«Тасдиклайман» Жондор тумани 33-умумий ўрта таълим мактаби директори
_____________________ Н.Камолов
Жондор тумани ХТБга қарашли 33 – умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
БАЁНИ
9-ноябрь 2020 йил Қовчин МФЙ
Йиғилиш раиси:
|
33-умумий ўрта таълим мактаби директори Н.Камолов
|
Йиғилишга таклиф этилганлар
|
33-умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси
|
|
|
Кун тартибидаги масала
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-ноябрдаги ПҚ-4884 сонли “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори ҳақида мактаб педагогик жамоасига маълумот бериш;
Йигилишни мактаб директори Н.Камолов очиб, кун тартибидаги масала юзасидан маълумотлар берди.
Шундан сўнг ММИБДЎ Ҳ.Шариповага сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-ноябрдаги ПҚ-4884 сонли “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорини жамоага ўқиб берди. Шундан сўнг жамоа томонидан қарор муҳокамага қўйилиб, ўрганиб чиқилди: 2021-йил 1-августга қадар болаларни мажбур бепул бир йиллик тайёрлаш ҳамда бошланғич таълим ўқув дастурларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш; халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш; умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти, таянч ва вариатив ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш; халқ таълими ходимларининг малака ошириш жараёнини “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида узлуксиз малака оширишини назарда тутувчи тизимга айлантириш; уч ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вахирлиги билан биргаликда олий таълим ташкилотлари ҳамда ҳудудий марказларнинг педагог кадрлар малакасини ошириш ўқув режаларига синф раҳбарларини тайёрлаш бўйича ўқув модулларини киритиш вазифалари назарда тутилган.
Ушбу Қарорга илова тарзида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури ҳам ишлаб чиқилган.
Йиғилиш кун тартибидаги масалани атрофлича мухокама килиб
Қарор килади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-ноябрдаги ПҚ-4884 сонли Қарори маълумот ва ижро учун кабул килинсин.
Ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан таргибот-ташвикот ишларини олиб бориш мактаб маънавий-маърифий ишлари буйича директор ўринбосари Ҳ.Шарипова хамда мактаб ўқув тарбия ишлари буйича директор ўринбосари З.Ражабовга юклатилсин
Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Йиғилиш раиси : Н.Камолов
Котиба: Ҳ.Шарипова
Do'stlaringiz bilan baham: |