Психик тараққиётнинг куйидаги қонуниятларини фарқлаш мумкин:
1. Психик ривожланишнинг нотекислиги. Ҳар қандай шароитда, ҳатго
таълим ва тарбиянинг энг қулай шароитларида ҳам шахснинг турли психик
белгилари, фукциялари ва хусусиятлари ривожланишнинг битга
даражасида тўхтаб қолмайди. Боланинг ривожланишидаги айрим
даврларда психиканинг у ёки бу йўналишларида ривожланиш учун
ниҳоятда қулай шароитлар пайдо бўлади ва уларнинг баъзилари
вақгинчалик, ўткинчи характерда бўлади. У ёки бу психик хусусиятлар ва
сифатларнинг ривожланиши учун энг кулай шароитлар бўлган ёш
даврлари
сензимив давр
дейилади. (Л.С. Виготский, А.Н. Леонтьев).
Масалан; 1 ёшдан 5 ёшгача нутқнинг ривожланиши, кичик мактаб
ёшида ўқитувчининг сўзи, 15-20 ёш математик тафаккур ривожланиши
учун сензитив давр ҳисобланади.
2. Психиканинг интеграцияси қонуни. Инсон психикаси ўз тараққиёти
давомида тобора кўпроқ яхлитлик, бирлик, мустаҳкамлик ва доимийлик
хусусиятларини касб эта боради. Н.Д. Левитовнинг кўрсатишича, кичкина
бола психик жиҳатдан турли фрагментар психиқ ҳолатнинг кичик бир сис-
темага уюштирилганидан иборатдир. Психик ривожланиш психик
ҳолатнинг аста-секин ўсиб, шахс хислатларига айланишини англатади.
18
3. Пластиклик ва компенсация имконияти. И.П. Павлов фақатгина
тегишли таъсир кўрсатилса, ҳамма нарсани яхши томонга ўзгартириш
мумкинлигини таъкидлаб, нерв пластиклигини кўрсатиб ўтган. Таълим-
тарбия шароитида боланинг психикасини мақсадга мувофиқ ўзгартириш
имконияти нерв системасининг ана шу пластиклишга асосланади.
Пластиклик компенсация учун ҳам йўл очиб беради.
ОНТОГЕНЕЗНИНГ ИЛК БОСҚИЧЛАРИДА ИНСОННИНГ
ПСИХИК РИВОЖЛАНИШИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАР
2.1
Илк болалик мактабгача ва кичик мактаб ёши даврида психологик
ривожланиш хусусиятлари.
Гўдаклик даври - бу боланинг ҳимоясиз, кам ҳаракат, атрофидаги
ҳодисаларга жуда кам реакцияси бўлган боладан жуда жадал равишда
ривожланадиган, фаол, тез илғайдиган, ҳаракатчан. ёрдамга чақира
оладиган қувноқ болага айланиш давридир. Гўдак ёшидаги бола ҳам
жисмонан, ҳам психик, ҳам ижтимоий жиҳатдан жуда тез ривожланади. У
қисқа вақт ичида катталар билан муносабат ўрнатади, предметларни
ушлашга ва улардан фойдаланишга ўрганади. У атроф-оламдаш
нарсаларни кузатади, предметларни қўли билан ушлаб, уларни
қандайлишни билишга интилади, товушларга эътибор беради ва
предметларни ҳаракатлантириш ёрдамида шу товушларни ўзи яратишга
ҳаракат қилади. У ўз онаси ва бошқа яқинлари билан эмоционал
муносабатга киришадй. Жуда қисқа вақт ичида, катталарнинг яқин
келишидан қувонадиган болага айланади. Илк ёшдаги боланинг ҳаракат
фаолияти уиинг ривожланиш даража- сини ва нерв тизимининг
функционал ҳолатини акс этгиради. Н.Д. Левитовнинг кўрсатишича, янги
ҳаракатларни эгаллаш анализаторларнинг ри
вожланиши билан чамбарчас
боғлангандир, зотан кичкина бола оламни сезиш ёрдами билан биладиган
мавжудот бўлганлиги сабабли, ҳаракатларнинг ўз вақтида тараққий этиши
боланинг умумий психик тараққиётиникўрсатувчи омил бўлиб хизмат
қилади. Илк ёшдаги болаларнинг мускулларижуда бўш бўлади.
Гўдаклик ёшида болаларни ҳаракат кўникмалари, айниқса қўл ва
оёқларнинг мураккаб сенсор координатлашган ҳаракатлари тез
шаклланади.Бу ҳаракатлар кейинчалик болаларни билиш ва ақлий
қобилиятлариниюзага келишида жудаям сезиларли роль ўйнайди. Бола қўл
ва оёқ ҳаракатлари ҳисобига олам ҳақида ахборотларни аҳамиятли
қисмини олади. Қўлнинг мураккаб ҳаракатлари идрокнинг бирламчи
шаклига киради ва одамнинг ақлий фаолиятини мукаммаллашувини
таъминловчи унинг ажралмас қисмига ақланади. Бола қўлининг катта
импульсив фаоллиги ҳаётининг биринчи ҳафтасида намоён бўлади. Бу
фаоллик қўлларни силкитиш, ушлаш, бармоқлар ҳаракатларини ўз ичига
олади. Бола 3-4 ойлигида предметларга қўл узата бошлайди, каталарнинг
19
ёрдами билан ўтиради. 5 ойлигида у ҳаракатсиз предметларни қўли билан
ушлай олади. Бола ҳаракатланаётган нарсани кузата бошлайди. У турли
овозларга, жумладан, катгаларнинг товушпарига эътибор бера бошлайди.
Илк болалик даври: гўдаклик давридан сўнг ривожланишнинг
янги босқичи - илк болалик (1-3 ёш) даври бошланади.
Илк болалик даври бола ҳаётидаги энг аҳамиятга молик, унинг
келажакдаги психологик ривожланишини белгилаб берувчи муҳим давр
ҳисобланади. Бу даврдаги ривожланишнинг асосини боланинг тўғри
юриши, мулоқотга киришиши ва предметли фаолиятни эгаллаш
хусусиятлари ташкил этади. Тикка ва тўғри юра олиш имкони болани,
доимий равишда янги маълумотларни эгаллашга замин бўлади. Бу ёшдаги
болалар ўз хатги ҳаракатлари билан жуда фаол ва катгалар билан
мулоқотга киришишга интилувчан бўладилар.
Юришни ўрганиш боланинг жисмоний ўсиши учунгина эмас, балки
унинг психик тараққиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Боланинг
мустақил ҳаракат қилиши - юриши туфайли кўплаб предметларга дуч
келади, уларнинг нималарга ишлатилишини «амал»да кўриб билади ва ўзи
ҳам улардан керакли ўринда фойдалана бошлайди. Бола юришни ўргангач,
фазони ҳам била боради. Кичкинтой болалар «яқиндаги» фазони
қўлларининг ҳаракати ёрдамида билиб оладилар, бунда кўз ҳам иштирок
эта бошлайди. Боғчагача ёшдаги бола «узоқдаги» фазони ориентировка
қила бошлайди, Бола юра бошлаганда, ўз оёғи ёрдамида масофа ва
йўналиш билан танишади, унинг кўз, қўл ва оёқларининг ўзаро келишиб
ҳаракат қилиши, бошланғич кўз ўлчови ўсади ҳамда масофа ва
предметларнинг турган жойларини бирмунча аниқ айтиб бериш кўникмаси
вужудга келади.
Боғчагача бўлган ёш даврининг биринчи ярмида болалар предметлар
билан ҳаракат қилиб, танишиб борадилар. Ҳаракатларнинг барча
координацияси болада барқарор диққатнинг ривожланишига, идрокнинг
аниқ бўлишига ва ирода кучининг ўсишига олиб келади. Аммо
болаларнинг ҳаракатлари катталарнинг ҳаракатларига тақлид қилиш
характерига эга бўлади. Бирор бир ҳаракатни ўз вақтида ўзлаштириши
билан бола уни аста-секин мустақил бажара боради, бу ҳаракат унда
дадиллик, ишонч ва сабр-матонатлилик каби ижобий ҳислатларнинг
таркиб топишига ёрдам беради.
Бола ҳаётининг учинчи йилида, яъни организмнинг интенсив ўсиши ва
ривожланиши даврида ҳаракатларнинг кам бўлиши боланинг умумий
ўсишига салбий таъсир этади. Шу сабабли асосий ҳаракатлар (юриш,
югуриш, предметларга тирмашиб чиқиш) билан биргаликда, қўл
ҳаракатларииинг ҳам тўғри ва ўз вақгида ривожланиши ҳақида ғамхўрлик
қилиш зарурдир. Боланинг ҳаракатларини асосан унинг кундалик
фаолияти жараёнида ўстириб боришга эътибор бериш керак. Масалан,
мустақил равишда ювиниш, кийиниш, овқатланиш, гигиеник машқлар,
ўйин ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |