2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“БАНК ҲИСОБИ ВА АУДИТ” КАФЕДРАСИ
КУРС ИШИ
ТЎЛОВ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА БАНКЛАРНИНГ
ИШТИРОКИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Бажарди: БХА-5 гуруҳ
магистранти Шокиров Ф.
Илмий раҳбар: З.Умаров
ТОШКЕНТ – 2014
3
Мундарижа:
Кириш. ............................................................................................................. 4
1. Тўлов тизими ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти. ................................ 5
2. Тўлов тизимини ташкил этишда банкларнинг иштироки .................... 13
3. Банкларда тўлов тизимини ташкил этиш ва улар бўйича ҳисоб-
китобларни амалга ошириш ................................................................................. 16
Хулоса. ........................................................................................................... 27
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. ......................................................... 29
4
Кириш.
Республикамизда банк тизими ва унинг фаолияти жаҳон андозаларига
тобора яқинлашиб бормоқда. Банк тизимини эркинлаштириш ва эркин
рақобат шароитига мослаштириш кўзда тутилган бир қатор ҳужжатлар қабул
қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк
тизимини янада эркинлаштириш ва уни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари
тўғрисидаги» Фармони чиқарилиб, унда «Молия-банк тизимини ислоҳ қилиш
сиёсатини такомиллаштириш, унинг кўпроқ аниқ-ойдинлигини таъминлаш,
иқтисодиётда тўловлар ва хисоб-китоблар механизмини мустахкамлаш
бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши» лозимлиги белгилаб берилган эди. Бу
вазифанинг бажарилиши айнан тўлов тизими билан боғлиқдир. Шунинг
учун, аввало, тўлов тизими тушунчасини кўриб чиқамиз.
Иқтисодиётда турли мулкчилик шаклларига тегишли бўлган компания
ва фирмалар фаолият кўрсатиб, улар доимо бир-бири билан узвий боғлиқдир.
Чунки корхона ва ташкилотлар бир-бирлари билан олди-сотти
муносабатларини ўрнатадилар, бу муносабатлар ўзаро ҳисоб-китоблар
орқали ҳал қилинади. Бу ҳисоб-китобларни ўтказиш учун маълум бир тизим
мавжуд бўлиши лозим. Агар ўзаро ҳисоб-китоб қилаётган фирмага битта
банк хизмат кўрсатса, тўловлар жуда тез ва содда схемада ўтказилади, яъни
ҳисоб-китоблар бир банкнинг ичида бажарилиб, бир корхона ҳисобварағидан
иккинчи корхона ҳисобварағига маълум бир суммани ўтказиш орқали
бажарилади. Агар ҳисоб-китоб қилаётган фирмалар турли банк хизматидан
фойдалансалар, у ҳолда тўловни бир банкдан иккинчи банкка ўтказиш учун
маълум бир тўлов тизимидаи фойдаланишга тўғри келади. Бу тўлов тизими
арзон, қулай шу билан бирга хавфсиз ҳам бўлиши лозим. Агар тўлов тизими
ривожланган бўлса, ундан фойдаланиш суръати ҳам ошиб боради.
Тўлов тизимлари турли шаклларда ташкил этилади, лекин уларнинг
мақсади доимо битта, яъни аҳолига ва хўжалик субъектларига ўз пул
маблағларини бир банкдаги ҳисобварақдан бошқа банк ҳисобварағига тез
ўтказиб беришни таъминлашдир. Тўловчи ва тўловни олувчи учун муқобил
йўл бўлиб нақд пул орқали ҳисоб-китоб қилиш ёки бартер бўлиши мумкин.
Лекин бундай ҳисоб-китоблар кўп ҳолларда чекланган бўлади.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |