил қилинди. Ўн минглаб аҳоли иштирокида шаҳар кўчалари бўйлаб тарғибот митинглари ўтказдик. Митинглар эскича ўта расмий, зерикарли шаклда эмас, кўнгилочар шоу тарзларида ўтказилди ва давом этмоқда.
Бундан ташқари, ходимларимиз хонадонма-хонадон юриб, аҳолини сайлов жараёнлари билан яқиндан таништириб бормоқдалар. Шунингдек, Олий таълим муассасаларида таълим олаётган биринчи курс талабалари билан “Менинг биринчи овозим” тадбирлари ташкиллаштирмоқда.

30.

Сайлов кунига қадар режалар қандай?



Сайловларга кенг аҳоли қатламини жалб қилиш, кўпроқ овоз олиш мақсадида Митинглар, номзодларнинг сайловолди ташвиқот тадбирлари ташкил этиш. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот олиб боришдан иборат.



31.

Шундай тадбирларни режа асосида ўтказаяпсизми агар режа асосида ўтказаётган бўлсангиз биз ҳам бирорта митингингизни бориб кўрсак бўладими?

Албатта, бориб кўришингиз мумкин. 2019 йил 11 декабр куни .... шаҳрида (туман маркази ёки маҳаллада) навбатдаги Митинг ташкил этилиши режалаштирилган.

32.

Тарғибот тадбирларингизга маблағларингиз етадими?

Маблағ масаласида муаммо йўқ. Ҳар бир номзодга Марказий сайлов комиссияси томонидан тарғибот материалларни тайёрлаш учун маблағлар ажратилган. Ҳаттоки, уларнинг тарғибот жараёнида қилинадиган харажатлари учун жумладан, транспорт воситалари ва шунга ўхшаш бошқа харажатларга ҳам маблағ ажратилган.

33.

Партия ташкилотида аудит борми?



Албатта бор. Партия Марказий кенгашида аудит тузилган.

34.

Кўчаларда ўтказилаётган митинглар учун тегишли ташкилотлардан рухсат оласизларми ёки ўзларингиз тўғридан-тўғри ўтказаверасизларми?

Албатта, хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, тегишли ташкилотларни хабардор қиламиз. Лекин ҳеч ким бу ишимизга монелик қилган эмас.

35.

Депутатликка номзодларни қандай танлайсиз?

Йиллар давомида партия фаоллари орасидан заҳиралар шакллантирилиб борилади. Шу заҳира асосида муносиблари Кенгашда ўрганилиб, Конференцияда мандат - овоз бериш йўли билан тасдиқланиб, партия Сеъзди кун тартибига киритилади. Партия Сеъзди қарори билан Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилади.

36.

Номзодлар танланишида қандай усуллардан фойдаланилади?

Номзодларни танлашда партия ташкилоти Кенгаш аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олинади.

37.

Номзодлар ичидан нолойиқлари қандай ажратилади?

Номзодни танлашда партиямиз аъзоси эканлигига, фаоллиги, ташаббускорлиги, ўз ҳудудида обрў-эътиборга эга эканлигига ҳам эътибор берилади.

38.

Нечта номзод қайтарилди, унинг сабаби нимада?

Ҳар бир окрукка кўрсатилган 5 нафар заҳира номзодлардан бир нафари танлаб олинади. Қолганлари заҳира номзод сифатида рўйхатда туради.

39.

Сизнинг партиянгиз томонидан кузатувчилар сайлов участкаларига юбориладими?



Ҳа, улар ҳар бир участкасига партия ўзининг бир нафардан кузатувчи ва ваколатли вакилларини шакллантирган. Уларга сайлов округлари томонидан рўйхатга олиниб, уларга гувоҳнома берилади ва сайловда иштирок этади.

40.

Сайлов участка комиссияларидаги партиянгиз аъзоларининг иштироки қандай амалга оширилади?



Партиямиз аъзоси мабода сайлов участкаси ёки сайлов округи аъзоси бўлса, улар партия ташкилоти туман ёки шаҳар Кенгаши раиси номига партия аъзолигидан вақтинча чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Бизда бу жараён бўйича ишлар амалга оширилган, аризалар асосида партия сафидан вақтинчалик чиқарилган.

41.

Молиявий харажатлар ким томонидан назорат қилинади?



Ушбу харажатлар вилоят Кенгашининг Ижроия қўмита аъзолари, шунингдек, Марказий кенгаш томонидан онлайн назорат қилинади. Йилига бир марта махсус ҳисоб рақами ва ушбу маблағлар харажати Ҳисоб палатаси орқали ўрганилади.

42.

Партия томонидан кузатувчилар учун семинар-тренинглар ўтказилганми?



Албатта, кузатувчилар, ваколатли вакил ва партия номзодлари учун ҳам семинар-тренинглар ўтказилди. (Уларга фото альбомлар кўрсатилди)

43.

Тренерлар учун маблағ тўланадими?



Бу йилги сайловларни юқори савияда ўтказиш мақсадида 3 нафар ходимимиз партия Марказий Кенгаши томонидан 10 кун мобайнида ўқитилди. Уларнинг ўқиш билан боғлиқ барча сарф-харажатлари партия Марказий кенгаши томонидан тўлаб берилди.




Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish