Гистохимиявий атипизм. Усма хужайраларини гистохимиявий хусусиятлари шу хужайраларда оксиллар, буларни баъзи актив гурухлари, рибонуклеопротеидлар билан дезоксирибонуклеопротеидлар, гликоген, липидлар, мукополисахаридлар, оксидловчи - кайтарувчи ферментлар, баъзи эстеразалар алмашинувининг бошкача булиб колиши билан таърифланади. Усма тукимасини функционал атипизми уни кандай тукимадан келиб чикканлигига, шунингдек морфологик ва гистокимёвий атипизм даражасига караб турли даражада ифодаланган булади. Усма кайси тукимадан келиб чиккан булса, шу хужайраларига ухшашлигини саклаб колади. Кам дифференцияланган усмаларни морфологик жихатдан аниклаш жуда кийин. Дифференцияланган усмалар тукима хужайраларининг функционал хусусиятларини саклаб колади.
Метастазлар, яъни иккиламчи усма тугунлари, бирламчи тугунга ухшаш тузилишига эга булади. Метастазлардаги хужайралар анаплазияси турли даражада булади. Усмалар лимфоген, гематоген, контакт ва периневрал тиркишлар оркали таркалади.Имплантация – (контакт метастазланиш) - хавфли усма хужайраларини сероз бушликлар ва шиллик пардаларга таркалиш усулидир.
Рецидивланиш – олдин жаррохлик йул билан олиб ташлаган усма урнида ёки нур билан даволашдан кейин йуколиб кетган усмани урнида яъна усма пайдо булишидир. Хавфли усмалар хеч качон хавфсиз усмаларга айланмайди. Хавфсиз усма хавфли усмага айланиши мумкин. Усма ва усма хужайраларини хавфли тусга кириши ёки малигнизация (лотинча malignus –хавфли деган суздан олинган) деб шунга айтилади. Усмани организмга курсатилган таъсири махаллий ва умумий булиши мумкин.
Усмани махаллий таъсири унинг табиатига боглик. Хавфсиз усма кушни аъзоларни суриб куяди, хавфлилари уша аъзоларни босиб емирилади, кон кетишига сабаб булади, аъзоларнинг кобикларини емириб, чикариш йулларини кисиб куяди. Усмалар, хусусан, хавфли усмаларнинг организмга курсатадиган умумий таъсирини энг ёркин ифодаларидан бири кахексиядир.
Кахексияда касалларни ташки куриниши характерли булади. Касаллар жуда озиб - тузиб кетади, тери ости ёг тукимаси булмайди, кузлари ич-ичига тушиб кетади, териси курук, буришган, корни ичига тортган булади.
Усма вужудга келишидан илгари организмда усма олди жараёнлар вужудга келади. Баъзи рак олди жараёнларининг тезрок, бошкалари секинрок ва мукаррар (облигат) рак олди жараёнлари ва факультатив рак олди жараёнларига булинади.
Купинча ракга йугон ичакни полипози, сут безининг кистоз мастопатияси, сурункали меъда яраси, бачадон буйни эрозияси олиб келади, рак олди жараёнларининг колган хамма хиллари факультатив жараёнлардир, яъни рак хосил булишига анча камрок сабаб булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |