Курс ишини тайёрлаш бўйича тавсиялар Талабаларга аналитик геометрия фанидан курс ишлари қуйидагича ташкил қилинади: чизиқларни ясаш, сиртларни ясаш уларнинг геометрик жойлашиши, кесимлари турли хил характеристикаларини Powerpoint, Maple дастурларидан фойдаланиб чизилади, уларни презентация кўринишида тайёрлаб топшириш талаб қилинади. Курс иши мавзуларини ўзлаштириш жараёнида таълим сифати узлуксиз назорат қилинади ва ёзма ҳисобот топширилади.
Аналитик геометрия фани бўйича тахминий курс иши мавзулари:
1. Планиметрия масалаларини векторлар методи билан ишлаш
2. Стереометрияда векторлар методи
3. Текисликда координаталар методи
4. Математика, табиат ва техникада иккинчи тартибли чизиқлар.
5. Текисликда алмаштиришлар ёрдамида функция графикларини ясаш.
6. Текисликда геометрик алмаштиришлар ва уларнинг қўлланилиши.
7. Геометрияда ва табиатда симметрия.
8. Иккинчи тартибли чизиқларнинг оптик хоссалари.
9. Иккинчи тартибли чизиқлар планеталарнинг траекториялари сифатида
10. Учбурчаклар. Учбурчакларда метрик муносабатлар.
11. Фигураларнинг ички, ташқи ва чегаравий нуқталари.
12. Циркул ва чизғич ёрдамида ясашлар.
13. Циркул ва чизғич ёрдамида ясашларда алгебраик методлар. Математика тарихидаги уч қизиқарли масала.
14. Қавариқ фигуралар.
15. Кўпёқли бурчаклар ва сферик кўпбурчак.
16. Тригонометрик учёқлик ва сферик учбурчак.
17. Мунтазам кўпёқлар.
18. Масофа ва уни ўлчаш.
19. Юза ва уни ўлчаш.
20. Кўпёқларнинг тенгдошлиги.
21. Фазода координаталар методи
22. Кесмани берилган нисбатда бўлиш.
23. Эгри чизиқ тенгламалари.
24. Эгри чизиқнинг параметрик тенгламалари.
25. Эгри чизиқнингкесишиши.
26. Текисликда тўғри чизиқларнинг умумий тенгламаси.
27. Тўғри чизиқларнинг бурчак коэффициенти. Тўғри чизиқлар орасидаги бурчак.
28. Текисликда тўғри чизиқларга доир асосий масалалар.
29. Текисликда координаталар системасини алмаштириш.
30. Векторларнинг скаляр кўпайтмаси.
31. Векторларнинг вектор кўпайтмаси.
32. Векторларнинг аралаш кўпайтмаси.
33. Скаляр, вектор ва аралаш кўпайтмаларнинг координаталардаги ифодаси.
34. Фазода координаталар.
35. Фазода чизиқ ва сиртларнинг тенгламалари.
36. Фазода координаталар системасини алмаштириш.
37. Текислик тенгламалари.
38. Текисликнинг нормал тенгламаси.
39. Текисликларнинг ўзаро вазияти.
40. Фазода тўғри чизиқ тенгламалари.
41. Фазода тўғри чизиқ тенгламаларилар ва текисликларнинг ўзаро вазияти.
42. Фазода тўғри чизиқ тенгламаларилар ва текисликларга доир асосий масалалар.