ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ МУХАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛТЕТИ
‘’инновацион иқтисодиёт КАФЕДРАСИ’’
«Микроиктисодиёт.Макроиктисодиёт» фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу; Пул кредит сиёсатининг монетаристик назарияси ва Ўзбекистонда қўлланилиши имкониятлари
Бажарди; Расулов Асржаҳон Молия 163–19 гурух талабаси
Илмий рахбар;инновацион иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси Н.Жалилова
ҚАРШИ-2020
М У Н Д А Р И Ж А
КИРИШ
Ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатининг мақсад ва тамойиллари..................................................................................................6
1.1 Пул-кредит сиёсатининг мақсади..........................................................6
1.2 Инфляцион таргетлашга ўтиш босқичи...............................................9
Инфляциятаҳлили......................................................................................12
2.1 Макроиқтисодий шароитларнинг нархлар даражасига таъсири.....12
2.2 Ялпи ички маҳсулот дефлятори.........................................................17
Пул-кредит сиёсатининг инструментларидан фойдаланиш ва унинг
трансмиссион механизмлари таҳлили......................................................18
3.1 Банк тизими ликвидлилиги ва унга таъсир этувчи омиллар............18
3.2 Пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизми таҳлили...........22
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилганадабиѐтлар рўйхати
Иловалар
КИРИШ
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг янги босқичида амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (келгуси ўринларда Марказий банк) мақсад ва вазифалари, институционал тузилиши тубдан қайта кўриб чиқилди. Пул-кредит сиёсати мантиқан янги тамойиллар асосида юритиладиган бўлди. Хусусан, мамлакатда ички нархлар барқарорлигини таъминлаш вазифаси Марказий фаолиятининг устувор мақсади сифатида белгиланди.
Валюта сиёсати ва пул муомаласини тартибга солиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар, янги воқеликда макроиқтисодий соҳада шаклланаётган шарт-шароитлар пул-кредит сиёсатида ҳам муҳим ўзгаришларнинг амалга оширилишига асос бўлди.
Ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг паст ва барқарор даражаси таъминланиши макроиқтисодий мутаносибликнинг муҳим омили бўлиб, мамлакатда ижтимоий ҳолатни яхшилаш, инвестицион фаолликни ривожлантириш ва таркибий ислоҳотларни ошириш учун зарурий шароит яратади.
Ички нархлар барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз давомий пул-кредит сиёсатининг юритилиши аҳоли ва бизнес вакиллари даромадлари харид қобилиятини сақлаб қолиш, уларнинг ишлаб чиқариш, инвестиция, жамғариш ва истеъмол борасида қарорлар қабул қилишлари учун қулай иқтисодий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Иқтисодиётда ички нархлар барқарорлигини таъминлаш билан
бирга Марказий банк томонидан мамлакатимизда банк ва тўлов тизимини
ривожлантириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар келгусида
иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаб боради.
Таъкидлаш жоизки, фақатгина пул-кредит сиёсатида амалга ошириладиган ислоҳотлар иқтисодий ўсишнинг асосий манбаи бўла олмайди. Пул-кредит чоралари асосан қисқа муддатли аҳамият касб этиб, иқтисодиётдаги ялпи талаб ва таклиф ҳажмларидаги қисқа муддатли тебранишларни юмшатиш ва ишлаб тафовутларини1 қисқартиришга хизмат қилади.
Иқтисодий ўсишнинг фундаментал асосларини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигини ошириш, энергия истеъмолини пасайтириш, иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялаш ҳамда унинг ташқи шароитларга боғлиқлигини камайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш вазифалари, ўз навбатида, тизимли таркибий ислоҳотларни ва самарали солиқ-бюджет сиёсатини амалга оширишни тақозо этади.
Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари Марказий банк учун ўрта муддатли истиқболда дастурий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу ҳужжат орқали Марказий банк кенг жамоатчиликка пул-кредит соҳасидаги ўз мақсадларини эълон қилади.
Асосий йўналишларда пул-кредит сиёсати қайси тамойилларва усуллар
Орқали амалга оширилиши ёритилади, иқтисодий ривожланишнинг ички ва ташқи шароитлари ҳамда инфляцион жараёнларга баҳо берилиб, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг таҳлили ва прогнозлари келтирилади.
Ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатини юритишда инфляция даражасини пасайтириб бориш билан бирга инфляцион таргетлаш режимига ўтиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш Марказий банкнинг диққат-эътиборида бўлади. Шу нуқтаи назардан, Марказий банк пул-кредит сиёсати ўрта муддатли истиқболда “ўтиш давридаги” пул-кредит сиёсати режимида амалга ошириб борилади.
Келгуси даврда пул-кредит сиёсати оралиқ ва операцион мақсадларини белгилашда истиқболга йўналтирилган тамойилларга асосланилади. Пул-кредит сиёсати инструментлари фақатгина бозор механизмлари такомиллаштирилиб, уларни қўллашда молиявий активларнинг нархига (price based approach) таъсир этиш усулларидан фойдаланилади.
Бунда пул-кредит соҳасидаги қарорларни қабул қилишда кенг қамровли макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлар таянилади. Ўрта муддатли истиқболда ташқи ва ички иқтисодий шароитлар ўзгаришининг турли сценарийлари ишлаб чиқилади ва уларнинг ички нархларга таъсири баҳолаб борилади. Ишлаб чиқариш тафовути (output gap) – иқтисодиётнинг мавжуд ишлаб чиқариш салоҳияти билан амалдаги ишлаб чиқариш ҳажмлари орасидаги фарқ.
Марказий банк томонидан 2019–2021 йилларга мўлжалланган асосий йўналишларида пул-кредит сиёсати юритишнинг асосий ва хатарли (муқобил) сценарийлари ишлаб чиқилди.
Ушбу сценарийларда ташқи ва ички шароитларнинг турли омиллар таъсирида ўзгариши ва уларга жавобан Марказий банк томонидан амалга Ошириладиган чора-тадбирлар келтирилган.
Пул-кредит сиёсатининг келгуси йилларга мўлжалланган асосий йўналишларини белгилаш билан бир қаторда Марказий банк бу борадаги
Мақсади ва ҳаракатларининг уйғунлиги ҳамда давомийлигини таъминлаб боради. Бу, ўз навбатида, олдиндан баҳолаш мумкин бўлган иқтисодий шароитларни яратиб, олиб борилаётган пул-кредит сиёсатига аҳоли ва бизнес субъектлари ишончини орттиради ҳамда унинг самарадорлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |