Юридик шахсларни ажиратиб олиш
Мавзуни давом эттирар эканмиз ушбу соха вакилларининг бу ҳақдаги фикр ва мулоҳазаларига бевосита қизиқиб, тўхталиб ўтмоқчимиз.
Б. Ибратов ва Н. Ш. Саид-Газиевлар ажиратиб юборишда юридик шахс муассисларининг хоҳиш-истаги бирламчи аҳамият касб этишини таъкидлашади.
У. Эрназаровнинг таъкидлашича, корхонани тугатиш ва қайта ташкил этиш корхона мол-мулки эгасининг ёхид суд ёки хўжалик суди қарорига биноан амалга оширилади.
Ҳ. Раҳмонқулов ”бу масалани ҳал қилишда янги Кодексда судга кенг ваколат берилади. Масалан, агар юридик шахс белгиланган муддатда қайта ташкил этилмаса, суд ваколатли органнинг даъвоси бўйича юридик шахснинг бошқарувчисини тайинлайди, ушбу вазифани бажаришни унга топширади” деб ҳисоблайди.
Ш. Т. Нуриддинованинг фикрича, бу ўринда юридик шахсни қайта ташкил этишда биринчи навбатда муассасаларнинг қарори бирламчи хусусиятга эга бўлади. Зеро, тижоратчи юридик шахсларни қайта ташкил этишда, ваколатли давлат органларидан олинадиган розилик ҳам айни муассисларнинг қароридан сўнг амалга оширилади.
Демак, қайта ташкил этиш жараёнининг вужудга келишидаги эркни изҳор этиш ташкилий-ҳуқуқий тусга эга бўлади ва мулкий хусусиятга эга эмасдир.
С. С. Гулямов ажиратиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишни амалга ошириш қуйидаги асосий босқичларда ўтиш муҳим деб ҳисобланади:
1. Ажиратиб юбориш иштирок этаётган жамиятлар ўртасида қўшилиш тўғрисидаг шартнома тузиш.
2. Қўшилиш тўғрисида шартнома ва ўтказиш далолатномасининг ажиратиб юборишда иштирок этаётган жамиятлар ҳар бирининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланганлиги тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши.
3. Ажиратиб юборишда иштирок этаётган жамиятлар акциядорларининг биргаликдаги умумий йиғилишида янги пайдо бўлган акциядорлик жамиятининг уставини тасдиқлаш ва кузатив кенгашига сайлов ўтказиш.
4. Ажиратиб юбориш даврида жойлаштириладиган қимматли қоғозлар эмиссияси ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳисоботни давлат рўйхатидан ўтказиш.
С. Н. Братусьнинг ёзишича, ажиратиб олиш ажиратиб юборишнинг бир тури бўлиб, бунда бир юридик шахсга иккинчиси қўшилади ва иккинчи юридик шахс бекор бўлса, биринчиси ўзининг мавжудлигини сақлаб қолади ва ўз фаолияти доирасини кенгайтиради ёхуд ўзгартиради.
И. Б. Зокиров юридик шахсни ажиратиб олишда бир юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уни ажиратиб олаётган юридик шахсга ўтади ҳамда ажиратиб юборилган юридик шахс ўзининг мустақил равишда фаолият юритишини тўхтатади, - деган хулосага келади.
Мазкур фикрларга қўшилган ҳолда айтиш мумкинки, ажиратиб олиш юридик шахсларни қайта ташкил этишнинг ўзига хос усули сифатида бир ёки ундан кўп юридик шахсларнинг бекор бўлиши ва бошқа бир юридик шахс таркибига сингиб кетиши ва натижасида шу юридик шахснинг қайтадан ташкил этилиши билан боғлиқ ташкилий муносабатлар мажмуини англатади.
Юридик шахсларни ажиратиб олиш ва АЖларини бирлаштириш ўртасида фарқлар мавжудлиги юридик адабиётларда қайд этилган. Жумладан, С. С. Гуломовнинг фикрига кўра, бир ёки бир нечта жамият фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа жамиятга ўтказиш – жамиятни бирлаштириш ҳисобланади.қайта ташкил этишнинг бу шаклини ўтказиш жараёни “Акциадорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 97-моддасида белгиланган. У ажиратиб олишда қўлланиладиган жараённи эслатади, лекин бу ерда ажиратиб олиш тўғрисида эмас, балки бирлашиш тўғрисидаги шартнома имзоланади.2
Мас, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари. Юридик шахслар фуқаро (фуқаролар) томонидан (мас, хусусий корхона, масъулияти чекланган жамият, нотариал контора каби шаклларда), Юридик шахсларнинг ўзлари томонидан (мас, ўзга аксиядорлик жамиятининг аксияларини сотиб олиши йўли билан, Юридик шахслар бирлашма ёки уюшма иттифоқларига бирлашиши орқали), давлат томонидан (мас, оператив бошқарувга асосланган таълим муассасасини ташкил қилиш, давлат молмулки бўлган корхона очиқ аксиядорлик жамиятига айлантирилаётган пайтда аксияларнинг бир қисми давлатнинг ўзида қолган ҳоллар) таъсис етилиши мумкин. Улар, ўз навбатида, ташкил қилинган Юридик шахснинг муассислари (таъсисчилари) ҳисобланадилар. Шунингдек, ЎзРда Юридик шахснинг таъсисчиси чет ел фуқароси, чет ел компанияси (Юридик шахси) ҳам бўлиши мумкин. Қоидага кўра, устав жамғармасининг миқдори таъсис етилаётган Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилаётган пайтда 150000 AК.Ш долларидан ортиқ ва улушнинг камида 30 фоизини чет ел инвесторининг ҳиссаси ташкил еца, бундай Юридик шахс — қўшма корхона, агар юз фоиз улуш чет еллик инвесторга тегишли бўлса, бундай Юридик шахс — хорижий корхона ҳисобланади. Aйни вақтда бундай мулкий сензлар маҳаллий Юридик шахсларга ҳам ўрнатилган. Чунончи, масъулияти чекланган жамиятнинг , хўжалик ширкатининг устав фонди жамиятни, ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган енг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлмаслиги керак. Aйни вақтда Юридик шахсларнинг мулкий маблағлари соҳасида айрим чеклашлар ҳам мавжуд. Мас, Юридик шахснинг бир тури бўлган сиёсий партиялар хайрия ёрдамини фақат Ўзбекистон Республикаси Юридик шахс лари ва фуқароларидан оладилар (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апр.даги "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги қонуни). Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти еркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонуни (2000 йил 25 май)га кўра, Ю.шлар қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланишлари мумкин. Шунингдек, айрим фаолият турлари билан фақат рухсатнома (лицензия) орқали шуғулланишга иўл қуиилади (ЎзРнинг 2000 йил 25 майдаги "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонуни). ЎзР Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги қарори билан "Aмалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати" белгиланган. Уларга, жумладан, атом енергетикаси объйектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш, геодезия ва харитаграфия фаолияти, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш, ноширлик, тиббий, нодавлат таълим муассасалари фаолияти кабилар киради. Aйни вақтда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасига кўра, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва еркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг , миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади. Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш ҳам тақиқланади.
Фикримизча, бу ўринда ФКнинг 49-моддасида қайта ташкил этиш шакли сифатида белгиланган “ ажиратиб олиш” ва “ Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 97-моддасида назарда тутилган “бирлаштириш” юридик шахсларни қайта ташкил этишнинг бир хилдаги ташкилий – ҳуқуқий муносабатларини ифодаловчи конструкция ҳисобланади ва бу атамаларнинг бир-биридан фарқи хусусида эмас, уларнинг “ ажиратиб юбориш” дан фарқи ғақида фикр юритиш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли, ажиратиб юборишда ажиратиб олишдан фарқли равишда ўзаро бирикаётган икки ёки ундан ортқ юридик шахснингт мустақил фаолият юритиши тугатилади ва улар ҳуқуқ субъекти сифатида бекор бўлиб, уларнинг негизида янги ҳуқуқ субъекти пайдо бўлса, ажиратиб олишда битта субъектга бир ёки ундан ортиқ юридик шахснинг бирикиши натижасида, улардан биринчиси ўзининг юридик шахс сифатида мақомини сақлаб қолгани ҳолда, қайта ташкил этилади ва иккинчи юридик шахс ҳуқуқ субъети сифатида фаолиятини тугатади. Бироқ иккала ҳолатда ҳам қўшимча қиймат хосил қилишга қаратилган ҳуқуқий муносабатлар эмас, балки фақат мавжуд ҳуқуқ субъекти фаолиятини бекор қилиш ва янгиларини вужудга келтириш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар юзага келади ва шу жиҳатдан ҳам уларнинг иккаласи қайта ташкил этиш деб номланадиган ўзига хос фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар занжирида муҳим ўрин тутади.
Эътироқ этиш лозимки, ажиратиб олиш (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 97-моддасига кўра бирлаштириш) нинг ташкилий жараёнлари Фуқаролик Кодексда ўз ифодасини топмаган.Бироқ, “Акциядорлик жамиятларива акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 97-моддасида бирлаштириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар тизими ифодаланган. Мазкур нормага биноан, бирлаштирилаётган жамият ва бирлаштириб олаётган жамият бирлашиш тўғрисида шартнома тузадилар, унда бирлашишнинг тартиби ва шартлари, шунингдек, бирлаштирилаётган жамиятнинг акцияларини бирлаштириб олаётган жамиятнинг акциялари ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айрбошлаш тартиби белгилаб қўйилади. Ҳар қандай жамиятнинг кузатув кенгаши бирлашишда иштирок этаётган ўз жамиятининг умумий йиғилиши хукмига бирлашиш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисидаги ва бирлашиш шартномасини тасдиқлаш ҳақидаги масалани киритади. Бирлаштирилаётган жамият кузатув кенгаши ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳам акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этади.
Мазкур жамиятлар акциядорларнинг қўшма умумий йиғилиши уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалани ҳам акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этади.
Бир жамият бошқа жамиятга бирлашганда ўтказиш далолатномасига мувофиқ бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ажиратиб олган жамиятга ўтади.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, юридик шахслар ажиратиб юбориш ва ажиратиб олиш шаклида қайта ташкил этиш жараёнлари билан боғлиқ ташкилий муносабатларни, айниқса, қайта ташкил этилган юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқи субъектлилигини белгилашни аниқлаш ва бу ҳолатларнинг ҳуқуқий механизми ва самарадорлигини ошириш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришларни киритиш, ажиратиб юбориш ва ажиратиб олишнинг ташкилий-ҳуқуқий жихатларини янада аниқлаштириш, ФКда ҳам мозмун-мохиятини аниқ ёритилиши ва тугал мазмун ифодаланиши зарур деб ўйлайман.
Турли вазирлик ва идораларга, юридик ва жисмоний шахсларга берилган, бутун жамият доирасида ўзларининг асосий мақсадли моҳиятига мос равишда фойдаланилаётган ерлар мамлакатнинг ердан фойдаланишини ташкил этади.
Лекин қабул қилинган Фармоннинг кўлами жуда кенг. Бунда барча юридик ва жисмоний шахсларга ўзлари эгаллаган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқи берилади. Ерларни хусусийлаштиришдан мақсад нима? Шуни айтиш керакки, бундан кўзланган энг асосий мақсад айрим таҳлилчилар тушуниб-тушунмай айтаётганларидек давлат бюджетини қўшимча даромад билан тўлдириш эмас.
Юридик шахс — фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларининг субъйектлари ҳисобланувчи корхона, муассаса, ташкилотлар. ЎзР фуқаролик қонунчилигига кўра, Юридик шахс ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида молмулкка ега бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу молмулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга ега бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотдир. Юридик шахс лар мустақил баланс ёки сметага ега бўлишлари керак.
Ўзбекистон Республикасининг ФКда Юридик шахсларнинг қуйидаги 2 тури фарқланади:
1) тижоратчи ташкилотлар, яъни фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган ташкилотлар. Мас, хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари;
2) тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, яъни фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ташкилотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |