Курс иши Мавзу: Онтогенезда даврлаштириш муаммоси


учун етарли бўлмай қолади



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana27.04.2022
Hajmi0,92 Mb.
#585619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Feruza

учун етарли бўлмай қолади. 
Потенциал имкониятлар уни анча кенг ва мазмунлироқ мулоқот формасига 
ўтишга ундайди. Вужудга келган мулоқотнинг янги шаклларига бўлган 
эҳтиёж билан уларни қондиришнинг эски усуллари ўртасидаги қарама-
қаршилик тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади: бу қарама-
қаршилик, зидциятни енгиб ўтиш ва бартараф қилиш мулоқотнинг сифат 
жиҳатдан янги, фаол шакли – нутқни туғдиради. 
Кичик мактаб ёшида психик ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи 
ўқитувчи томонидан ўкувчи олдига қўйиладиган янги талаблар билан 
уларни қондиришнинг эски усуллари, бола психик ривожланиш даражаси, 


10 
унинг билим, кўникма, малакалари ўртасидаги зидциятдир. Вужудга 
келган янги эҳтиёжларни қондириш учун, педагог талабларини бажариш 
учун ўқувчига фаолият ва хатти-ҳаракатнинг анча мураккаб усулларини 
ўзлапггириш зарур бўлади. Масалан: дарсда ўзини яхши тутиш, танаффус 
вақгида интизомли бўлиш талаби билан мактабга келгунга қадар болада 
мавжуд бўлган одатлар (яъни ихтиёрсиз, импульсив ҳаракатлар қилиш, 
хоҳишига қараб иш тутиш, иродавий зўр беришнинг кучсиз, заифлиги) 
ўртасидаги зиддиятнингбартараф қилиниши натижасида болада 
интизомлилик каби ижобий одат ривожланади. 
Бунда боланинг потенциал имкониятлари ҳам унинг психик тарақ- 
қиётини ҳаракатлантирувчи куч сифатида чиқади. Демак, бола психик 
тараққиётини таълим-тарбия жараёнида бошқариб бориш учун ҳар бир ёш 
даврининг асосий зиддиятлари, қарама-қаршиликларини яхши билиш ва 
уларни ҳисобга олиш зарур. 
1.2.
 
Болаларнинг психик жиҳатдан ўсишида таълим ва тарбия ғоятда 
муҳим аҳамиятга эга эканлиги XIX асрларнинг ўрталаридан тобора кўп 
таъкидлана бошланди. Болалар психикасининг ўсиши билан таълим ва 
тарбиянинг ўзаро муносабати ҳақидаги масалаларни ҳал этишга 
уринаётган назариялар ҳозир кўп топилади. Ҳозирги педагогика ва 
психологияда шу масалага доир уч хил назария бор. Улардан бирида 
таълим-тарбия ва тараққиёт жараёнлари бирбиридан мустақил мавжуддир, 
деган ғоя олға сурилади. Иккинчи назарияда таълим- тарбия айни вақгда 
тараққиётдир, яъни таълим билан тараққиётнинг ўртасида асос эътибори 
билан сезиларли тафовут йўқдир, деб даъво қилинади. Ниҳоят, учинчи хил 
назария бўйича таълим-тарбия ва тараққиёт жараёнлари, гарчи бошқа-
бошқа жараёнлар бўлса ҳам, бир-бирига мос келар ва бир- бирига таъсир 
ўтказар экан. 
Таълим ва психик ўсиш бир-биридан мустақилдир, деган назариянинг 
намояндалари таълим ва психик ўсишни бир-бирига дуч келмайдиган 
иккита параллел жараён деб ҳисоблайдилар. Бу назариянинг намояндалари 
ақлий қобилиятни аниқлаш учун дастлабки тестларни вужудга келтирган 
эдилар (Бинэ ва Симон). Бу намояндалар ва уларнинг ҳозирги издошлари 
ақлий қобилият “туғма” бўлиб, унга таълим ҳам, муҳит ҳам таъсир 
этмайди, деган
 
деган назария амалда таълим-тарбия ишларининг 
ҳаммасини болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олмасдан тузишга 
олиб келди. Таълим ва психик ўсиш бир-бирига мос келадиган 
назариянинг намояндалари (америкалик психологлар Джеймс, Торндайк ва 
инглиз психологи Мақдугалл) нинг даъво қилишича: 
1)иккала жараён бир-бирига яқин ва параллел ҳолда боради - таълим- 
тарбия билан психик ўсиш қадам- бақадам боради; 


11 
2)таълим ва психик ўсиш бир вақтда амалга ошади. Бу назария икки 
жараённи аралаштириб, бир-бирига тенглаиггириб қўяди. Бу таълим 
жараёни ўрганилса, психик ўсиш жараёни ҳам ўрганилган бўлади, деган 
хулосага олиб келади. Бу назария бир томонлама назария бўлиб, бутун 
эътиборни билиш фаолиятига қаратади-ю, бола шахсининг ҳиссиёти ва 
иродасини эътиборга олмайди. Одам онгининг роли, инсон шахсини 
таркиб топтирувчи ижтимоий ҳаёт ва амалиётнинг роли камситилади ёки 
инкор қилинади. 
Таълим-тарбия ва психик ривожланиш гарчи ҳар хил жараён бўлса-да, 
бир-бирига қарама-қарши қўйиладиган жараёнлардир, деган учинчи 
назариянинг намояндаси - Коффкадир. Бу назария дастлабки икки 
назарияни бирлаштиришга уринади, нерв системасининг етилиши ва 
ўқитиш жараёнларининг ўзаро богланишини ва бир-бирига таъсир 
этишини аниқламоқчи бўлади. Нерв системасининг етилиш жараёни 
болани ўқишга тайёрлайди ва ўқий оладиган қилиб қўяди, деб эътироф 
этади. Ўқитиш эса, ўз навбатида, нерв системасининг етилиш жараёнини 
кучайтиради ва олдинга суради, дейди. Бу назария икки жараённинг бир 
қадар ўзаро боғланганлигини таъкидлаши билан олдинга қараб бир қадам 
қўяди. Аммо бу ўзаро боғланишни абсгракт равишда, ижтимоий тарихий 
ҳаёт шароитининг таъсиридан ташқари, болаларга таълим-тарбия бериш 
таъсиридан ташқарида тан олади. 
Бу назарияларнинг ҳаммаси болалар камолотининг ҳал қилувчи 
томонини кўрмайди, яъни болалар психикасининг тарбия ва актив фаолият 
жараёнида таркиб топишини пайқайди. Демак, психологиядаги муҳим 
масалалардан бири тараққиёт билан таълимнинг ўзаро муносабати 
ҳақидаги, яъни таълим ўз орқасидан ривожланишни эргаштириб борадими 
ёки аксинча, ривожланишга мослашиб, суст равишда унинг орқасидан 
борадими? деган масаладир. Таълим ва тараққиётнинг ўзаро муносабати 
қандай баҳоланишига қараб, бу масалада 2 нуқгаи - назарни ажратиб 
кўрсатиш мумкин. 
Немис психологи В.Штерн таълим психик тараққиётнинг орқасидан 
боради ва унга мослашади, деган фиқрни илгари суради. Унинг таъкид- 
лашича, бола томонидан нарсалар билан танишиш ва уларни билиб олиш 
ўз-ўзидан амалга ошади, таълим эса мустақил, автоном равишда амалга 
ошадиган тараққиётга мослашади (“Персоналистик психология” 
қонцепциясини яратган, яъни шахснинг яхлитлиги, психик ва физик 
бирликларга бўлинмаслиги тўғрисидаги назария). 
Бунга қарама - қарши фикрни рус психологи Л.С.Виготский 
билдиради. У боланинг психик ривожланишида таълим ва тарбиянинг 
етакчи 
 
роли ҳақидагй қоидани биринчи бўлиб илгари сурди. Унинг 
фикрича, таълим тараққиётдан олдинда боради ва уни ўз орқасидан 
эргаштиради. 
Биринчи фикрга биноан, таълим учун имконият етгунча, ақлий 
жиҳатдан етилиш жараёни келгунча, пассив равишда кутиб туриш лозим. 


12 
Таълим етакчилик ролини бажаради. Иккала жараён бир-бири билан 
боғлиқ: ривожланиш ва таълим параллел тарзда содир бўладиган икки 
жараён эмас, улар бир бутун жараёндир, деб таъкидлайдилар. Таълимсиз 
тўла ақлий ривожланиш бўлиши мумкин эмас. Таълим ривожланишга 
стимул туртки беради, ривожланишни ўз орқасидан эргаштириб боради. 
Лекин ривожланишга стимул бўлиш билан бир вактда таълим ўзи 
ривожланишга таянади, эришилган тараққиёт даражасининг 
хусусиятларини ҳисобга олади. Шунингдек. Л.С. Виготскийнинг 
тараққиётнинг икки зонаси ҳақидаги ғояси ҳам ривожланиш жараёнини 
бошқариш учун катта аҳамият касб этади. 
Л.С. Виготский бола тараққиётининг икки зонасини ажратиб кўрсатади: 
1. Актуал тараққиёт зонаси. 
2. Яқин келажак тараққиёт зонаси. 
Агар бола бирор ишни катгалар ёрдами билан бажара олса, бу унинг 
яқин ривожланиш даражаси, зонасидан далолат беради. Яқйн келажак 
зонаси бизга боланинг эртанги кунини, ривожланишининг динамик 
ҳолатини аниклашга ёрдам беради. 
Агар бола топшириқни мустақил равишда бажара олса, бу унинг 
актуал тараққиёт зонасини кўрсатади. Шу билан бирга Л.С.Виготский 
таълим- тарбия жараёнида бир томондан, болага кучи етмайдиган, унинг 
актуал ривожланиш даражаси ва яқин имкониятларига тўғри келмайдиган 
талаблар қўймаслик кераклигини таъкидлайди. Бошқа томондан эса, 
ўқитувчи бугун бола катгалар ёрдами билан, эртага эса мустақил тарзда 
бажара олишини билса, бола тараққиётини жамият талабларига мос 
равишда, мақсадга мувофиқ тарзда такомиллаштириб бориши мумкин. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish